Latest news

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  4 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  44 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Муҳаммадқодир Ҳамралиев: "Пахтакор" академиясида катта бўлганман. Бу кунларни орзу қилар эдим" News

Муҳаммадқодир Ҳамралиев: "Пахтакор" академиясида катта бўлганман. Бу кунларни орзу қилар эдим"

"Пахтакор" мудофаа чизиғида ишончли ўйин кўрсатган Муҳаммадқодир Ҳамралиев "Сурхон" билан кечган учрашувдан сўнг чемпионлик таассуротлари билан бўлишди.

"Ўзим "Пахтакор" академиясида катта бўлганман. Бу кунларни орзу қилар эдим. Ўзимиздан катта футболчиларга ҳавас қилар эдик. Мана орадан йиллар ўтиб, ниятим амалга ошди. Энди мақсадимиз – ОЧЛда ҳам ўзимизни кўрсатиш. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. "Пахтакор"даги мақсадим – ҳар бир мусобақада максимал натижа қайд этиш. 

Олдинда олимпия терма жамоаси билан ҳам муҳим ўйинларимиз кутиб турибди. Куни кеча Осиё чемпионатига қуръа ташланди. Имкониятимиз яхши. Жамоамиз ҳам шаклланган. Қатардаги Осиё чемпионатига чемпион бўлиш учун борамиз", – дейди Муҳаммадқодир Ҳамралиев.

Маълумот учун, Ҳамралиев "шерлар" либосида бу мавсум Суперлигада 16 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика