Latest news

11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  1 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  24 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  15 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  19 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  1 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  12 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  16 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  38 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  6 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  3 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  6

Мундиал 2022. Германия! News

Мундиал 2022. Германия!

Германия!


Тахаллуси – "Бундестим".

FIFA рейтингида 11-ўринда.

Жаҳон чемпионатига йигирманчи марта (1930 ва 1950 йиллардан ташқари ҳаммаси) боради.


E гуруҳи. Рақиблари: Испания, Япония, Коста-Рика.

1-тур, 23 ноябрь. Германия — Япония

2-тур, 27 ноябрь. Испания — Германия

3-тур, 1 декабрь. Коста-Рика — Германия


Муваффақиятлар


Германия. Энг кўп соврин ютган жамоалардан бири ва Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш бўйича фақатгина бразилияликлардан ортда бўлган мамлакат.

Барча тўртта чемпионликка қисқача тўхталамиз.


Швейцария-1954.


Турнинг энг қизиқарли тўқнашуви ГФР ва Венгрия бўлди.

Венгерлар гуруҳда немисларни 8:3 ҳисобида тор-мор этишди, аммо бу ГФРга 1/4 финалга чиқишга ва у ерда Югославияни 2:0 ҳисобида мағлуб этишга ҳалақит бермади.

Немислар 1/2 финалда Австрия билан учрашишди ва уларни 6:1 ҳисобида мағлуб этишди. Реванш пайти келди.

Венгрия ушбу турнирда йўлидан учраганини таслим қилаётганди: Корея билан 9:0, ГФР билан 8:3, Бразилия билан 4:2, Уругвай билан 4:2. Жамоа таркибида умумий 15та гол урган Кочиш ва Пушкаш ажралиб турарди.

Венгерларнинг совринни олишига шубҳа йўқ эди, аммо...

Венгерлар 10-дақиқада 2:0 ҳисобида олдинда боришаётганди, аммо кейинчалик нимадир ўхшамай қолди – немислар ҳисобни тенглаштиришди, ўйин якунида эса Хельмут Ран ўз терма жамоаси учун ғалабани олиб берди.

3:2 – ГФР учун биринчи соврин.




Германия-1974.


Немислар 20 йил ўтиб ўз муваффақиятларини такрорлай олишди, аммо бу сафар уйда.

ГФР футболчилари гуруҳда Австралия ва Чилини мағлуб этишди, аммо бошқа немисларга ютқазишди – ГДР. Шунга қарамасдан, иккита ғалаба иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқишга ҳалал бермади.

Кучлироқ рақиблар билан ҳам муаммо юзага келмади – Югославия билан 2:0, Швеция устидан 4:1 ва 1:0 ҳисобида Польша устидан ғалаба.

Турнир форматига кўра, финалда гуруҳ ғолиблари тўқнашар, иккинчи ўринни олганлар эса бронза учун курашарди.

ГФРга финалда Йохан Кройффи бор Нидерлания терма жамоаси қаршилик кўрсатди.

Немислар 20 йил олдингидек ҳисобни қисқартириш учун ҳаракатни бошлашди, сабаби 2-дақиқаёқ тўп ўтказиб юборишган эди. Аммо, ГФР биринчи тайм сўнггида 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишди, Герд Мюллер эса ғалаба голини урди.

ГФРнинг иккинчи титули.




Италия-1990.


ГФР учун сўнгги турнир.

Немислар Югославия ва БААни мағлуб этиб, шунингдек Колумбия билан очколарни бўлишган ҳолда гуруҳ босқичидан қийинчиликсиз ўтишди.

ГФР 1/8 финалда 16 йил олдин финалдаги натижани такрорлаган ҳолда, Нидерландияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Немислар шундан сўнг Лотар Маттеуснинг голи эвазига Чехословакияни минимал ҳисобда ютишди.

ГФР учун энг қийини ярим финалдаги Англия билан ўйин бўлди. Баҳс 1:1 ҳисобида якунланди ва ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига навбат берилди. Унда эса немислар аниқроқ ҳаракат қилишди, 4-3.

ГФР – Аргентина – ЖЧ-1990 финали эълони. Немис машинаси художўй Марадонага қарши. Ўйин жуда оғир ўтди ва битта гол барчасини ҳал қилаётгандек туюларди. 85-дақиқада Жанубий Америка жамоаси дарвозаси томон анча баҳсли пенальти қўйилди ва ўша вазият турнир тақдирини ҳал қилди. Андреас Бреме – ғалаба голи муаллифи.

ГФР учун учинчи соврин.




Бразилия-2014.


"Германия" учун биринчи титул.

Немислар 2014 йилда турнир фаворитларидан бири деб ҳисобланганди, аммо асосийси эмас.

Германия Португалияни 4:0 ҳисобида тор-мор этиб, Гана билан 2:2 ҳисобида жанговар дуранг ўйнаб ва АҚШни минимал ҳисобда мағлуб этган ҳолда гуруҳ босқичидан ўтиб олди.

1/8 финалда Жазоир терма жамоаси била ўйинда қийинчилик юзага келди ва жамоа фақатгина овертаймлардагина зафар қучди – 2:1.

1/4 финалда французлар 1:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Бразилия билан ярим финални яхши эслайсиз. Бразилия футболи учун қўрқинчли, немис футболи учун буюк кун. Германия 30-дақиқада ҳисобда 0:5 ҳисобида олдинда бораётганди. Якунда 1:7 – Германия финалда.

Финал яна Аргентина билан, бу сафар рақиб бошқа бир гений – Лионель Месси.

Ўйин тенг курашлар остида ўтди, ҳар қайси жамоа ҳам гол уриши мумкин эди. Аммо, барчасини Марио Гётценинг овертаймларда урган голи ҳал қилди. Шундай қилиб, немислар ГФРнинг ҳам натижаларини ҳисобга олган ҳолда, тўртинчи бор чемпион бўлишди.




Мураббий ва ўйин услуби


Ханс-Дитер Флик – Германия терма жамоаси бош мураббийи.



Фликнинг мураббийлик фаолияти 1996 йилда ўшанда Баден-Вюртемберг Оберлигасида иштирок этувчи "Виктория Бамменталь"да ўйновчи мураббий сифатида бошланди.

Ханси 2000 йилда "Хоффенхайм"га кетди. У ўзининг дебют мавсумидаёқ клубни Зюд минтақавий лигасига кўтаришга муваффақ бўлди, аммо 2-Бундеслигага ўтиш вазифаси тўрт мавсумда ҳам амалга оширилмади ва шу сабаб клубни 2005 йилда тарк этди.

Флик шундан сўнг бир қанча вақт давомида Жованни Трапаттони ва Лотар Маттеуснинг ассистенти, шунингдек "Ред Булл Зальцбург"да спорт координатори бўлиб ишлади. Флик дунёдаги энг машҳур мураббийлардан бири бўлган Трапаттони қўл остидаги фаолияти унга кўп нарсани ўргатгани, айниқса, тактика ва футболчилар билан муносабатларни ривожлантирганини, аммо ҳимояга қаратилган Трапаттонининг ёндашувига қўшилмаслигини ҳам айтганди.

Флик 2006 йилнинг 23 августида Германия терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси этиб тайинланди, у ерда эса Йоахим Лёвнинг ассистенти сифатида ажойиб 8 йилни ўтказди.

Ханс терма жамоа штабидан кетганидан сўнг Немис футбол ассоциацияси спорт директори лавозимини эгаллади ва у ерни 2017 йилнинг 16 январида тарк этди.

У 2019 йилнинг 1 июлида бош мураббий бўлган Нико Ковачнинг ёрдамчиси сифатида Мюнхеннинг "Бавария" жамоасига келиб қўшилди.

Ковач ўзаро келишувга кўра 2019 йилнинг 3 ноябрида "Бавария"ни тарк этди, Флик эса бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Қониқарли натижалар сабаб "Бавария" 2019 йилнинг 22 декабрида Фликни мавсум сўнггига қадар мураббий қилиб қолдирганини эълон қилди. "Бавария" 2020 йилнинг апрелида Флик билан 2023 йилга қадар янги шартнома имзолади.

Флик 2021 йилнинг 17 апрелида клубга мавсум сўнггида кетишни хоҳлаётганини маълум қилди. У футбол бўйича Германия терма жамоасини бошқариш хоҳишини билдирди.

Флик "Бавария"ни замонавий футбол тарихидаги энг катта ғалабали рекордлардан бири билан тарк этди. У "Бавария"да ишлаган пайти жамоа атиги еттита ўйинда ютқазди ва еттита совринни қўлга киритди (икки бор Бундеслига, Германия Кубоги, Чемпионлар Лигаси, Германия Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги ЖЧ).

Флик футбол тарихидаги энг юқори ғалабалар кўрсаткичини қайд этди. У 83% ўйинларни ютди, унинг "Бавария"си эса барча мусобақаларда ўртача ҳар бир ўйинда 3тадан гол урди.

Флик 2020 йилнинг октябрида Европада йил мураббийи деб топилди.

Немис футбол ассоциацияси 2021 йилнинг 25 майида Флик Германия терма жамоаси бош мураббийлиги учун уч йиллик шартнома имзолагани ва у 2021 йилнинг 1 августида кучга киришини эълон қилди.


Германия терма жамоаси ўйин схемаси: 4-2-3-1.



Ўйин услуби: ҳудудли футбол, минимум йўқотишлар, тўпни олиб қўйиш ҳудуди назорати.

Немис терма жамоасининг ўзига хос услуби – футболчиларнинг тўпга эгалик қилиш жойига эътибор қаратиши. Бу нафақат ҳужумни ривожлантириш вариантларини ошириш, балки контрпрессинг учун ҳам самарали. Ушбу услуб футболчиларнинг хатоларини камайтиришга ва тўғри позиция танлашга мажбур қилади, сабаби тўп йўқотилиш бўш ҳудуд орқали қарши ҳужумга олиб келиши мумкин.




Немисларнинг ўзи юқори даражадаги позицион прессингдан фойдаланишади.





Жамоадаги форвард роли "алдамчи тўққизлик"ни эслатади. Ҳуҳумчи кўп прессинг қилиш ва мудофаага тушиши керак, ҳужум пайтида эса шеригига ҳудуд очиш учун ўзига марказий ҳимоячиларни жалб қилиши зарур.




Шу вақтда ҳужумчининг ўзи ҳам ҳужумга қўшилади.



Немислар тўпни олиб қўйиш ҳудудини назорат қилишга қаттиқ қарашади, сабаби бу уларнинг қарши ҳужумни қабул қилиб олиш хавфини пасайтиради ва ҳужумни иккинчи темп билан давом эттиришга имкон беради.



Агар тўп олдириб қўйилса, шундай вазият содир бўлиши мумкин.



Ёки бундай вазият: рақиб Германиянинг мудофааси ўз позициясини эгаллашидан кўра тезкорроқ ҳаракат қилмоқда.



Таъкидлаш керак бўлган асосий нарса – немис терма жамоаси чизиғининг роли. 

Гап шундаки, асосан позицион ҳужумлар билан ўйнайдиган Германияда мудофаа чизиғи майдон марказига кўчади ва таянч ҳудуди вазифасини бажаради. Таянч ўйинчиларнинг ўзи эса ҳужум йўналишини белгилашади. Ҳужумкор ярим ҳимоячилар камроқ тўп билан ҳаракат қилишади, улар фақатгина охирги пас керак бўлганда ёки зарба учун имконият бўлганда тўпни қабул қилишади. Ҳужум гуруҳи асосан чалғитувчи ҳаракатлар билан шуғулланади, бу билан улар рақиб ҳимояси диққатини ўзларига қаратишади ва эркин ҳудудларга югуришади.

Таянч ҳудуди ўйинчиларининг иссиқлик хариталари марказий ҳимоячиларники билан ўхшашлигига эътибор беринг, шунингдек тўпга эгалик қилиш кўрсаткичини ҳам таққослаш мумкин.



Терма жамоа етакчилари


Йозуа Киммих – яширин етакчи



Лам, Гомес ва Кросс кетишидан сўнг, шунингдек доим жароҳат сабаб йўқ бўладиган Ройс сабаб Германияга янги қаҳрамон керак. Ва бу Йозуа Киммихдир.

Киммих камдан-кам ўйиндан кейинги протоколларда кўриниш беради, аммо бу сабаб фойдасиз бўлиб қолмайди. Уни юз фоиз немис футболи мактаби маҳсулоти десак бўлади, у тизимнинг барча мезонларига жавоб беради.

Киммихнинг асосий ўзига хос хусусиятлари – иш қобилияти ва майдонни кўриши. У универсал ва чап қанот ҳимоячидан тортиб ҳужумчи ортидаги ўйинчи сифатида ишлаши мумкин, аммо Киммих кўпроқ таянч зонасида ҳаракат қилади.

Агар Германия терма жамоасида ўзгартириб бўлмас ўйинчини белгилаш керак бўлса, бу аниқ Йозуа бўлади.




Антонио Рюдигер – мудофаа қўрғони.



Рюдигер бир неча йиллар ичида яхши ҳимоячидан топ-классдаги ўйинчига айланди ва ҳозир Мадриднинг "Реал" жамоасининг асосий таркибида ўйнамоқда.

Антонио мудофаавий сифатлардан ташқари, ҳужум қилиш сифатларини ҳам ўзида мужассам этган – техника, пас, зарба. Рюдигерда марказий ҳимоячи учун ақлбоварқилмас тезлик бор – у бир йил олдин 36,7 км/с тезлик олган ҳолда АПЛнинг энг тезкор ўйинчиси бўлганди.

Антонио мудофаасида барқарорлик етишмайдиган ҳозирги Германия терма жамоаси учун жуда муҳим.

У яна тишлайди ҳам.




Лерой Сане – энг хавфли ўйинчи.



Сане ўз манзилига кўплаб танқидлар қабул қилиб олади, баъзиларига муносиб, баъзилари ноўрин.

Аммо, у ўзининг ажойиб дриблинги орқали чап қанотда кескинлик ярата олиши фактдир. У голлар уриши ёки ассистлар қайд этиши шарт эмас, сабаби рақиблар Леройнинг ўзидан ҳам шунчаки қўрқишади.

У бироз Арьен Роббенга ўхшаш техникаси билан бир неча рақибни алдаб ўтиши мумкин, зўр пас бера олиши эса уни ажойиб плеймейкерга айлантирмоқда.




Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: тизим, база, ғолиблик менталитети.

Заиф томонлари: форвард, авлод инқирози


Немис футбол тизими – яна бир катта плюс. Германия ЖЧ-2006даги муваффақиятсизликдан сўнг футбол инқилобини амалга оширишди ва энди унда ҳузурланишмоқда. Терма жамоани ким бошқаришидан қатъий назар, деярли бир хил ўйнайди. Немис футбол иттифоқида шундай дастур ва шартлар мавжудки, унга мураббий мос келиши керак. Ўйинчилар эҳтиёткорлик билан барча бир хил дастур билан ишлайдиган ўсмирлар ва ёшлар термаларидан бош жамоага ўтказилади. Бундан ташқари, бундаги асос "Бавария" клуби деб ҳисоблашимиз мумкин, у ерда ҳам ҳудди шу тизим амал қилади, бу эса футболчиларнинг мослашувини оширади.

Барча футболчиларда маълум бир сифатлар тўплами бор. Сиз тўп билан ёмон ишлайдиган ва пасларда доим хатога йўл қўядиган Германия терма жамоаси ўйинчисини кўрмайсиз. Немис футбол мактабларида ўқитилган барча ўйинчилар учун мос даража бор. Шунингдек, Германияда терма жамоаси ўйин услубига мослашиш бўйича муаммо йўқ, бўлмайди ҳам, сабаби барча ўйинчилар ушбу тизим билан таниш.

Немислардан олиб қўйиб бўлмайдиган нарса ғолиблик менталитетидир. Улар майдонга чиқаётганда мақсад фақат ғолиблик эканлигини билишади.

Немис футболининг сўнгги 10-15 йилликдаги асосий камчилиги – топ форварднинг йўқлиги. Яхши ҳужумчилар бўлган ва ҳозир ҳам бор – Клозе, Гомес, Вернер, уларни юлдуз, айниқса индивидуал салоҳият бўйича юлдуз деб аташ қийин.

Германия авлод инқирозига дуч келди дейиш мумкин. Бу нарса Германиядек катта терма жамоалар билан тез-тез рўй бермайди. Ўзингиз айтинг – 26 ёшгача бўлган энг кучли немис ўйинчилардан кимларни санай оласиз? Мусиала – 19 ёш, ундан нима чиқиш ҳозирча номаълум. Ҳаёлга Хаверц келади, аммо у барибир Ройс ёки Ўзил даражасида эмас. Ҳозирча бу яққол сезилмаяпти, сабаби Киммих ва Сане каби кучли авлод бор, бироқ огоҳлик қўнғироғининг айни пайти.


Тахминий таркиб:



Бизнинг тахмин:


Схема: 4-2-3-1.

Дарвозабон: Нойер.

Ҳимоячилар: Хофманн, Зюле, Рюдигер, Раум.

Ярим ҳимоячилар: Киммих – Гюндоган таянч зонасида, Гнабри – Мюллер (Хавертц, Мусиала) ҳужумда – Сане.

Ҳужумчи: Вернер.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика