Latest news

00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  1 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  4 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  21 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1

Муҳсин Низомиддинов мураббийликка ўтмоқда News

Муҳсин Низомиддинов мураббийликка ўтмоқда

Қўқонлик футболчи Муҳсин Низомиддинов тўп тепишни бас қиладиган кўринади.
Футболчилик даврида асосан Қўқон-1912 ва Нефтчи жамоалари шарафини ҳимоч қилган Низомиддинов учун бу йил футбол ўйнаш учун сўнгги мавсум бўлди. Сабаби Муҳсин эндиликда ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўрмоқчи. 

- Бу йил иккинчи даврадан Қўқон-1912га келиб бир қатор ўйинларда қўлдан келганича жамоамга ёрдам бердим. Айтиш керакки, олий лига билан биринчи лиганинг ўртасидаги фарқ жуда катта. Қуйи лигадаги жамоаларнинг майдонлари ачинарли холатда. Қўқон-1912да ёшлардан иборат ажойиб жамоа шакллантирилмоқда. Шу боис ўрнимни ўша ўсиб келаётган ёшларга бўшатиб беришни жоиз топдим. Тан олиш керак, бугунги кунда элита вакилларидан чақирув йўқ. Ҳар бир мураббийнинг ўз қарашига тўғри келадиган футболчилари мавжуд. Шунинг учун ҳам вазиятга тўғри баҳо бериб, футболчиликни якунлашни ўйлаб турибман.

- Бу хусусда Қўқон-1912 раҳбарияти билан суҳбатлашганимда, улар мураббийлик лицензия учун курсларда таҳсил олишимга амалий ёрдам беришларини таъкидлаб ўтишди.

- Мураббийликни аввало болалар футболидан бошлашни ўйлаб турибман. Қолганини эса вақт кўрсатади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика