Муҳаммаданас Ҳасанов "Локомотив"га қайтди
05 jan 2024 22:46
News
Муҳаммаданас Ҳасанов "Локомотив"га қайтди
2022 йилнинг мавсумнинг биринчи ярмини "Локомотив"да ўтказган Муҳаммаданас Ҳасанов яна "темирйўлчилар" сафига қайтди.
Муҳаммаданас "Локо" таркибига келгунига қадар "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" таркибида ҳаракат қилганди.
2022 йилнинг иккинчи ярмини ОКМКда бошлаган моҳир ярим ҳимоячи бир ярим мавсум Олмалиқ шаҳри жамоасида тўп тепди. Маълумот учун, Муҳаммаданас Ҳасанов 1996 йил 22 январь куни таваллуд топган. Бўйи - 173 см. Ҳар иккала қанотда, шунингдек ҳужум ортида бирдек ҳаракат қила олади.
Муҳаммаданас ўтган мавсум ОКМК таркибида барча турнирларда 22 ўйинда майдонга тушиб, 2тадан гол ва ассист қайд этди.

Link :
Source : "Локомотив" матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments