Latest news

08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  2 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  3 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  0 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  4 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  10 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  33 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  10 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  1 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  19 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  15 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  47

Мурод Исмоилов: “Бугун ўйлаган режамиз амалга ошди” News

Мурод Исмоилов: “Бугун ўйлаган режамиз амалга ошди”

“Нефтчи” – “Навбаҳор” (1:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Мурод Исмоилов журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ҳаммамиз биламиз, “Навбаҳор” жамоаси бугунга келиб жуда яхши шаклланган – дея гап бошлади Мурод Музаффарович. - Охирги пайтларда мазмунли ва чиройли ўйин кўрсатмоқда. Шу боис бу жамоага қарши тайёргарлик кўриш жараёнида бу нарса ташвиш туғдириши аён эди. Шунга монанд биз машғулотларда астойдил ишлаб, ҳаракат қилдик. Бугунги учрашувда ўйлайманки мухлислар ютди. Чунки биринчи бўлимда озгина ҳимоядан ўйнашимизга қарамасдан иккинчи бўлимдаги ўйинимиз стадионга келган барча мухлис ва мутахассисларга ёқди. Ўйининг биринчи бўлимида “Навбаҳор” жуда кўп ҳужумлар уюштирди. Шунга қарамай аввалдан ишлаб чиқилган режамиз асосида ўйин юритдик.  Майдон ва об-ҳавони ҳисобга олган холда, шунга яраша режа тузиб қўйгандик. Яратганга шукур буни амалга ошира олдик. 

- Стадионга келган барча ишқибозларни, Наманганданми Фарғонаданми ёки қўқонлик мухлис бўладими уларнинг барчасига миннатдорчилик билдириб қоламан. Айниқса бугун қўқонлик мухлислар бизни жуда яхши қўллаб-қувватлаб туришди. Собиқ футболчиси сифатида шуни айтишим мумкинки, бундай муҳитда футбол ўйнаш доимо мароқли. Мукофот пули ҳар қанча кўп бўлмасин, барибир бўм-бўш трибунали стадионларда футбол ўйнашдан кўра, минглаб мухлислар қаршисида футбол ўйнашнинг гашти бошқача. Бугун ҳар иккала жамоа футболчиларида шундай иштиёқ кўзга ташландики, стадионга ташриф буюрган мухлисларни ўз уйига хурсандчилик билан қайтишини таъминлаш йўлида ўйнашди. Бугун бизга омад кулиб боқди. Муҳим ғалабага эришдик. Жамоамизша бефарқ бўлмаган кишиларни табриклайман. “Навбаҳор” жамоасига эса кейинги учрашувларда омад тилаб қоламан. 

- Биринчи бўлимда эсиб турган шамолга қарши ўйнаш ҳам эхтиёткорликни оширишни талаб этарди. Режа бўйича иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб Смоляченко билан Ҳакимовни майдонга тушириб, шу тариқа ўйинни янада кучайтириш эди. Кўрдинглар бу алмаштиришлар ўзини оқлади. Қолаверса бахтимизга рақиб жамоа имкониятлардан унумли фойдалан олмади. Умуман олганда бугун йигитлар берилган кўрсатмаларни тўлиқ бадаришди. Муҳими керакли натижани қўлга қиритдик. 

- Шароитдан келиб чиқиб бугунги ўйинни Қўқонда ўтказдик. Раҳбарият жамоани ўйинга тайёргарлик кўриши учун барча шароитларни яратиб берди. Учрашувдан бир кун олдин Қўқон шаҳридаги меҳмонхонага келиб жойлашдик ва кеча ушбу стадионда ўйин олдидан машғулот ўтказдик. Бунинг битта ноқулайлик томони шунда бўлдики, фарғоналик мухлисларнинг Қўқонга келиб кетишида муаммо туғдирган бўлса керак.

- Ўйин давомида ҳиссиётларга берилиб, айрми вазиятларни назардан четда қолдирган бўлишимиз мумкин. Лекин мутахассисларнинг ўзи жамоамиз ўйинида ўсиш кўзга ташланаётганини айтган бўлса, албатта бундан хурсандмиз. Бу йўлда доимо ишлашда давом этамиз. Биласизми бугунги режамиз амалга ошмасдан қолиши ҳам мумкин эди. Агарда “Навбаҳор” биринчи бўлимдаги вазиятлардан унумли фойдаланганида, ҳаммаси ўзгариб кетиши ҳам ҳеч гап эмасди. Яратганга шукурки, биз ўйлаган режа амалга ошиб, мақсадимизга эришдик. Иккинчи бўлимни оладиган бўлсак, “Нефтчи” ҳақиқий ўз номига мос равишда ўйнади.

- Жамоамизда ижобий томонга ўзгаришлар кузатилмоқда. Ички муҳит яхшиланиб бормоқда. Футболчиларда ўсиш кўзга ташланмоқда. Раҳбарият томонидан ҳам эътибор яхши. Елкама-елка туриб бизни қўллаб-қувватламоқда. Моддий жиҳатдан ҳам муаммо йўқ. 

- Давралар оралиғида таркибимизга янги келиб қўшилган ўйинчилар аста-секин ўйинимизга мослашиб бормоқда. Уларнинг ҳар бирида ҳар хил холат. Қайсидир футболчи қисқа фурсат ичида киришиб кетган бўлса, яна кимдир энди-энди мослашиб бормоқда. 

- Акмал Холматов бу Холматовдир. Ўз меҳнати билан ном қозонган футболчи. Унинг машғулотлардаги меҳнатсеварлиги ва тиришқоқлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Холматов билан жамоамизга қайтишидан олдин гаплашганимизда, у бизга имконият даражасида, қўлдан келганича ёрдам беришини айтганди. Унинг хизматидан оқилона фойдалансак, Акмал бизга ҳали кўп фойда келтиради. Европадан мисол келтириб айтадиган бўлсак, “Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ мураббийи Сер Алекс Фергюссон футболчилик даврининг сўнгги йилларини ўтказаётган Пол Скоулз ва Раян Гиггзни 15-20 дақиқа ўйнатиб, керакли натижага эришган. Ёки кейинги ўйинга тайёр бўлиши учун, машғулотларда дам берган. Бундай ёшда футболчи ҳамиша машғулотда ва ўйинда тўлиқ қатнаша олмайди. Умид қиламанки, Акмал Холматов бизга ҳали кўп асқотади – дейди Исмоилов.  

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика