Latest news

08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  4 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  2 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  12 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  5 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  7 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  22

Муҳриддин Зоиров: "Яхши таклифлар бўлса, бошқа жамоада ўйнаш ниятим бор" News

Муҳриддин Зоиров: "Яхши таклифлар бўлса, бошқа жамоада ўйнаш ниятим бор"

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Янгиер" учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Муҳриддин Зоиров ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

— Бугун ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Жамоавий ўйин намойиш этяпмиз. Бундан кейинги баҳсларда ҳам зафарли юришни давом эттиришга ҳаракат қиламиз. 

— Биринчи бўлимда бироз сусткашликка йўл қўйдинглар, бунинг сабаби нимада?

— Дастлабки голни урганча бироз қийналдик. Рақиб ҳам ғалаба учун майдонга тушди. Гол урганимиздан сўнг барчаси осонлашиб кетди.

— Ҳакам ўйинни қандай бошқарди? Масалан, рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилган вазият...

— Ҳакам ҳаққоний равишда футболчини четлатди, чунки у ҳакамни икки-уч маротаба ҳақорат қилди. Ҳакам бир гал кечирди, бироқ кейингисида индамай туролмади. 

— Бугунги ғалаба омад эвазига қўлга киритилдими?

— Ўйиндан аввал ғалаба қозонишни режалаштиргандик. Бошлиқлар ҳам фақат ғолиб келиш лозимлигини таъкидлаганди. Худога шукур, бир жамоа бўлиб, муваффақиятга эришдик. 

— "Шўртан"дан бошқа жамоа сафида тўп тепиш режангиз борми?

— Яхши таклифлар бўлса, бошқа жамоада ўйнаш ниятим бор. Бироқ ҳали бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика