Latest news

14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  4 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  8 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  5 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  5 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  41 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  20 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  27 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  3 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  15 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  19 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  41 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3

Мундиал 2022! Португалия! News

Мундиал 2022! Португалия!

Португалия!


Тахаллуси – "танланганлар жамоаси"

FIFA рейтингида 9-ўринда.

Жаҳон чемпионатига саккизинчи марта (1966, 1986, 2002-2022 барча турнирлар) боради.


H гуруҳи. Рақиблари: Гана, Уругвай, Жанубий Корея.

1-тур, 24 ноябрь. Португалия — Гана

2-тур, 28 ноябрь. Португалия — Уругвай

3-тур, 2 декабрь. Жанубий Корея — Португалия


Муваффақиятлар


Португалия – ўзгача жамоа. Улар XX асрда атиги икки бор мундиалда иштирок этиб, бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлишган.

Бу "танланганлар жамоаси" Венгрия, Бразилия ва Болгария билан бир гуруҳдан жой олган 1966 йили Англия бўлган эди.



Турнирни олтин даврдаги ютуқларини эслайдиган, аммо ҳали ҳам кучли бўлган Венгрияга қарши ўйин билан бошлаш керак эди.

Жозе Аугушту ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ португалияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ференц Бене 60-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, аммо 7 дақиқа ўтиб португалияликлар яна олдинга чиқиб олишди – Аугушту дублни расмийлаштирди. Ўйин якунланиши арафасида Жозе Торриш сўнгги натижани ўрнатди – 3:1, Португалия фойдасига.




Кейинги рақиб гуруҳнинг аутсайдери саналган Болгария бўлди.


Ўйинда ҳам шундай бўлди. Португалияликлар учта жавобсиз тўп киритган ҳолда рақибни осон мағлуб этишди. Голлардан бирига болгарларнинг ўзлари муаллифлик қилишди, қолганини Торриш ва Эйсебио киритди.




Узоқ кутилган қарама-қаршилик гуруҳ босқичининг учинчи турида рўй берди.

Жанубий Америкаликларни бу ўйинда фақат ғалаба қониқтирарди, шу сабаб иштиёқ ҳаддан ошиқ эди.

Симойнш да Коста 15-дақиқада Португалияни олдинга олиб чиқди, Эйсебио 27-дақиқада устунликни иккитага оширган ҳолда, рақибни қийин ҳолатга тушириб қўйди. Бразилияликлар Рилдонинг голи сабаб ҳисобни қисқартиришди, аммо кўп ўтмай Эйсебионинг дубли "тўп сеҳргарлари"нинг гуруҳдан чиқиш умидини кўмиб қўйди.

Бир ўйлаб кўринг – ЖЧ дебютанти ўзининг кетма-кет учинчи совринига келаётган жаҳон футболи гегемонини тўхтатди. Унутманг, бу ўша Пелеси бор Бразилия эди. Очиғи, ўша ўйинда спорт ҳамма кутганидан камроқ эди – португалияликлар очиқчасига Пелени овлашга тушишди, жароҳат етказмоқчи бўлишди ва ўз мақсадларига эришишди.




Чорак финалда ғалати ва эпик жанг бўлиб ўтди.

Португалия – КХДР эълони ғалати эшитилар, аммо ўйин умуман фантастик ўтди.

Корейслар 25-дақиқада 0:3 ҳисобида олдинда боришаётган эди ва португалияликлар эртаги шу билан якунланаётгандек туюлди.

АММО. Эйсебио бундай фикрда эмас эди. У кейинги ярим соат ичида бир неча бор КХДР термаси ҳимоячиларини ишсиз қолдириб, покер қайд этди. Сўнгги нуқтани эса 80-дақиқада Жозе Аугушту қўйди. 5:3 – Португалия ярим финалда.




Португалияликлар ярим финалда мусобақа мезбонлари бўлмиш англияликлар билан тўқнашишди.

Бу ўйинни яқинда эслаган эдик.

Тажрибалироқ рақиб прагматик ва ўзига ишонган ҳолда мудофаада камроқ хато қилди. Бобби Чарльтон дубль қайд этди, португалияликлар эса унга Эйсебионинг пенальтидан урган битта голи орқали жавоб бера олишди.

Англия финалда, португалияликлар эса бронза учун Совет Иттифоқи билан курашади.




СССР ўша пайтда Португалия билан ўйинда фаворит эди.

Шунга қарамай, португалияликлар Эйсебионинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобни очишди. СССР Малофеевнинг голи эвазига танаффусга қадар ҳисобни тенглаштиришди. Аммо, Португалия 89-даиқада Жозе Торришнинг голи эвазига учинчи ўринни ўзиники қилди.




Шундай қилиб португалияликлар ЖЧдаги дебютларида ўзларининг илк ва ягона бўлган медалларини қўлга киритишди.


Мураббий ва ўйин услуби


Фернанду Сантуш – Португалия терма жамоаси бош мураббийи.



Сантуш бутун мураббийлик фаолияти давомида фақатгина Португалия ва Грецияда ишламоқда.

Сантуш Португалияга қадар 2010 йилнинг 1 июлидан бери Греция терма жамоасида ишлаб келаётганди. Фернанду Евро-2012 ва ЖЧ-2014га грекларни олиб чиқди ва иккаласида ҳам турнир плей-оффига чиқди.

Сантушнинг муваффақиятлари ватанида диққатсиз қолмади – Португалия футбол федерацияси мураббийга мамлакат бош жамоасини қабул қилишни таклиф этди. Бу 2014 йилнинг 23 сентябрида рўй берди.

Португалия терма жамоаси 2016 йилнинг 10 июлида мусобақа мезбони бўлган Франция терма жамоасини мағлуб этган ҳолда ўз тарихида илк бор Европа чемпиони бўлди.

Сантуш 2016 йилнинг 19 июлида Португалия футбол федерацияси билан 2020 йилгача янги шартнома имзолади. Сантуш 2016 йилнинг 27 декабрида миллий жамоалар бош мураббийлари орасида йил мураббийи деб топилди.

Сантушнинг мураббийлик ютуқлари ҳайратда қолдиради.


Жамоалар миқёсида


"Порту"

– Португалия чемпиони: 1998/99

– Португалия Кубоги соҳиби: 1999/00, 2000/01

– Португалия Суперкубоги соҳиби: 1998, 1999

– Португали чемпионати кумуш медали соҳиби: 1999/2000, 2000/01

– Португалия Суперкубоги кумуш медали соҳиби: 2000


АЕК (Афина)

– Греция Кубоги соҳиби: 2001/02

– Греция чемпионати кумуш медали соҳиби: 2001/02, 2005/06

– Греция Кубоги кумуш медали соҳиби: 2005/06

– Греция чемпионати бронза медали соҳиби: 2004/05


"Панатинаикос"

– Греция чемпионати кумуш медали соҳиби: 2002/03


"Спортинг" (Лиссабон)

– Португалия чемпионати кумуш медали соҳиби: 2003/04


"Бенфика"

– Португалия чемпионати кумуш медали соҳиби: 2006/07

 

ПАОК

– Греция чемпионати кумуш медали соҳиби: 2008/09, 2009/10


Португалия терма жамоаси

– Европа чемпиони: 2016

– Конфедерациялар Кубоги кумуш медали соҳиби: 2017

– УЕФА Миллатлар Лигаси ғолиби: 2018/19


Шахсий

– Грецияда йил мураббийи (4): 2002, 2005, 2009, 2010

– Грецияда сўнгги ўн йилликнинг энг яхши мураббийи (2010)

– IFFHS талқини бўйича йил мураббийи: 2016

– Дунёнинг энг яхши мураббийи (2016) Globe Soccer


Португалия терма жамоаси ўйин схемаси: 4-3-3 (ҳужумкор)



Ўйин услуби: ишончли мудофаа ва қанотдан жуда ҳам кўп узатмалар.

Португалияликлар шунчаки тўпни қанотдан жарима майдончаси ичига узатишни яхши кўришади.



Бу техник жиҳатдан қийин пас, аммо португалиялик футболчиларнинг савияси буни қилишга имкон беради.



Гол. Ҳудди барчаси оддийдек.



Ҳудди шундай ҳужум, аммо анча олдинроқдан.




Барчаси ҳудди шундай. Барчаси оддий ва рақиблар ҳам уларни яхши тушунишади, аммо ҳимоячилар ўз дарвозалари яқинида кеч ҳаракатни бошлашлари сабаб ҳимоячилар тўпга биринчи бўлишга улгуришмайди. Португалияликларга фақатгина ҳужумчининг темпига тушган ҳолда, узатмани сифатли ва вақтида бажариш муҳим.



Бу сафар ўхшамади, аммо қарама-қарши қанотда Леау бор эди.



Иккинчи темп ҳосил бўлди. Барчаси ажойиб – оддий.



Яна бир вариант ҳам бор, бунда португаллар сон устунлиги орқали голли вазиятлар яратадилар.

Аллақачон эътибор берганингиздек, Португалиянинг барча голли имкониятлари тезкор қарши ҳужумлар ҳисобига эмас, балки қанотлардан айёрона паслар ва марказий ҳудудда ақлли очилишга эътибор қаратилади. Бу жамоанинг юқори даражадаги интеллектидан далолат беради.



Роналду тўпни олди ва негадир зарба беришга қарор қилди ва у дарвозабонга тушди. Шу вақтда чапдан унинг шериги очилган ва Криштиану уни бўш дарвоза қаршисида қолдириши мумкин эди. Гол йўқ, аммо ҳужум ажойиб ташкил этилди.



Катта куч билан ҳимояланадиган жамоа мудофааси ишончли кўринади, аммо индивидуал характердаги хатолар ҳам бор.

Нимадир хато кўринмаяпти, барча португаллар тўғри жой танлашган.



Аммо, португалияликлар ҳимоячиси рақибни йўқотган ҳолда, мутлақо тушунарсиз позицион хатога йўл қўйди.



Бўш дарвоза қаршиси олдига пас ва гол.



Эътибор қилинг, сўнгги икки эпизод бир-бирининг давоми. Испанлар рақибнинг хатосидан максимал фойда чиқариб, бўш дарвозага тўпни жойлаб қўйишмоқда. Португалияликлар эса охирги қадамни ташлай олмади, сабаби Роналду ўзи тепишга қарор қилди. Жамоа ғалаба қозонди.


Терма жамоа етакчилари


Бруну Фернандеш – кескинлик манбайи.



Бруну нафақат МЮни, балки Португалия терма жамоасини ҳам ортидан судрайди.

У тўлиқ марказий ҳудудда ҳужум ривожланишига жавоб беради, шунингдек рақиб мудофаасини ўзининг қанотга кесувчи паслари билан очади.

Фернандешни бемалол терма жамоанинг энг мунтазам ўйинчиси дейиш мумкин – унда яққол муваффақиятсиз ўйинлар йўқ.

Брунунинг асосий сифати – ўйин интеллекти ва пасларни назорат қилиши. Идеал плеймейкер.




Криштиану Роналду – жаҳон футболидаги асосий тўпурар.



Роналдунинг ўз жамоаси учун фойдаси борасида бутун умр баҳслашиш мумкин, аммо унинг ютуқларини инкор қилиш имконсиз.

"Гол" сўзи билан қўшиб ишлатилинадиган инсон.

Терма жамоада ўйинлар сони (191) бўйича ҳам, тўп киритиш бўйича ҳам (117) ҳам рекордчи.

Криштиану 37 ёшда, аммо ҳали бери бутсаларини михга илмоқчи эмас, айниқса унда Жаҳон Кубоги йўқлигини ҳисобга олса.




Ренату Саншеш – эсдан чиқарилган гений.



Бизнинг учинчи ўйинчи учун танловимиз кўпларни ҳайрон қолдириши мумкин, аммо бунинг сабаблари бор.

Ренату ҳозирда 25 ёшда. Айниқса унга ҳеч ким ишонмаётган пайтда ўзини кўрастиш учун идеал фурсат.

Саншеш ажойиб даражада тўп билан муомала қилади олади ва тезкор фикрлашга эга. У Хавини эслатиб юборади, аммо техникаси билан Иньестани.




Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: мудофаа, креативлик, прагматизм.

Заиф томонлари: фойдаланилмаган ҳужум потенциали.


Ниҳоят мудофаа ҳақида ижобий фикр билдириш фурсати етиб келди. Португалиялик сўнгги 8та ўйинда атиги 4та тўп ўтказиб юборишди. Португалия ҳимоячилар керак бўлганда бир-бирларини тўлдирган ҳолда ўйнашади. Олти ҳимоячини ташкил этган ҳолда, таянч хавбеклари жуда пастга тушишади. Марказий ҳимоячилар дарвозага яқин ўйнашади, қанотлар эса катта эҳтиёткорлик билан ҳужумга қўшилади.

Португалияликларнинг креативлиги бразилияликларникига жуда ҳам ўхшайди. Айнан шу жиҳатдан уларнинг олдиндан қандай ўйнашларини билиш қийин, рақиблар шу сабаб доим ҳушёр туришади.

Прагматизм – Португалиядек терма жамоалар учун кутилмаган ҳодиса. Одатдан бундай жамоалар мантиқдан кўра ҳиссиёт устун бўлган футбол кўрсатишади. Аммо, португалияликлар немис прагматизми ва бразилча карнавални ўз ўйинларида акс эттира олишни ўрганишган. Баъзида Сантуш бу икки режимни бирга ёқадигандек туюлади. Бунга энг ёрқин далил Евро-2016 бўлиб, унда қатъийлик ва ўз ўйинига содикликни танлаган жамоа чемпион бўлди.

Португалияда ажойиб ҳужум имконияти бор. Уларнинг таркиби деярли ҳар қандай жамоадан устунлик қилиб ўйнайдиган футболга мос келади, аммо... Буни ёмон деб айтиш қийин, аммо Сантуш бошқа йўлни танлади. Ва ҳақ бўлиб чиқди, сабаби жамоа тарихидаги илк совринни қўлга киритди. Аммо, португалияликлар эстетика нуқтаи назаридан анча қизиқарлироқ ўйнаши мумкин. Бундай футболчиларга ҳар қандай жамоа ҳавас қилиши мумкин. Нейтрал мухлислар эса португал футболининг ҳужумкорлигини кўрмай кўп нарса йўқотмоқда.


Тахминий таркиб:



Жароҳатланган Диогу Жотанинг ўрнини Рафаэл Леау эгаллайди.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика