Latest news

01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  2 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  9 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  8 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  5 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  181 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1

Муҳаммад Назем: "Чемпион бўлмоқчимиз, шу боис исталган жамоага қарши ўйнашга тайёрмиз" News

Муҳаммад Назем: "Чемпион бўлмоқчимиз, шу боис исталган жамоага қарши ўйнашга тайёрмиз"

Эрон ва Ироқ учрашувидан сўнг, эронликлар бош мураббийи Муҳаммад Назем иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

“Бугун ажойиб ўйин ўтказдик. Ироқ терма жамоасини ҳурмат қиламиз. Рақибнинг ҳам мураббийи, ҳам жамоаси жуда кучли. Уларнинг таркибида 2 нафар жароҳат олган футболчи бор эди. Бу ўйинга таъсир қилди. Бундан ташқари Ироқ дарвозабони жароҳат олгани ҳам таъсир кўрсатди. Биз ўйиндан ўйинга кучайиб бораверамиз. Жаҳон чемпионатига чиқишни истаймиз. Бугунги муҳит менга ёқди, мухлислар ташрифи ҳам ёқимли. Ажойиб чемпионат билан Ўзбекистонни табриклайман”, - дейди Эрон устози.  

- Жамоаингиз неча фоиз кучини кўрсатди деб ўйлайсиз?
-Тўғриси неча фоизга ўйнаганимизни билмайман. 50 ёки 70 фоизга дейишим мумкин, лекин баъзи жиҳатларда бундан яхшироқ, баъзида ёмонроқ ўйнадик. Мақсадимиз мундиалага чиқиш, қанча фоизга ўйнашнинг фарқи йўқ.

- Кеча Япония 11та гол урганди, бугун Эрон 13та гол урди. Бу дегани Эрон чемпионлик учун Япониядан ҳам фаворитроқми?
- Йўқ. Бу гапга қўшилмайман. Сабаби рақиблар бошқа бошқа эди. Биринчи турда Япония битта гол урганди. Шу боис ким нечта гол уришининг фарқи йўқ.

- Чорак финалда 3та жамоадан бирига ўйнайсизлар. Қирғизистон, Саудия Арабистони ёки Ливан. Қайси бири кучсизроқ?
- Бу мусобақада барча жамоалар кучли ва профессионал жамоалар. Лекин биз чемпион бўлмоқчимиз шу боис рақиб танламаймиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика