Latest news

21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  33 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2

МТЖни ким билан ўйнаши эртага маълум бўлади News

МТЖни ким билан ўйнаши эртага маълум бўлади

Сайтимиз орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасини маҳаддий футболчилардан ташкил топган таркиби 12-15 август кунларига белгиланган йиғинини бекор қилмаслиги ҳақида хабар бердик.
Айни пайтда терма жамоамизга спарринг рақиб қидирилмоқда. Рақиб сифатида пойтахтнинг уч жамоаси ёки биронта ёш тоифадаги терма жамоаларимиздан бири бўлиши мумкин. 16 август куни "Локомотив" ўз майдонида "Гулистон" жамоасига қарши баҳс олиб боради. "Пахтакор"ни эса "Олмалиқ"қа қарши муҳим баҳс бор. "Бунёдкор"ни Бекободда ундан осон бўлмаган баҳс кутиб турибди.

Ёшлар орасида терма жамоага қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган жамоалар билан ўйнашда мантиқ йўқ бўлса керак. Чунки МТЖ сафига жалб этилган ёшларни МТЖда синаб кўриш керак. Асосий таркибисиз қолган ёшлар билан ўйнашдан мантиқ йўқ.

ПФЛда тўп тепадиган легионерларни йиғишни эса иложи йўқ. Чунки, юқорида қайд этиб ўтганимиздек 16-17 август кунлари  тур ўйинлари мавжуд.

Маълум бўлишича эртага терма жамоамизни ким билан ўйнаши расман маълум бўлади.

Қизиқувчилар учун 13-15 август куни Осиё жамоалари ўтказадиган учрашувлар рўйхатини келтириб ўтамиз. Унда Осиёнинг бешинчи терма жамоасига қарши қитъалараро тўқнашувларда дуч келиш эҳтимоли мавжуд бўлган Уругвай ва Перунинг мос равишда Япония ҳамда Жанубий Корея билан сафарда майдонга тушишини кўрамиз. Шунингдек, бир неча кунлар аввал Вьетнам, Таиланд сингари жамоалар Европанинг гранд клублари билан беллашувларда иштирок этишди.

Бангладеш - Покистон
Япония - Уругвай
Жанубий Корея - Перу
Тожикистон - Ҳиндистон
Чили - Ироқ
Индонезия - Филиппин

Осиё Кубоги саралаш учрашувлари
Сингапур - Уммон
Сурия - Иордания 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика