Latest news

23:06"Челси" "Реал"га Энцо Фернандеснинг нархини маълум қилди  1 22:34Бу қизиқ! Италия клуби бир кунда иккита мураббийни алмаштирди  1 22:06Ўйинни тугатмай, майдонни тарк этган Косово терма жамоасига УЕФА томонидан техник мағлубият ёзилди  1 21:47Барчаси ҳал! Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан янги шартнома имзолайди  0 21:21Суперлига қайтмоқда. 25-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари  1 20:41Лерой Сане МЮ ва "Арсенал"дан бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди  0 20:05Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди  27 19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  6 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  12 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  6 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  5 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  9 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  2 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  9

Мундиаль 2022. Франция! News

Мундиаль 2022. Франция!

Франция!


Тахаллуси – "кўклар".

FIFA рейтингида 4-ўрин.

Жаҳон чемпионатига ўн олтинчи марта (1930, 1934, 1938, 1954, 1958, 1966, 1978, 1982, 1986, 1998-2022 барча турнирлар) боради.


D гуруҳи. Рақиблари: Австралия, Дания, Тунис.

1-тур, 22 ноябрь. Франция — Австралия

2-тур, 26 ноябрь. Франция — Дания

3-тур, 30 ноябрь. Тунис — Франция


Муваффақиятлар


Франция – икки карра ва амалдаги Жаҳон чемпионлари (1998 ва 2018 йиллар).

Французлар 1998 йилдаги уйдаги мундиалда ғолиб чиқишган.



"Кўклар" гуруҳ босқичида Саудия Арабистони (4:0), ЖАР (3:0) ва Дания (2:1)ни мағлуб этишган. Уларда жамоа голларининг учдан бир қисмини урган 21 ёшли Тьерри Анри катта ҳисса қўшган.

Плей-офф босқичидаги илк рақиб Парагвай жамоаси бўлди ва улар қўшимча вақтларнинг 114-дақиқасида Лоран Бланнинг голи эвазига мағлуб этишди.




1/4 финалдаги ўйин қийироқ кечди, сабаби рақиб муросасиз итальянлар эди. Ғолиб фақатгина пенальтилар сериясидан сўнг маълум бўлди, 4-3.




Мезбонларга ярим финалда катта мусобақаларда сюрпризлар тақдим этишни биладиган Хорватия қаршилик кўрсатди. Хорватлар иккинчи тайм бошида асосий юлдузлари бўлмиш Давор Шукернинг голи эвазига ҳисобни очишди. Аммо, французлар бир дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштиришди ва бироз ўтиб ғалаба голини уришди – ўйинда Лилиан Тюрам дубль қайд этди.

Финал бразилияликларга футбол сабоқини берган буюк Зинедин Зидан учун байрам бўлди. Франциялик ярим ҳимоячининг ақлбоварқилмас ўйини юлдузли рақибларни йирик ҳисобда мағлуб этишга ва Франциянинг ЖЧдаги илк титулини қўлга киритишига ёрдам берди.




20 йил ўтиб Франциянинг "олтин авлоди" 1998 йилги натижани такрорлади.



Французлар гуруҳда яна Дания билан, шунингдек Перу ва Австралия билан тўқнаш келишди.

Французлар Австралияни 2:1 ҳисобида таслим этишди, Перудан минимал 1:0 ҳисобида устун келишди ва данияликлар билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди.

Францияга 1/8 финалдаёқ гуруҳ босқичида катта муаммоларни бошдан кечирган Аргентина тушди. Гризманн 13-дақиқада ҳисобни очди, аммо аргентиналиклар олдинга чиқиб олишди ва шундан сўнг французлар тўлиқ очилишди – Паварнинг сеҳрли голи ва Мбаппенинг дубли Францияга ғалабани таъминлади.




Франция 1/4 финалда Уругвай билан ўйнади. "Кўклар" жанубий америкаликлар билан жиддий муаммога дуч келишмади – 2:0, голларга Варан ва Гризманн муаллифлик қилди.




Бельгия билан ярим финал французлар учун энг қийини бўлди. Рақиб Франция каби гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлди, аммо тўп киритиш барибир французларга насиб этди. 1:0 – Франция финалда.




Жаҳон кубоги йўлидаги сўнгги тўсиқ турнирни ақлбоварқилмас даражада ўтказаётган Хорватия терма жамоаси бўлди.

Кураш ўйиннинг атиги биринчи бўлимида бўлди ва Хорватия унда французларнинг ҳужумига муносиб жавоб қайтарди. Ўйин иккинчи таймда кўпроқ бир томонлама бўлди – французлар тезликни оширишди, хорватлар эса бунга тайёр эмасди. Манжукичнинг автоголи, Гризманнинг пенальтидан фойдаланиши, Погба ва Мбаппенинг голлари Францияга финалдаги ғалабани ва ЖЧдаги иккинчи титулни тақдим этди.




Мураббий ва ўйин услуби


Дидье Дешам – Франция терма жамоаси бош мураббийи.



Дешам "Монако"ни қабул қилиб олган ҳолда фаолиятини 2001 йилда бошлаган.

Дидье 2003 йилда Лига кубогини ютди, 2004 йилда эса Чемпионлар Лигаси финалигача чиқди. Кейинчалик Дешам раҳбарият билан келиша олмай, клубдан кетди.

2006 йилнинг ёзида унга қийин аҳволдаги "Ювентус"дан таклиф келиб тушди. Дешам деярли шубҳаланмади ва B Сериядаги биринчи мавсумида "кекса синьора"ни олдинга бошлаб тушди. Дешам биринчи мавсумдаёқ жамоани А Серияга олиб чиқди, аммо мавсум якунида раҳбарият билан "Ювентус"нинг келгуси трансфер сиёсати бўйича келиша олмаган ҳолда клубдан кетди.

Дешам 2009 йилнинг 5 майида "Марсель" билан икки йиллик шартнома имзолади ва 2009/10 йилги мавсум бошида жамоани қабул қилиб олди. Дешам улар билан бирга Франция чемпионати, Франция лигаси кубоги, шунингдек Франция Суперкубогини ютди. 2012 йилнинг 2 июлида эса "Марсель" билан шартнома бекор қилингани эълон қилинди. Француз матбуотининг фикрига кўра, унинг кетишига клуб спорт директори Жозе Аниго билан келишмовчилиги сабаб бўлган.

Дидье Деам 2012 йилнинг 8 июлида олдинги мураббий Лоран Бланнинг истеъфосидан сўнг Франция терма жамоасини қабул қилиб олди.

Франция терма жамоаси унинг қўл остида Бразилиядаги мундиалнинг чорак финалига чиқди ва бўлажак чемпионлар бўлмиш немисларга 0:1 ҳисобида ютқазди. Шунингдек уйда ўтган Евро-2016 финалида минимал ҳисобда португалияликларга енгилди. Мағлубиятга қарамай, Дешам терма жамоа билан ишлашда давом этди.

Дешам қўл остидаги Франция терма жамоаси 2018 йилги Жаҳон чемпионида Хорватия устидан тарихий ғалабага эришди ва ўз тарихидаги иккинчи бор Жаҳон чемпионига айланди. Дешам шундай қилиб Марио Загалло ва Францу Беккенбауэрдан сўнг ҳам жамоа футболчиси, ҳам бош мураббийи сифатида Жаҳон чемпионатини ютган учинчи инсон бўлди.

Франция терма жамоаси ўйин схемаси: 3-4-1-2, 4-2-3-1.



Ўйин услуби: юқоридан пас, Мбаппега пас, тез-тез кичик комбинациялар ўйнаш.

Қанотлар бутунлай Менди ва Паварнинг ихтиёрига берилган. Плеймейкер вазифасини бажарувчи икки таянч ярим ҳимоячиси ва Гризманн бор.



Қанот ўйинчиларининг олдинроққа ўтиб ҳаракат қилишини тушуниш учун ҳужумнинг кечроқ босқичи.



Французларнинг позицион ҳужумларида тез-тез барча ўйинчиларнинг бир жойда туриши ва кейин нима бўлишини кутиб ўтирганини кўришимиз мумкин. Ҳатто икки-уч футболчи иштирок этадиган кичик комбинацияларни ҳам кўришимиз мумкин.



Мбаппе пас берди ва қочди.



Тўпни қайта қабул қилиб олди.



Ва тўпни жарима майдончаси марказига узатди. Оддий, лекин самарали эмасми?



Асосий ҳужумлар шундай бўлади. Рақибнинг позицион хатога йўл қўйишига умид қилиб берилган пас одатда юқоридан пас ёки узоқдан зарба билан якунланмоқда.



Севимли услуб – жарима майдончаси марказига юқоридан пас ташлаб қўйиш.



Одатда Жиру ёки Бенземага тўп қолдирилади, катта эҳтимол билан Францияда шу сабаб иккита форвард ўйнайди.



Яна ғалати комбинация, аммо баъзида фойда келтиради.



Французларнинг классик ҳужумларидан бири – юқоридан узатма.



Сизни хурсанд қилиш учун – аутдан бошланган французларнинг камёб бўлган жуда чиройли комбинацияларидан бири.



Тўп Рабьога қолдирилмоқда.



Бирдан Мбаппега узатма.



Килиан эса тўпни чиройли тарзда Рабьога қайтарди, у эса рақиб дарвозасига қараб отланди. Жуда чиройли гол урилди, аммо афсуски, французларда бундай голлар доим ҳам бўлавермайди.



Агар таркибга қараб гапирадиган бўлсак, французларни ҳужумкорроқдан кўра ҳимоявийроқ жамоа дейиш мумкин, аммо улар ҳимояда жуда кўп хатоларга йўл қўйишади.

Бундай вазият Данияга қарши ўйинда такрор ва такрор қайтарилди. Жарима майдончаси ичида 10 ўйинчи 5 рақибга қарши. 10!



Бу ерда эса тез-тез такрорланиб турадиган таянч зонасининг хатосини қайд этмоқчимиз.



Эътибор беринг, Гендузи ҳатто яқинлашгани ҳам йўқ. Гап шундаки, у хорват тўпни йўқотади дея тўхтаб қолди.

Қандай қилиб Франция терма жамоасида бундай ҳолат рўй бериши мумкин. Дешамга катта савол.



Жамоага Погба етишмайди. Ушбу жамоада ақлбоварқилмас даражада кўп кучли ўйинчилар бор, аммо Полнинг ўрнини босиб бўлмайди. Энг ёмони, у Қатарда ўйнамайди...


Терма жамоа етакчилари


Килиан Мбаппе – суперюлдуз.



Мбаппе. Нархи 150 миллион евродан ошадиган жаҳон футболи юлдузи.

ЖЧ финалида гол урган Жаҳон чемпиони.

Килианни ўзи ҳақида жуда кўп ўйлайди деб ушбу мавсумда кўп танқид қилишмоқда. Унинг ўйинида ҳақиқатдан ҳам ўзини ўйлаш ошиб кетди, аммо бу билан терма жамоада нима бўлиши ноаниқ.

Мбаппенинг асосий устунликлари ҳали ҳам у билан бирга: тезлик, техника, зарба.

Мбаппе атиги 23 ёшда, аммо у ҳақда деярли ҳар бир футбол мухлиси билади. Бу ҳам кўп нарсадан далолат беради.




Карим Бензема – ютиш учун қайтди.



Фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказган амалдаги "Олтин тўп" соҳиби.

Бензема ушбу жамоага жуда ҳам зарур. Уларда кўп нарса бор, аммо Каримникидек тўп йиллик тажриба етишмайди.

Бензема етакчилик ролини ўзига олиши керак ва унинг бу вазифани бажаришига шубҳа йўқ.

"Реал" ҳужумчиси шерикликда ўйнашда жуда фойдали ва тактик жиҳатдан ажойиб билимдон. Унинг Мбаппе билан жуфтлиги бутун турнирдаги энг асосий ҳужум кучи бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Каримнинг ўзи ҳам гол уришни яхши кўради.

Қатардаги ЖЧ – Бензема учун терма жамоа билан соврин ютишнинг асосий имконияти, шу сабаб биз ундан ниманидир кутишимиз мумкин.




Кристофер Нкунку – умид.



Францияда плеймейкерлик позициясида муаммолар бор, Кристофер Нкунку эса айнан шуни ҳал қилиши мумкин.

24 ёшли футболчи ўзини ярим ҳимоя ва ҳужум орасидаги боғловчи жойида ажойиб ҳис қилади, аммо керак бўлган пайт ҳужумда ҳам ўйнай олади.

Погбанинг жароҳати французларга қаттий зарба бўлди, шу сабаб Нкунку саҳнага чиқиши мумкин.

Кристофернинг Бундеслигада ажойиб ўйин кўрсатаётгани биринчи йил эмас, аммо терма жамоада ўз ўрнини ҳали эгаллаб олмаган.

Нкунку – тезкор, эгилувчан, яхши узоқ зарбага эга ва майдонни ажойиб тарзда кўра олади.

Унда терма жамоада ўзини кўрсатиш учун имконият кам ва бу сўнгги имконият бўлиши ҳам факт эмас.




Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: футболчиларнинг даражаси, ҳужум, рақобат.

Заиф томонлари: жароҳатлар.


Франция терма жамоаси футболчиларининг ўртача даражасини бемалол тарихдаги энг яхшиси дейиш мумкин. Топ ҳимоячилар сони учта таркибга ҳам етади, бу ҳужум чизиғига ҳам таалуқли. Дешамнинг бу борада омади келган, унда кенг танлов имконияти бор. Яна бир муҳим жиҳат, барча футболчилар маълум бир тизим доирасида эмас, балки индивидуал жиҳатдан жуда кучли. Аслида, шу французларнинг 2018 йилдаги ғалабасига асосий сабаб бўлганди.

Франция терма жамоаси ҳужуми – алоҳида қўшиқ. Таркибда Мбаппе ва Бенземанинг борлиги аслида катта гап. Бу иккисидан ташқари Оливье Жиру, Кристофер Нкунку, Коло Муани ва албатта Антуан Гризманн бор. Терма жамоага йўлни унутиб қўйган Марьяль ва Бен-Йеддерни эсламасак ҳам бўлади.

Буларнинг барчаси рақобатга олиб келади. Ким ҳам бундай кучли жамоада ўйнаш имкониятига эга бўлган ҳолда Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишни хоҳламайди дейсиз? Албатта, ҳеч ким. Франция терма жамоасида ақлбоварқилмас рақобат бор, уларнинг таркибига кириш эса нафақат сифат белгиси, балки катта омаддир.

Франция катта кадрлар муаммосига йўлиқди, айниқса мудофаада. Фофана, Камара ва Кимпембе аниқ ЖЧни ўтказиб юборади. Дарвозабон Меньян ҳам Қатарга бормайдиган бўлди. Майдон марказидаги энг оғир йўқотишлар – Погба ва Канте аниқ турнирни ўтказиб юборади.


Тахминий таркиб:


4-2-1-2-1.



Дарвозабон: Льорис.

Ҳимоя: Менди (Эрнандес), Упамекано, Салиба, Клосс.

Ярим ҳимоя: таянч зонаси – Чуамени ва Камавинга, ҳужум зонаси – чапда Мбаппе, марказда Нкунку, ўнгда Дембеле.

Ҳужум: Бензема.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика