Latest news

14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  1 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  8 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  7 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  3 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  12 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  14 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  16 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  27 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0

Мукофот жамғармаси 10 миллион сўмга яқин бўлган блогерлар танловига марҳамат News

Мукофот жамғармаси 10 миллион сўмга яқин бўлган блогерлар танловига марҳамат

Наврўз байрами кунида Ўзбек блогерлари чемпионатининг иккинчи мавсумига старт берилади.
Бу ҳақда, танлов ташклотчиси  Хушнуд Худойбердиев  ўз сайтида маълум қилади.

Сайтимиз ўқувчиларига шуни маълум қиламизки, мазкур блогерлар танловида энди сиз ҳам иштирок этишингиз мумкин.

Танлов ғолиблари апрель ойининг охирларида аниқланади.

Унда қуйидаги номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланади:

1. “Ватанпарварлик мавзусида ёзилган энг яхши иш”

2. “Ўзбекистонда ёшлар ҳаётини ёритган энг яхши блогер”

3. “Ижтимоий муаммоларни ноодатий тарзда ёритган блогер”

4. “IT Blog”

5. “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган энг яхши блогер” 

Айнан мана шу йўналиш ғолиби "Championat.asia" сайти томонида аниқланади. Унда спортга оид ёзилган ҳар қандай блогпост иштирок этиши мумкин. Истанг футбол, истанг бокс, истанг кураш.

Блогер финалга қадар етиб бормасада, мусобақанинг айнан шу мавзусига кўра иштирок этган ўқувчилардан бири сайт томонидан рағбатлантирилади. 

“Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган энг яхши блогер” йўналишида ғалаба қозонишни истаган ўқувчи, аввало Ўзбекистон спортига катта эътибор қаратиши лозим бўлади. Хориж спорти ҳақида блог ёзишингиз мумкин, аммо Ўзбекистонга тегишли бўлса, унда ғолиб чиқиш имкониятингиз ошади.

Ғолиб, 500 минг сўм миқдорида мукофотланади.


Албатта ҳақли савол туғилади: танловда қандай қатнашиш мумкин? Танлов шартлари билан қаерда танишса бўлади?

Ушбу саволларга тўлиқ жавобни тез кунда албатта етказамиз. Ҳозирча танловда қатнашишга доир энг керакли маълумотлар билан ўртоқлашмоқчи эдик:

Танловда барча иштирок эта олади: шахсий блог юритадиганлар ҳам, умуман блоги йўқлар ҳам. Блоги мавжуд бўлмаган иштирокчиларнинг қатнашиш шартларини кейинроқ маълум қиламиз;

Танловда ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ёзилган ишлар қабул қилинади;

Танлов 3 босқичда ўтказилади. 1-босқичда иштирокчилар сони чекланмаган, 2-босқичда энг яхши 30 нафар блогер саралаб олинади, финал босқичида эса 10 нафар блогер куч синашади;

Танловнинг биринчи босқичида қатнашиш учун 2014 йил 1 апрелдан 2015 йил 1 апрелга қадар ёзилган блогпостлар тақдим этилиши мумкин. Шу сабабли, танловга старт берилишини кутиб ўтирмасдан, бемалол бугундан блог ёзишга киришишингиз мумкин;

Танловнинг биринчи босқичига 3 тагача ишлар тақдим этиш мумкин;

Блогерлар исталган кўринишда блогпост ёзиши мумкин. Блогпост ҳажми чекланмаган. Блогпост шаклига (матн, фото, видео, аудио ва ҳ.к.) ҳам чеклов йўқ. Бу блогернинг ўз услубига ва креативлигига ҳавола.


Блогерларга қулайлик яратиш мақсадида, агар сизнинг бирон бир блогда саҳифангиз бўлмаса, у ҳолда "Файсбук" тармоғида ёзилган ижодингизни ҳам тақдим этишингиз мумкин.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика