Latest news

19:20ЎФА нега жим?  1 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  6 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  4 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0

Мундиал олдидан. Равшан Хурсанов: "Майдонга тушгач, боримизни беришга ваъда берамиз" News

Мундиал олдидан. Равшан Хурсанов: "Майдонга тушгач, боримизни беришга ваъда берамиз"

Ёшларимиз жўнаб кетиш олдидан сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Яхши ниятлар билан йўлга чиқдик. Бизни бутун халқимиз қўллаб-қувватлаб туришини ҳис қиламиз ва майдонга тушган ҳар бир футболчи юракдан ўйнашига ваъда берамиз. Оддий турнир ёки чемпионат олдида эмасмиз. Жуда катта маъсулият ва босим бўлади. Биз уддалашимизга ишонаман", - дейди Равшан Хурсанов.

- Айнан босим ҳақида гапирдингиз. Бу жамоа учун , айниқса Жаҳон чемпионатида биринчи марта иштирок этаётган футболчиларга қийинчилик туғдирмайдими ?

Ҳар бир футболчини орзуси Жаҳон чемпионатида ўйнаш. Кимдир қачондир биринчи марта ўйнайди. Ўйлайманки кучли босим майдонга тушгунча бўлади. Рақибларимиз жиддий. Германия Европа чемпиони, Фижи Океания чемпиони бўлса, Гондурас вице-чемпионлардир. Ҳар бир жамоанинг кучли жиҳатлари бор. Уларни ҳурмат қилган ҳолда Ўзбекистон гуруҳда етакчи жамоадир дея оламан.

- Ёшларимизнинг йиғинлари давомида асосий ҳужумчилар сифатида Шомуродов ва Ўринбоев майдонга тушди. Ҳужумчи сифатида бу чизиқ борасида қандай фикрдасиз?

Майдонга ким тушиши эмас, натижа қандай бўлиши энг муҳимидир. Албатта ҳар бир футболчи майдонга тушишни, ҳужумчи эса гол уришни истайди. Менда ҳам бундай ниятлар йўқ эмас. Мураббий айни шу вақтда кимни энг муносиб деб топса ўша ўйнайди. Қолган барча футболчилар майдондаги 11 кишини қўллаб қувватлашига ишонаман.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика