Мойес Лингарднинг жароҳати ҳақида гапирди
17 apr 2021 20:28
News
Мойес Лингарднинг жароҳати ҳақида гапирди
Англия чемпионати 32-туридан ўрин олган "Ньюкасл" – "Вест Хэм" учрашуви (3:2)да меҳмонлар аъзоси Жесси Лингард жароҳат олди.
Шу туфайли у ўйин тугашига оз қолганида захирага олинди.
“Ўйлашимча, шунчаки унинг мушаклари бироз зўриққан. Ҳали физиотерапевт билан гаплашмадим, Бироқ, бу жуда жиддий эмас деб ўйлаяпман”, дейди "Вест Хэм" устози Дэвид Мойес.
Лингард жорий мавсум АПЛда 10 ўйинда майдонга тушиб, 9+3 натижага эришиб турибди. 28 ёшли футболчи бугун пенальтини аниқ амалга оширганини ҳам эслатиш жоиз.
Link :
Source : BBC Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
00:16
Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди 0
Comments