Latest news

15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  0 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  1 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  0 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  1 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  5 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  13 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  6 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  5 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  41 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  20 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  28 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  3 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  15

Мундиал 2022. Дания! News

Мундиал 2022. Дания!

Дания!


Тахаллуси – "қизил гвардия".

FIFA рейтингида 10-ўрин.

Жаҳон чемпионатига олтинчи марта (1986, 1998, 2002, 2010, 2018, 2022) боради.


D гуруҳи. Рақиблари: Франция, Тунис, Австралия.

1-тур, 22 ноябрь. Дания — Тунис

2-тур, 26 ноябрь. Франция — Дания

3-тур, 30 ноябрь. Австралия — Дания


Муваффақиятлар


1998 йил. Франция.

Дания гуруҳда жуда кучли бўлган Франция терма жамоаси ва икки яққол аутсайдер билан тушди – ЖАР ва Саудия Арабистони.



Данияликлар ўйинларни нафақат гуруҳ, балки бутун турнинг энг заиф жамоаси ҳисобланган Саудия Арабистонига қарши баҳс билан бошлашди.

Шунга қарамасдан, ўйин Дания учун осон ўтди дейиш қийин – "қизил гвардия" ҳимоячи Марк Рипернинг ҳаракатлари эвазига 69-дақиқада ҳисобни очди.




Кейинги рақиб – ЖАР. Данияликлар турнирдаги кураш ва мантиқан жиҳатдан ҳам ютишга мажбур бўлган жамоа.

Дания бу сафар тезда ҳисобни очди – Аллан Нильсен 13-дақиқада гол урди. Аммо, шундан кейин барчаси режа бўйича кетмади – устунликни оширишнинг уддасидан чиқилмади, жанубий африкаликлар иккинчи тайм бошида гол уришга эришишди. Дуранг.




Франция билан ўйинда дуранг, ёки минимал ҳисоб билан енгилиш ҳам етарли эди.

Французлар 13-дақиқада пенальти орқали ҳисобни очишди, Лаудруп 42-дақиқада шу йўл билан жавоб қайтарди. Аммо, фаворитлар барибир ғалаба қозонишди, данияликлар эса гуруҳдан иккинчи ўрин билан эсон-омон чиқиб олишди.




1/8 финалда данияликларни Нигерия билан ўйин кутиб турарди.

"Қизил гвардия" ушбу ўйиннинг аутсайдери эди. Африкаликлар эса данияликларга қаршилик кўрсата олмаган ҳолда, 1-4 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олишди.




Кейинги рақиб ўзининг бешинчи титули томон кетаётган кучли Бразилия эди.

Мартин Йоргенсен 2-дақиқадаёқ Данияни олдинга олиб чиқди, аммо Бебето тезда ҳисобни тенглаштирди. 27-дақиқада Ривалдо бразилияликларни олдинга олиб чиқди, бу сафар Бриан Лаудрупнинг голи орқали ҳисоб тенглашди.

Аммо, барибир рақибнинг класси ўз сўзини айтди – Ривалдо дубли, Бразилия ярим финалда.




Мураббий ва ўйин услуби


Каспер Юлманд – Дания терма жамоаси бош мураббийи.



Юлманд 2020 йилнинг 1 августида Дания терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Данияликлар унинг қўл остида Евро-2020 ярим финалига қадар боришди ва унда қўшимча вақтлардагина Англияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Юльманд бир марта терма жамоа ўйин услуби миллий ўзига хосликни акс эттириши кераклигини айтган: "Биз бразилиялик эмасмиз, шундай экан улардек ўйнаш шарт эмас. Аммо, Даниянинг ўйини чиройли бўлиши керак, сабаби бизда дид бор. Ғалабалар футболда энг асосийси деб гапиришни тўхтатиш керак. Албатта, натижалар хурсанд қилади, аммо ўйиннинг ўзи илҳомлантириши керакк. У юракни тезроқ уришга мажбур қилиши мумкин. Терма жамоа тарихи инсоннинг ҳаётига ўхшайди – пасайишлар бўлади, улар узоқ вақт эсланади. Аммо, ғалаба ва совринлар ютиш ёки юракни забт этиш мумкин".

Бу нутқ Дания термасининг ўйин услубида ажойиб тарзда ўз ифодасини топган.

Дания терма жамоаси ўйин схемаси: 3-4-2-1, баъзида 4-3-3.



Ўйин услуби: юқори ташкиллаштирилган ўйин, тезкор қарши ҳужумлар.

Мухлислар бундай жамоаларни яхши кўришади. Данияликлар хорватларга ҳам ўхшаб кетишади. Иккаласида ҳам жамоавийлик кучли, аммо уларнинг услуби фарқ қилади.

Дания барча бўш ҳудудлардан фойдаланган ҳолда жуда тез ҳужум қилади. Улар қанотдан ва марказдан ўйнайверишади – уларга фарқи йўқ, асосийси барчасини тез қилиш керак. Бу иш беради, сабаби жамоанинг натижалари унинг даражасидан юқорироқдир.





Тўп эгаллашдан сўнг илк сонияларданоқ қанотга югуриш. Эътибор қилинг, марказдаги ўйинчилар рақибни тезда ҳимояга қайтишга мажбур бўлиб қолмаслиги учун ҳаракатсиз турибди.





Қанотдан ҳужум қилганда иедал тарзда ақлли жойлашувга мисол.



Яна шундай ҳолат. Қайсидир жиҳатдан Уэльсни ҳам эслатиб юборади.




Аммо, барчасининг ўз ўрни бор. Ҳужумга ҳаддан ташқари берилиб кетиш муаммоларга олиб келиши мумкин.

Французлар Данияни бу учун жазолади.





Қўрқинчли кўринса ҳам, Дания билан ўйнаш мумкин. Иккита вариант бор – шундай футбол ўйнаш, аммо сифатлироқ ва агрессивроқ ёки футболчилари бир-бирининг фикрини ўқийдиган Хорватия терма жамоаси бўлиш.

Жиддийроқ айтадиган бўлсак, Дания терма жамоалар футболи учун ноёб ҳодиса. Бу тўлақонли механизм бўлиб, ўйинчилардан супер маҳорат талаб қилмайди ва одатда кўплаб жамоаларда бўлгани каби ҳимояга катта эътиборни қаратмайди. Шу мисолни ҳозирда терма жамоалар тайёргарлиги пайтида жамоавий ўйин қуришнинг иложи йўқлигидан шикоят қиладиган терма жамоалар мураббийлари келтириши мумкин.

Мумкин!


Терма жамоа етакчилари


Бундай жамоада энг ёрқин футболчиларни келтириб ўтиш қийин, аммо уриниб кўрамиз.


Пьер-Эмиль Хейбьерг – Даниянинг юраги ва диспетчери.



Хейбьерг данияликларнинг ҳужуми бошланишига жавоб беради. Айнан у қарши ҳужумларни ўзининг узун паслари билан тезлаштиради. Агар Данияда алмаштириб бўлмас футболчи бор бўлса, бу айнан Пьер-Эмиль.

Хейбьерг данияликларнинг ҳужумидан ташқари рақибнинг ҳужум бузилишига ҳам жавоб беради. У ажойиб жой танлайди ва бу унга "ярим ҳимоя+ҳужум" ҳудудида тўпни олиб қўйишга имкон беради.

Хейбьерг терма жамоада 60та ўйин ўтказиб, 5та гол уришга эришган. Transfermarkt уни 42 миллион еврога баҳоламоқда.


Кристиан Эриксен – қирол қайтди.



Шубҳасиз, Дания футболининг бош иқтидори.

Кристиан узоқ вақт бунга ишонмаган бўлсалар ҳам, Евродаги бўлган воқеадан сўнг қайта олди.

Эриксен ўйинни кучайтириш ва барча стандарт вазиятларнинг ижро этилишига жавоб беради.

Унинг асосий сифати – дунёнинг энг кучли футболчилари даражасида бўлган ўйин интеллекти. Бундай ўйинчи ҳар бир жамоага керак, аммо Дания каби бир нечта жамоаларга шундай омад келган.

Эриксен терма жамоада 117та ўйинда майдонга тушиб, 39та гол уришга эришган.


Каспер Дольберг – ҳайрон қолдириши мумкин.



Дольберг терма жамоада клубдан кўра яхшироқ ўйнайдиган футболчилар тоифасига киради. Ҳеч бўлмаганда шундай кўринади.

Дания бу механизм, Дольберг эса унинг бир қисми. У ўзига берилган вазифаларни муваффақиятли бажарган ҳолда, Юлманднинг ўйинига ажойиб тарзда мос тушди.

Юқорида айтилганлардан ташқари, Дольбергнинг ўзи ўйинни кучайтиришга қодир. Унда ажойиб техника ва "портловчи" тезлик бор, шундай экан Қатарда у ўзини бутун дунёга кўрсатиши мумкин.


Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: механизм-жамоа, ягона мақсад, заиф позицияларнинг йўқлиги.

Заиф томонлари: мудофаа.


Олдин айтганимиздек, Дания бу механизм. Уларнинг ўйини ажойиб тарзда шакллантирилган, бу эса уларни барча учун жиддий рақибга айлантиради. Бундай тизимнинг яхши томони унда алмаштириб бўлмас футболчи йўқлиги. Албатта, масалан Эриксеннинг йўқ бўлиши жамоанинг ҳужум имкониятларида намоён бўлади, аммо масалан Соннинг Жанубий Корея термасидаги ўрнида бўлгани каби эмас.

Даниянинг мақсади бутун дунёга Жамоа нималарга қодир эканлигини кўрсатиш. Улар қоғозда анча кучли бўлган топ жамоаларни ўзларининг "камтар" жамоалари билан ҳисоблашишга мажбурлашмоқчи. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, данияликлар жуда ҳам ғайратга тўла ва улар учун барча эшиклар очиқлигини, агар бундан бўлмаса, бузиб киришларини билишади.

Заиф позициялар йўқлиги. Ҳар бир позицияда ўзини Европанинг топ чемпионларида кўрсатган жуда яхши даражадаги футболчилар бор. Жамоада йўловчилар ва бошқаларга қараганда кучсизлар йўқ, шу сабаб рақиблар Данияни мағлуб этиш учун кўп бош қотиришлари керак.

Мудофаани хатосиз деб бўлмайди, аммо бу ўйинчиларнинг индивидуал хатоларидан эмас, балки кўпроқ ўйин тузилиши билан боғлиқдир.


Тахминий таркиб:



Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика