Latest news

12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  0 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  2 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  4 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0

Муҳим мусобақа остонасидаги ОТЖ ҳақида — Шаҳбоз Беғамов News

Муҳим мусобақа остонасидаги ОТЖ ҳақида — Шаҳбоз Беғамов

"Championat.asia" сайти ижодкори Шаҳбоз Беғамов Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати олдидан Любинко Друлович бошқараётган ОТЖ ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Худо хоҳласа 2020 йили Токио Олимпиадасига Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан иборат командамиз чиқишига ишоняпман. Зўр авлод йиғилган.

Ҳар бир чизиқда рақобат мавжуд ва танловдаги футболчилар катта футбол ҳавосидан нафас олишга улгурган ва елкасида тажрибаси ҳам бор. Биргина ўйлантираётган жиҳат мураббий. Яъни Любинко Друловични биз ҳали чинакам расмий ўйинларда кўрганимиз йўқ ва етарли хулоса пайдо бўлмаган. Лекин нисбатан охирги ўйинларда ОТЖнинг ўйини ўсгандек туюлди. Мураббий ишлаётгани кўринди. Муҳими, бу Осиё чемпионатида кўриниши лозим. Гуруҳ осон эмас, лекин аввал ҳам айтганимдек, мақсад Олимпиадами, демак мазкур "квартет"дан бемалол ўтиш лозим.

Мураббий қўл остидаги футболчилар танлови, уларнинг маҳорати ёки бошқа нюанслардан эътироз қилолмайди. Керакли йиғин ва шароитлар ҳам муҳайё этилди. Муҳими, штаб Таиланддаги мусобақада якдил бир жамоани тўплай олиб, асосий таркиб бўйича тўғри қарорга кела олса бўлгани. Таркибнинг ўзаги "Насаф", суяги "Бунёдкор"дан иборат. Керакли "нуқта", яъни балансни топиш қолган. Жаноб Друлович бу вазифани уддалашига тилакдошмиз.

Негадир шу сафар Олимпиадага чиқишимизга ишонч бордек. Бунга сабаб яхши ва пайтида йиғилган авлод мени ишонтирмоқда", - деб ёзади сайтимиз ижодкори ва АГМК матбуот котиби ўзининг телеграм каналида Шаҳбоз Беғамов.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика