Latest news

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  5 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  3 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  26 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  3 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  19 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  19 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  19 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  10 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  54

Мундиаль 2022. Саудия Арабистони! News

Мундиаль 2022. Саудия Арабистони!

Саудия Арабистони!


Қатарнинг қўшниси билан танишамиз — Саудия Арабистони.


Тахаллуси — "яшил лочинлар".

FIFA рейтингида 51-ўрин.

Жаҳон чемпионатига олтинчи марта боради.


C гуруҳи. Рақиблар: Мексика, Польша, Аргентина.

1-тур, 22 ноябрь. Саудия Арабистони — Аргентина

2-тур, 26 ноябрь. Польша — Саудия Арабистони

3-тур, 30 ноябрь. Саудия Арабистони — Мексика


Муваффақиятлар


1994-йил. АҚШдаги Жаҳон чемпионати.

Гуруҳдаги рақиблар: Нидерландия, Бельгия ва Марокаш.

Нидерландиялик тарихидаги энг яхши таркибларидан бири (25 ёшли Бергкамп, 21 ёшли Овермарс, тажрибали Райкард, сардор Куман, ёш Ван Дер Сар ва бош мураббий Дик Адвокаат) қийинчилик билан ўйиннинг 86-дақиқасида Таументнинг голи эвазига Яқин Шарқдан келган дебютантларни мағлуб этишди.



Кейинги ўйин мудофаани "бетонлайдиган" ҳимоячи Найбет Нуреддини бор Марокаш билан эди, у ўша пайтда Лига 1да француз ҳужумчиларининг даҳшатли тушига айланганди. Аммо, бу Лига 1да бўлган, Ал Жабер ва Анвар эса марокашликларга иккита гол уришди, африкаликлар эса битта тўп билан жавоб қайтаришди.



Ва ниҳоят — Бельгия. Гуруҳдан чиқиш учун ҳал қилувчи ўйин. Мудофаада Жорж Грин ва ярим ҳимояда Энцо Шифо билан қаттиқ ва жамоавий ўйнайдиган Бельгия. Бу бўйича Саудия Арабистони тарихидаги энг яхши футболчи Саид Ал Овайран нима деб деб ўйлайди, биласизми? Кўринг.




Хўш, Саудия Арабистони сеҳр ёрдамида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўзининг биринчи Жаҳон чемпионатида плей-оффга чиқди.

"Лочинлар" 1/8 финалда Андерссон ва Ларссон учун тарих яратилган Швеция билан учрашишди. Ўйин саудияликларнинг 1:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди, шведлар эса ярим финалга қадар етиб боришди ва болгарлардан бронзани қўлга киритишди.




Саудлар 1994 йилги ЖЧда шундай ёрқин дебют қилишди. Бу Саудия Арабистони учун илк ва сўнгги бор плей-оффга чиқиш бўлди, қолган тўртта мусобақа унчалик муваффақиятли бўлмади ва гуруҳ босқичида якунланди.


Мураббий ва ўйин услуби


Эрве Ренар — футбол бўйича Саудия Арабистонининг бош мураббийи.



Замонавий ва "шафқатсиз" франциялик мутахассис Африка ва Яқин Шарқдаги терма жамоалар билан ишлашда бой тажрибага эга.

Эрве ўзининг 23 йиллик мураббийлик фаолиятида икки бор Африка миллатлар кубогини ютган, аввалига 2012 йилда Замбия билан, сўнгра 2015 йилда Кот-д'Ивуар билан. 2016 йилда Марокаш терма жамоасини қабул қилиб олган Ренар улар билан 2017 йилги Африка миллатлар кубогининг чорак финалига қадар етиб борди, шунингдек 20 йилда илк бор жамоани ЖЧ финал босқичига олиб чиқди. Ренар Саудия Арабистонини 2019 йилдан бери бошақрмоқда. Индивидуал ютуқлар: 2012, 2015 ва 2018 йилларда Африканинг энг яхши мураббийи. Замбиянинг фахрий фуқароси.

Ҳавас қиларли ютуқлар рўйхати, тўғрими?

Саудия Арабистони терма жамоаси ўйин схемаси: 4-2-3-1, баъзида 4-3-3.



Ўйин услуби — тўп бизда экан, бизга гол уришмайди.

Саудлар тўпни максимал тарзда ушлаб туришга ва кўп узатмалар амалга оширишга ҳаракат қилишади. Улар ҳужумда оддий ўйнашади, аниқроғи қанот ҳимоячиларининг қўшилиш имкониятини кутишади ва тўпни қанотга узатишади, кейин эса тўпни ҳаволатиб узатиш, зарба, пас... нима қилиб бўлса ҳам тўпни рақиб жарима майдончаси ичига олиб кириш керак. Пастда сиз саудларнинг одатий ҳужумини кўришингиз мумкин ва жамоанинг қурилишига эътибор беринг — бир ҳужумчи жой олган одатий схема, аммо позицион ҳужумларда жамоа тез-тез 4-2-2-2га ўтади, тўғрироғи икки ҳужумчи схемасига.



Саудия Арабистони ўйинининг ўзига хос жиҳати — жуда бой майдон марказида. Икки таянч хавбеки доим марказий ҳимоячиларга яқинлашган ҳолда мудофаа блокида ўйнайди, шу билан бирга ҳужум орқадан ва номунтазам қўллаб-қувватланади.

Саудлар тез-тез рақиб ҳужумининг бошланғич босқичида жамоавий прессингни ишлатишади. Мисол учун яна ўша Японияга қарши ЖЧ саралаши доирасидаги ўйиндан вазият. "Лочинлар" рақибни ёпиш ёки узатмани тўхтатиш учун ҳужум ривожлантиришнинг барча мумкин бўлган вариантларини назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. Айтганча, ушбу тактика японлар билан ажойиб тарзда ишлаган.



Агар рақиб ҳужуми "илдизига болта уриш"нинг иложи бўлмаса, жамоа позицион мудофаага ўтади ва унда 6 ўйинчи фаол иштирок этади. Қанот кутиб олади, таянч ўз позициясини ёпади — классик вазият, барчаси олдингидек.



Саудия Арабистони — жисмонан кучли жамоа. У ўйин фалсафаси бўйича ҳайрон қолдирмаса ҳам, рақибдан илдамлаб кетиш, ёки иккинчи қаватда жиддий синовни таклиф қилиши мумкин.


Ушбу жамоани таҳлил қилишда шуни қайд этиш керакки, саудлар — уй жамоаси (меҳмондаги сўнгги 6та ўйинда атиги 1та ғалаба). Шу муносабат билан, "лочинлар"нинг Саудия Арабистони билан муносабатлари ёмон бўлган Қатар ҳудудида ўйнаши уч карра қийинроқ бўлади.


Терма жамоа етакчилари


Саудия Арабистони терма жамоасининг таркиби ҳам Қатарники сингари тўлиқ миллий лига, аниқроғи Саудия Арабистони Премьер-лигаси ўйинчиларидан ташкил топган.

Салим Ал Досари — жамоанинг энг ишонилаётган ўйинчиларидан бири.



"Араб Неймари" "Ал Ҳилол"дан ташқари Ла Лигада "Вильярреал" таркибида 33 дақиқа ўйнаган ва бу "яшил лочинлар" учун ёмон натижа эмас.

Ал Досари ўз шериклари фонида техникаси ва ўйин интеллекти билан ажралиб туради. 30 ёшли ярим ҳимоячининг энг яхши йиллари ортда, аммо у ҳали ҳам терма жамоа ва клубнинг ўзгартириб бўлмас ўйинчиларидан. Футболчи Премьер-лигада ҳар мавсум мунтазам равишда "гол+пас" тизимида 10 очко жамғаради.

Салимнинг ярим йил олдин қайчи услубида берган зарбасини ва ижродаги техникага эътибор қаратинг:




Рақиблар ушбу йигитни қаттиқ қўриқлашлари керак, у голлар уришни билади.


Фаҳад Ал Муваллад — мухлисларнинг афсуси ва умиди.



Фаҳаддан жуда ҳам кўп нарсалар кутишган эди. 6 ёшидаёқ "Барселона" скаути уни кузатган, маҳаллий ОАВ эса болакайни барча томондан ёритган. Саудлар унинг мамлакатларидан чиқадиган илк катта футбол юлдузи бўлишига умид қилишган эди.

Нима ҳам дейиш мумкин — ўхшамади. Нима бўлганда ҳам, ҳозирча. Ҳужумчи 2018 йилги ЖЧда ўз ватандошларини жуда ҳам афсуслантирди. Мухлислар ҳамюртларидан кўп нарса кутишган эди ва уни "ирода йўқлиги"да айблашди. Шуниси эътиборга лойиқки, футболчининг статистикаси Россиядаги ЖЧдан сўнг сезиларли даражада пасайиб кетди — эҳтимол барча гап жароҳат, балки танқид, балки йигитга берилган эътибордадир.

Ҳужумчи атиги 27 ёшда ва унда ўзини тўлиқ кўрсатиш учун барчаси бор. Унда мотивация бўлиши керак.

Айтганча, Фаҳад яна Осиёнинг энг тез ўйинчиси (Википедия талқини бўйича).

Бу ерда эса Ал Мувалладнинг 2017 йилдаги ажойиб голини томоша қилишингиз мумкин:




Султон Ал Ганам — Саудия Арабистони терма жамоасининг энг қиммат футболчиси (3,5 млн евро, transfermarkt талқини бўйича).



28 ёшли ўнг қанот ҳимоячи "Ал Наср"да ўйнайди. Ўйин услуби бўйича Хавьер Занеттини эслатиб юборади: фаол, ҳамма жойда пайдо бўлади, универсал, қанотни бошидан охиригача ёпади. У қандай чиройли гол уришни билади:




Қисқаси: 80% аниқ узатмаларга эга ишончли ҳимоячи ва атиги 14% тўпни йўқотиш.


Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: жисмоний ҳолат, стандарт вазият, жамоавийлик.

Кучсиз томонлари: ўйинчиларнинг паст даражаси, мухлисларнинг босими, ҳужумдаги оддий ўйин.

Қатардан фарқли равишда Саудия сўнгги ЖЧда иштирок этган. Албатта, бу катта устунлик бўлмайди, аммо шундай қисқа турнирда қандай ҳаракат қилиш кераклигини таҳлил қилиш ва тушуниш учун бироз замин яратади.

Балки, саудлар ва қатарликлар ўртасида ҳукм сураётган сиёсат сабаб жамоалар "шафқатсиз" ўйин кўрсатишар. Аммо, бу асосийси эмас. Асосийси — футбол. Саудия Арабистони Осиё минтақасидаги жамоалар билан ўйнашни яхши ўрганган, аммо уларга ҳужумкор футболга эга нотаниш жамоаларга қарши ўйнаш қийин. Бундайлар эса кўп. Саудлар июнда икки бор жанубий америкаликларга имкониятни бой беришди: аввалига Колумбияга (0:1), сўнгра яна шу ҳисобда Венусуэлага. Икки ўйин ҳам бир хил сценарийда ўтди, саудлар ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишди, аммо бу самара бермади. Жамоада рангбаранглик йўқлиги ўрганишлар натижасида маълум бўлди, шу сабаб вазиятлар яратишда муаммолар бор.

Аммо, шуни айтиш жоиз, "яшил лочинлар" мувозанатли ва жисмонан жуда кучли жамоа. Юқоридаги курашларда яхши ҳаракат қилиш ва ўйинчиларнинг жамоавий ҳаракатлари терма жамоага қўл келиши мумкин.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика