Latest news

17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  0 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  5 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  4 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  6 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  1 16:05Роналду "Ал-Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   11 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  9 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  18 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  1 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  13

Мурод Исмоилов: “Рақибни менсимаслик шундай оқибатларга олиб келади!” News

Мурод Исмоилов: “Рақибни менсимаслик шундай оқибатларга олиб келади!”

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 босқичидан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Нефтчи” учрашуви якунлангач, меҳмонлар устози ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Даставвал, “Оқ-тепа” жамоасини, мухлисларини чиройли ғалаба билан табриклайман! “Пахтакор”да ишлаганимда шогирдларим бўлган футболчиларнинг ўйинини кўриб улар учун хурсанд бўлдим. “Нефтчи” ҳақида нима дейишим мумкин? Рақибни менсимаслик шундай оқибатларга олиб келади. Кеча бўлиб ўтган Кубок баҳсларида “Динамо”, “Олмалиқ”, “Қизилқум” биринчи лига клубларига қарши ўйинларда мағлубиятга учраб мусобақани тарк этганди. Бу бизга дарс бўлгани йўқ. Футболчилар ақлини йиғиштириб олмади. Кеча ҳам шу ҳақида огоҳлантиргандик, аммо бугун яна билганларидан қолмади. Бунақа футбол ўйнаб бўлмайди!

- Биз ҳар бир учрашувга ғалаба мақсадида тушамиз. Мен футболчиларга доим айтаман: мухлисларнинг ҳурмати учун ҳам ўйнанглар. Агар бундай учрашувларда ўйнашни исташмаса ёки чарчоқ аломатлари бўлса, айтишсин, уларнинг ўрнига ҳаракат қиладиган футболчиларимиз бор.

- Бугунги мағлубият “Бунёдкор”га қарши ўйин олдидан футболчиларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир қилади, деб ўйламайман. Бугун бир қатор ёш ўйинчиларга имконият бергандик. Вазиятни ўзингиз кўрдингиз. Профессионаллик сари ҳали кўп ишлашимиз кераклиги бугун кўриниб қолди - дейди Мурод Музаффарович.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика