Муҳаммад Абдуллоҳ Ҳассан Ўзбекистоннинг қайси ўйинларида ишлаган?
17 jan 2019 15:23
News
Муҳаммад Абдуллоҳ Ҳассан Ўзбекистоннинг қайси ўйинларида ишлаган?
Ушбу ҳакам Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари, клублари иштирокидаги ўйинларда фаолият юритган.
2011 йилги U-19 Осиё Чемпионати саралаши доирасидаги Покистонга қарши ўйинда вакилларимиз 3:0 ҳисобида зафар қучишган. Ўша баҳсда айнан Абдуллоҳ Ҳассан ишлаган.
2014 йил Мьянмада ўтган Осиё Чемпионати ярим финалида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси КХДР билан тўқнаш келган. БААлик ҳакам бошқарган ўша ўйинда жамоамиз 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганди.
2015 йил Австралияда ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Хитой баҳсида вакилларимиз 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишганди.
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон (0:1) ва Ўзбекистон - Баҳрайн (1:0) учрашувларида ҳам шу ҳакам ишлаган.
Абдуллоҳ Ҳассан "Бунёдкор" клуби иштирокидаги ўйинда ҳам ишлаган. 2013 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "қалдирғочлар" Тошкентда Япониянинг "Санфречче Хиросима" клубини қабул қилишган ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган.
Бундан ташқари бу ҳакам 2017 йил Ўзбекистон Кубоги финалини бошқарганди. "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўртасида кечган учрашувда Марат Бикмаевнинг голи "темирйўлчилар"га ғалаба келтирган эди - 1:0.
Япония - Ўзбекистон
Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Муҳаммад (БАА)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Ал Ҳаммади ва Ҳасан Ал Маҳри (иккиси БАА)
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Аммар Ал Жунайби (БАА) ва Али Сабоҳ Ал Қайси (Ироқ)
Захира ҳаками: Хуп Вейминг (Хитой)
Japan Yoshinori Muto - 43', Tsukasa Shiotani - 58' |
Asian Cup Grp. F . Round 3 17/01/2019, 18:30 1
:
2
Finished
|
Uzbekistan Eldor Shomurodov - 40' |
Stadium: Khalifa Bin Zayed Stadium, 7005 spectators
Referee: Mohammed Abdulla Mohammed
Comments