Latest news

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  6 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3

"Мумбай Сити" мураббийи: "Охирги ўйин билан солиштирганда, бизда тўлақонли таркиб шаклланган" News

"Мумбай Сити" мураббийи: "Охирги ўйин билан солиштирганда, бизда тўлақонли таркиб шаклланган"

"Мумбай Сити" мураббийи Энтони Фернандеш "Навбаҳор"га қарши ОЧЛ ўйини олдидан фикрларини билдирди.

"Бўлажак ўйин қийин ўтади. "Навбаҳор" кучли, улар ҳам ғалаба илинжида ташриф буюришган, бироқ биз яхши тайёргарлик кўрдик. 

Клубда мураббий алмашди, мазкур баҳс ўз маҳоратимни намоён эта олиш учун катта имконият ҳисобланади. 

Футболда баъзи режалар иш бермай қолиши мумкин, шу боис ҳар қандай ҳолатга мослашиш лозим. Мен ҳам ўз лавозимимга мослашиб боряпман ва бундан завқ оляпман. Шунга қарамай, бу қийин вазифа. 

Охирги ўйин билан солиштирганда, бизда тўлақонли таркиб шаклланган. Йигитлар учрашувни интиқлик билан кутишмоқда. Осиё Чемпионлар Лигасида Ҳиндистон шарафини ҳимоя қилаётганимиз бизга ғурур бағишлайди. Албатта, натижалар бизни бироз хафа қилмоқда, бироқ шогирдларим кўрсатаётган ўйиндан хурсандман. Тўғри, гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинимиз ҳисобланади, бироқ ижобий натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Мазкур беллашувга бўлган иштиёқ аввалгиларига қараганда юқорироқ", – деди Фернандеш.

"Мумбай Сити" – "Навбаҳор" беллашуви бугун 21:00 да старт олади. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика