Latest news

15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  0 15:05ПРО-Лига. "Арал" - "Шўртан" (Онлайн натижа)  2 14:36ПРО-Лига. "Машъал" – "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  1 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  2 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  5 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  1 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  8 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  3 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  13 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  34 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  2

Мундиаль 2022. Канада! News

Мундиаль 2022. Канада!

Канада!


Тахаллуси – "қизиллар".

FIFA рейтингида 43-ўрин.

Иккинчи бор Жаҳон чемпионатига йўл олади.


F гуруҳи. Рақиблар: Бельгия, Хорватия, Марокаш.

1-тур, 23 ноябрь. Бельгия — Канада

2-тур, 27 ноябрь. Хорватия — Канада

3-тур, 1 декабрь. Канада — Марокаш


Муваффақиятлар


Канада биринчи ва сўнгги бор мундиалга 1986 йилда борган. Ҳа, ўша Диего Марадона ҳайрон қолдирган Мексикадаги турнир. Жаҳон чемпионати дебютантлари жуда жиддий гуруҳга тушишди: Лобановский қўл остидаги СССР, буюк Платинига эга Франция ва ўзининг буюклиги соясига дуч келган кучли Венгрия.



Канадаликлар битта ҳам гол ура олмаган турнирда, барча уч ўйинни бой беришди: французларга 0-1 ҳисобида ютқазишди, кейинроқ Венгрияга 0-2 ҳисобида мағлуб бўлиш ва сўнгги турда СССР билан 0-2 ҳисобидаги ўйин.

Канаданинг ЖЧ-86даги иштироки асосийси ғалаба эмас, иштирок деган гапнинг яққол намунаси. Ҳа, ватанда ҳам жамоани илиқ кутиб олишди, сабаби улар турнирга йўл олиш фактидан хурсанд эдилар.

Канаданинг ЖЧ-86даги иштирокига аталган кичик видео бор.




Энди турнирнинг бутун Канада футболи учун аҳамиятини тасаввур қилаверинг? Катта эҳтимол билан ҳозирги муваффақиятлар 86-йилдаги авлодсиз бўлмаган бўларди.


Мураббий ва ўйин услуби


Жон Хердман – футбол бўйича Канада терма жамоаси бош мураббийи.



Қизиқарли факт – Жон Канада терма жамоаси бош мураббийлигига қадар фақатгина аёллар термаларини бошқарган. Фақат аёлларни.

47 ёшли англиялик аёллар футболида яхши натижаларга эришган.

Хердман 2003 йилда Янги Зеландияда футболни ривожлантириш дастурига қўшилган: аввалига бўлажак мураббийларни ўқитди, сўнгра мамлакатда футболни ривожлантириш бўйича директор этиб тайинланди.

Жон 2006 йилда футбол бўйича Янги Зеландия аёллар терма жамоаси бош мураббийи бўлди ва параллель равишда ёшлар термасини бошқарди.

2011 йилда Канада футбол федерацияси англияликка аёллар термасини бошқаришни таклиф этди. Хердман улар билан дарҳол Панамерика ўйинларини ютди, шундан сўнг – ОЎ-2012 ва ОЎ-2016да бронзани олди.


Мураббийнинг муваффақиятлари айниқса Канадада аёллар футболининг оммавийлигини ҳисобга олса, федерация раҳбарияти эътиборидан четда қолмади. Натижада Жонга эркаклар терма жамоаси мураббийлиги таклиф қилинди ва 2018 йилда бу лавозимга тайинланди.

Хердман аввалига ёмон бошлади – жамоа КОНКАКАФ Олтин кубогида Гаитидан мағлуб бўлиб, чорак финалда чиқиб кетди, аммо мутахассис ўз жойида қолди, икки йилдан сўнг эса терма жамоани ушбу турнирнинг ярим финалига қадар олиб борди.

Хердман – ажойиб мотиватор. У футболчиларга жамоада қулай атмосфера ярата олади, барча мавзуларда огоҳ бўлишга ҳаракат қилади ва болалар "тилида" гапиради.

Канада терма жамоаси ўйин схемаси: рақибга қараб тез-тез 4-4-2, камроқ 3-5-2, 3-4-3 ёки 4-3-3.

Умуман, канадаликларнинг асосий схемаси ҳақида гапириш қийинроқ, улар доимо рақибга қараб ўзгаришади. "Қизиллар" АҚШга қарши 4-4-2 (ромб) , Гондурас билан 3-4-3, Кюрасао билан ўйинга эса 4-4-2 (классика) схемасида чиқишди.



Ўйин услуби – тезкор футбол, қанотлар орқали ҳужумлар, шеригининг йўлига пас бериш, девор услубида ўйнаш.

Альфонсо Дэвис йўқ бўлса, канадаликлар тез-тез ромб ёки майдон марказида учбурчак ҳолатида қанотларсиз ўйнашади.

"Қизиллар" ҳам биринчи, ҳам иккинчи рақам бўлиб ўйнай олишади, аммо ҳимояланишдан кўра ҳужум қилишни кўпроқ афзал кўришади.



Канада – қарши ҳужумларда жуда ҳам хавфли жамоалардан бири. Улар тез-тез кучли жамоаларга қарши рақибнинг хатосини кутган ҳолда тўпсиз ўйнашади – бу американларга қарши бўлгани каби тез-тез иш беради.




Бироз ғалати бўлса ҳам, канадаликларнинг услуби аёллар футболиникига ўхшайди. Баъзида жамоанинг қандай ўйнаётганини тушуниш қийин – барчаси тартибсиз кўринади. Бу ёмонми ёки яхши, буни Жаҳон чемпионати кўрсатади.


Терма жамоа етакчилари


Альфонсо Дэвис – нафақат Канада терма жамоасининг, балки муболағасиз жаҳон футболининг супер юлдузи.



Дэвис атиги 21 ёшда, у эса шунчаки қайдномага кириб эмас, балки "Бавария" асосий таркиби ўйинчиларидан бири сифатида Чемпионлар Лигасини ютди. Айтганча, Альфонсо – ЧЛни ютган ягона канадалик, шундай экан у аллақачон тарихга кириб бўлган.

Унда барча нарса бор – техника, ақлбоварқилмас тезлик, атлетлик, зарба. Бу якка ўзи бутун қанотни ёпа оладиган ва керак бўлганда марказий зонада ўйнай оладиган универсал ўйинчи.

Дэвис терма жамоанинг ҳужумида муҳим роль ўйнайди – Жон Хердман иқтидорли футболчини ҳимоячилик мажбуриятидан озод қилган. Шундай экан, бутун чап қанот Альфонсо ихтиёрида, бу унинг статистикасида ҳам ўз аксини топган – жамоада 12та гол.

Панамага қарши ўйинда Дэвиснинг ҳаракатлари.




Жонатан Дэвид – "қизиллар" таркибидаги яна бир "катта" футболчи.



22 ёшли ҳужумчи Лига 1нинг асосий тўпурарларидан бири бўлишга улгурди ва "Лилль" таркиби чемпионатни ютди.

Дэвид терма жамоада 30та ўйинда 20та гол урган – ақлбоварқилмас рақамлар.

Жонатаннинг асосий сифатлари: тезлик, дриблинг, зарба – яхши ҳужумчи бўлиш учун барчаси. Бундан ташқари, Дэвид ҳам ўнг, ҳам чап оёқ билан ажойиб тарзда тўпни назорат қилади.

Жонатаннинг қандай қилиб "жонглёр" услубида Панамага гол урганини кўринг.




Атиба Хатчинсон – Канада футболининг тирик афсонаси ва юраги.



Атиба, шубҳасиз, терма жамоанинг қалби ва юраги ҳисобланади. 39 ёшли "Бешиктош" ярим ҳимоячиси миллий жамоада аллақачон 97та ўйин ўтказган. Ёш ва жароҳатлар барибир ўзини билдирмоқда, аммо Атиба камида захира ўриндиғида керак, сабаби ўйин сифати ва улкан тажрибасидан ташқари, у интизомга жавоб беради ва ёш футболчилар учун намуна ҳисобланади.

Хатчинсон ҳужумни тезлаштира олади, кучли ва тўпни олиб қўйишни билади, яхши пасга ва майдонни кўра олиш қобилиятига, умуман канадаликларда етишмаётган барча фазилатларга эга.

Унинг қандай ақлбоварқилмас голлар ура олишини кўринг.




Кайл Ларин – КОНКАКАФ ҳудудида ЖЧ саралашининг энг яхши тўпурари.



Ҳужум чизиғининг яна бир ўйинчиси ва Дэвиднинг шериги. Лариннинг асосий позицияси – чап вингер, аммо терма жамоада кўпинча иккинчи ҳужумчи сифатида ўйнайди ва бу унинг голлар уришига ҳалақит бермайди.

Кайл саралаш турнирида 16та ўйинда 13та гол урди ва канадалик ҳозирда фаолиятининг энг чўққисида.

Унинг асосий устун тарафлари – позиция танлаш ва очила олиш, Кайл – гол сезиш қобилиятига эга ўйинчилардан. Ларин ҳам оёқ билан, ҳам бош билан ажойиб зарба бера олади. Сабаби унинг бўйи узун (188 см), бу эса Канадага дарвозага гол уриш учун янги имкониятларни тақдим этади.

Лариннинг одатий голи.




Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: тезлик, қанотлар, мотивация.

Заиф томонлари: мудофаа маркази, тажриба, интизом.


Канадаликларнинг асосий устунлиги – ўта тезкор ҳужумлар. Улар бу масалани чўзишни ёқтиришмайди, шу сабаб тўпдан тез ажралишади, шу билан бирга уни тезда қайтаришга ҳаракат қилишади. Бу уларнинг фойдасига ишлайдими ёки рақиблари уларни жазолайдими – буни фақатгина тахмин қилиш мумкин. Канадаликлар КОНКАКАФ даражада ўз тезликлари билан рақибни бўғишни уддалай олишди, аммо Бельгия ва Хорватия билан ўйинларда бунинг такрорланиши ҳақиқатдан йироқ.

Канадаликларнинг йўқотадиган нарсаси йўқ. Улар ёш, бу йигитлар Канаданинг ҳозирги жамоаси кучли эканлигини ва энди ҳамма улар билан ҳисоблашиши кераклигини кўрсатиш истаги билан тўла. Жамоалар кўпинча эркинликка эга бўлмаган ЖЧ шароитида бу албатта фойда.

Мудофаа маркази Канаданинг энг заиф нуқтасидир. "Қизиллар" кўпинча ҳужумга берилиб кетишади ва рақиблар вақти-вақти билан бўш ҳудудлардан фойдаланишади. Марказий ҳимоячилар қанотларни ёпишлари ва таянч зонасини тозалашлари керак, аммо уларнинг юқори бўлмаган даражаси буни мунтазам ва максимал сифатли қилишга имкон бермайди. Албатта, марказий ҳимоячиларни ҳимоя қилган ҳолда айтиш мумкинки, бундай ўйин услуби жамоанинг мудофаасида эҳтимолий муаммоларни келтириб чиқаради, аммо кераксиз хатолар ҳам ўша жойда бўлишни англатади.

Интизом канадаликларнинг яхши иштироки йўлидаги асосий тўсиқ бўлиши мумкин.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика