Latest news

09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  5 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0

Мурод Исмоилов: "Навбаҳор"га қарши ўйинда таркибда ўзгаришларни амалга оширишимиз мумкин" News

Мурод Исмоилов: "Навбаҳор"га қарши ўйинда таркибда ўзгаришларни амалга оширишимиз мумкин"

Маълумки бугун "Нефтчи" Косонсойда "Навбаҳор" меҳмони бўлади.
"Пахтакор" билан ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Мурод Исмоилов айнан водий дербиси олдидан ҳам ўз фикрларини айтиб ўтганди. Фарғоналиклар устозининг айтишича "Нефтчи" бугун фақат ғалаба учун майдонга тушади.

- Футболчиларимизнинг жисмоний холати яхши. Фақат уларни ҳозирда руҳий холатини кўтаришимиз керак. Йигитларнинг ҳаммаси илгари юқори савияда ўйнаган. Назаримда уларга озгина ишонч етишмаяпти. Шуларни бартараф эта олсак, ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Бунинг учун озгина вақт керак. "Навбаҳор" билан кечадиган ўйинда таркибда айрим ўзгаришларни амалга оширишимиз мумкин. Негаки айрим йигитлар ўзларига билдирилган ишончи оқлай олишмади. Таркибимизда бир қатор ёшлар ўзларини кўрсатишга эришмоқда. Агарда уларга ишонч билдирмасак ўсишдан тўхтаб қолади. Шу билан бирга натижа ҳам бўлиши керак. Шунинг учун бу қийин жараён. Дербида таркибда 1-2та ўзгаришлар бўлади. Лекин асосий таркибни тез-тез ўзгартириш ҳам ўзини оқламайди. Сабаби йигитларни бир-бирига ўрганиб олишида бу холат ҳалақит беради.

- Биз учун ҳар бир ўйин қийин бўлади. Нафақат Намангандаги учрашув. Балки ундан кейинги ўз майдонимизда "Қизилқум" қарши кечадиган баҳс ҳам хоҳлаймизми йўқми осон бўлмайди. "Навбаҳор" ҳам кучли жамоа. Биз бўлажак ўйинга ҳар доимгидек жиддий қараб, унга пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Водий дербиси азалдан қийин кечган. Унда кўп нарса омадга ҳам боғлиқ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика