Latest news

20:24Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  2 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4

МТЖ тўлиқ таркибда машғулот ўтказди News

МТЖ тўлиқ таркибда машғулот ўтказди

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Филиппинга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.


Ўзбекистон терма жамоасининг Филиппин ва Баҳрайнга қарши ўйинлари олдидан Тошкентда ташкил этилган йиғин қизғин кечмоқда. Самвел Бабаян бошчилигидаги бош жамоамиз Филиппин ва Баҳрайнга қарши беллашувларга жиддий тарзда ёндошмоқда. Бугундан эътиборан терма жамоа лагерига уч нафар етакчи футболчиларимиз: Одил Аҳмедов, Виталий Денисов ва Сардор Рашидов келиб қўшилишди. Бабаян ниҳоят тўлиқ таркиб билан Филиппинга қарши учрашувга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини бошлади. Кенгайтирилган таркибдан ўрин олган Достонбек Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов ва Жамшид Искандеров жароҳатлари боис терма жамоа йиғинини тарк этишганди. Сардор Мирзаев ва Олег Зотеевга эса Бабаян куни кеча жавоб бериб юборгани ҳақида маълумот бергандик.

Бугун терма жамоамиз қуйидаги таркиб билан шуғулланди:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Персеполис” – Эрон), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”).

Ҳимоячилар
: Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Акром Комилов ("Бунёдкор"), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай” – Хитой), Егор Кримец (“Бейжин Гоан” – Хитой), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Камолиддин Тожиев (“Пахтакор”), Виталий Денисов (“Локомотив” – Россия).

Ярим ҳимоячилар
: Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Одил Аҳмедов (“Краснодар” – Россия), Азизбек Ҳайдаров (“Аш-Шабоб” – БАА), Фозил Мусаев (“Сепаҳон” – Эрон), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш” – Қатар), Санжар Турсунов (“Ум-Салал” – Қатар), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Жасур Ҳасанов (“Локомотив”), Санжар Шоаҳмедов (“Локомотив”), Элдор Шомуродов (Бунёдкор”).

Ҳужумчилар: Александр Гейнрих (“Ордабаси”), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”).

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика