Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  2 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  49 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Мурод Бобожонов: “Ғалаба қозонишимизга омад етишмади” News

Мурод Бобожонов: “Ғалаба қозонишимизга омад етишмади”

Суперлиганинг 1-турида “Сурхон” Тошкентда “Олимпик” билан ўйнади.

Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Ўйиндан кейин термизликлар ҳужумчиси Мурод Бобожонов фикрларига қулоқ тутдик.

“Авваламбор ҳаммани янги мавсум бошлангани билан табриклайман. “Олимпик” билан баҳс жуда ҳам қизиқарли кечди. Икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар юзага келди. Аммо, мавсумнинг биринчи ўйини бўлгани боис, барибир камчиликлар кузатилди. Ўйлашимча, жорий мавсум жуда қизиқарли кечади. 

Ғалаба қозонишимизга омад етишмади. Бизда гол уриш учун қулай имкониятлар пайдо бўлди. Аммо, аниқ зарбани бериш вақтида озгина совуққонлик етишмади. Албатта, бу футбол, шунақа ҳолатлари билан қизиқарли кечади. “Олимпик” билан баҳсда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулосалар чиқарган ҳолда кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Ўйлайманки, ғалабали ўйинларимиз олдинда. 

Испаниялик мураббийлар менда ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Яқинда иш бошлаган бўлса-да, муҳитга жуда тез киришиб кетди. Машғулотларимиз ҳам кўтаринка кайфиятда ўтказилмоқда. Бу мураббийлар билан яхши натижалар кўрсата оламиз. Ғалабали ўйинларимиз ҳали олдинда дея оламан”.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика