Latest news

13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  0 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   10 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32

Мозийга қайтиб... "Пахтакор" олий лигада! News

Мозийга қайтиб... "Пахтакор" олий лигада!

Рукнимиз остидаги аввалги мақоламизда “Пахтакор” клуби бош мураббийи В. Носов жамоадан мафия усулида кетгазилгани ҳақида ҳикоя қилган эдик.

Унинг ўрнига россиялик мутахассис Фёдор Новиков таклиф қилинди. Узоқ йиллар давомида "Спартак"  жамоасини бошқарган К. Бесковнинг ёрдамчиси бўлган Новиков биринчи уринишдаёқ "Пахтакор"ни СССР чемпионати олий лигасига олиб чиқди. Қуйидаги мақолада ана шу ҳақда сўз боради.


ҚОЙИЛ ҚОЛДИК, ФЁДОР СЕРГЕЕВИЧ!

(“Тошкент ҳақиқати” газетасининг 1990 йил 27 октябрь сонидан олинган).

Бу кунни биз - футбол мухлислари олти йил кутдик. Олти йил ичида “Пахтакор” қанчадан-қанча мухлисини йўқотди. Энг содиқларини эса асабийлаштирди. Олти йил ичида қанчадан-қанча ликопчалар, чинни идишлар чил-чил бўлгани, қанча радио ва «ойнаи жаҳонлар» деразадан улоқтирилгани, яна қанча тошойналар сингани маълум эмас. Кеча эса барча гина-кудуратлар унутилди. Чунки шу куни севимли “Пахтакор” командамиз олий лигага йўлланма олди!

Ўша машъум 11 августдан сўнг қарийб 11 йил ўтгач, «Пахтакор”нинг 11 ўйинчиси сўнган қалбларимизга яна чироқ ёқди. «Локомотив» (Москва) билан бўлган ўйинда 11-минутда биз тўп ўтказиб юбордик. Бироқ орадан 11 минут ўтгач, тўпураримиз Игорь Шквирин «Пахтакор”ни олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг футболчиларимиз ҳужуми бир лаҳза ҳам тўхтамади. Шквирин яна икки марта тўп киритиб жумҳуриятимиз футболи тарихида янги рекорд ўрнатди.

Мавсум давомида Игорнинг киритган тўплари 35 тага етди. Шу пайтгача рекорд ҳозирги команда бошлиғи Б. Абдураимовда эди. 1972 йилги мавсумда у рақиблар дарвозасига 34 тўп киритган. Мана, кечаги ўйинда шогирд устоздан ўзиб кетди. Олдинда эса яна иккн учрашув бор.

Ўша куни ҳамюртларимиз 7:2 ҳисобида голиб чиқдилар. Бу мавсумдаги энг йирик ҳисобдир. Қолган тўпларни Ҳасанов, Пятницкий, Қосимов ва Оганесянлар киритишди. Бўлиб ўтган 36 учрашувда “Пахтакор” рақиблари дарвозасига 76 тўп киритди. Бу кўрсаткич командамизнинг ҳужумкорлигини кўрсатиб турибди.

Шуниси қувончлики, “Пахтакор” олий лигага ўз кучи билан чиқди. Ҳар йили четдаи 4-5 ўйинчи чақирилар, улар «ўзларини тутиб олишлари» билан гойиб бўлардилар. Энди эса ўзбек ишқибозининг кўкси мағрур. «Пахтакор”ни олий лигага Игорь, Андрей, Сергей, Александр, Геннадий, Хоренлар билан бир қаторда Анвар, Фарҳод, Улуғбек, Миржалол, Қувват, Нўъмон, Саид ва Илҳомлар олиб чиқишди. Бу эса келажакка умид билан қарашга асос бўла олади.

Албатта, футбол жамоавий ўйини. Жамоада яхши ўйинчилар қанча кўп бўлса, команданинг ўйини шунчалик яхши бўлади. «Пахтакор»да яхши ўйинчилар доимо бўлган, бироқ биз энг асосийсига - яхши мураббийга ёлчимаётган эдик. Мана, энди бу соҳада ҳам омадимиз келди.

1986 йилги Жаҳон чемпионатида бир воқеа менда катта таассурот қолдирган эди. Ўша йили биринчиликдан олдин аргентиналик футбол ишқибозлари ва журналистлар, давлат арбоблари ва мутахассислар терма команда тренери Карлос Билардони жуда қаттиқ танқид қилган эдилар. Карлос эса ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмай, ўз билганидан қолмади ва чемпионатда Аргентина терма командасини голиб қилди. Ўшанда Германия Федератив Республикаси билаи бўлган финал учрашувида ўйингоҳ узра катта алвон ҳилпираган, унда фақат бир жумла - «Кечир бизни, Билардо» сўзлари битилган эди. Бу катта ҳарф билан ёзиладиган Инсон олдида бош эгиш эди.

Фёдор Сергеевич Новиков Тошкентга келганида биз уни нохуш қарши олдик. У ҳеч қачон мастерлар командасида бош бўлмаганлиги, 64 ёшдалиги, энг муҳими «четдан келган» одам эканлиги ғашимизни келтирарди. Мавсум давомида у қанчадан-қанча таъналар эшитмадм. А. Абдураимов ва М. Билоловларни командадан четлаштирганида хам, дастлабки сафардаги икки ўйиндан зўрга бир очко қўлга киритилганда ҳам, биринчи лигадаги энг бўш команда бўлган «Кузбасс»ни Тошкентда юта олмаганида ҳам биз Новиковни айбладик. У эса ўз билганидан қолмай ишини давом эттираверди. Кеча эса у ўйингоҳга кириб келганида мухлислар тик туриб қарсаклар билан қарши олдилар. Бу ҳам ўз ишининг устаси олдидаги миннатдорчилик эди.

- Команданинг олий лигага айнан шу йили олиб чиқишингизни ҳис қилганмидингиз?” - деган саволимизга бош мураббий жавоби қуйидагича бўлди:

  - Албатта ишонгандим. Нега десангиз қандай командани қабул қилиб    олаётганимни яхши билардим. Команда аъзолари ажойиб йигитлар. Моҳир ўйинчилар сафини умидли ёшлар билан тўлдирганлигимиз, уларни асосий ўйинларга тушириб борганлигимиз ишончимизни оқлади.    


Аброр ИМОМХЎЖАЕВ

P.S. Ф. Новиков билан “Пахтакор” олий лигада ҳам муваффақиятли тўп суриши мумкин эди. Бироқ унга ишлагани йўл қўйишмади. “Сизни миссиянгиз бажарилди, энди кетвуришингиз мумкин" қабилида қўнғироқ қилишди ва ҳудда аввалги тренер В. Носовга қўлланилган усул билан қўрқитишди. Натижада Новиков “Пахтакор”ни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига аввал Ахрол Иноятов, мавсум сўнггида эса россиялик яна бир мутахассис Александр Тарханов тайинланди. “Пахтакор” СССР сўнгги чемпионатида 14-ўринни олди ва яна биринчи лигага равона бўлишига бир баҳя қолди...

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика