Latest news

13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   0 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  4 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  5 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  10 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  12 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41

Мўйдин Мамазулумов: “Яқин кунларда ”Локомотив”даги тақдиримга ойдинлик киритилади” News

Мўйдин Мамазулумов: “Яқин кунларда ”Локомотив”даги тақдиримга ойдинлик киритилади”

Кеча миллий чемпионатимизнинг сўнгги туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди ва шу тариқа мавсум якунланди. Наманганда меҳмон бўлган “Локомотив” қийин ғалабага эришди.

Аниқроғи “Навбаҳор”нинг сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юборгани якунда “темирйўлчилар”га ғалаба келтирди. Аммо чемпионлик пойгасида “Пахтакор” билан бўлган курашда “Локомотив” барибир ўзиб кета олмади. Жорий мавсумнинг биринчи қисмини “Навбаҳор”да ўтказиб кейинчалик “Локомотив” сафидан ўрин олган тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов кечаги учрашувда собиқ жамоасини жазолади. Ўйиндан сўнг у билан суҳбатлашдик.


- Мўйдин ака, аввало “Навбаҳор” билан ўтган учрашув ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Гарчи жамоангиз ушбу баҳсда муваффақият қозонган бўлсада, чемпионлик пойгасида “Пахтакор”дан барибир ўта олмади. Шу боис Наманганда қўлга киритилган ғалаба унчалик татимагандир?
- Ғалаба қозониш доимо ёқимли. Тўғри, чемпион бўлиш мақсадида сўнгги тургача кураш олиб бордик. Аммо бу бизга боғлиқ эмасди. Лекин шунга қарамай жамоамиз Наманганга фақат ғалаба қозониш ниятида борганди. Шунинг учун бутун баҳс давомида барчамиз муваффақият қозониш ҳақида ўйладик. Айтиш керакки, шу куни “Навбаҳор” бизга муносиб равишда қаршилик кўрсатди. Бу клубда олдин ўйнаганим учун ҳам айтаманки, яхши, курашчан жамоа.   

- Эътиборлиси захирадан майдонга тушиб ғалаба келтирувчи гол муаллифига айландингиз. Буни кутганмидиз?
- 2:1 ҳисобида ортда қолаётган эдик. Бундай вазиятда қандай бўлмасин жамоамни мағлубиятдан қутқариб қолишга харакат қилдим. Ҳаммаси Яратгандан. Олдиндан нимадир қилиб юбораман деб аниқ айта олмайсан киши. Лекин яхши ният билан тушгандим.

- “Локомотив” финишга 2-ўрин билан етиб келди. Буни жамоада қандай қабул қилишди?
- Мавсум аввалида раҳбарият томонидан чемпионлик вазифаси қўйилганди. Шунингдек Кубок баҳсларида ҳам бош совринни қўлга киритиш асосий мақсадлардан бири эди. Аммо чемпионатда ҳам кубокда ҳам ниятимизга ета олмадик. Бу –футбол. Энди бор эътиборни кейинги йилга қаратиш керак. Чемпионат доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912”га қарши ўйиндаги йўқотилган очколар бугунги кунга келиб бизга қимматга тушди. 


- “Локомотив”даги фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳа деса ҳам бўлади. “Локо”га аслида совринларни ютиш учун келгандим. Давралар оралиғида мени бу ерга собиқ мураббий Вадим Абрамов таклиф этиб, ишонч билдирганди. Вадим Карленович ишлаган пайтида бошланғич таркибдан жой эгалладим. Бироқ кейинчалик асосан захирада қолиб кетдим. Лекин шунга қарамай “Локомотив”даги фаолиятимдан нолимайман. Жамоа билан чемпионликка эришишни истагандим. Лекин кумуш ҳам ёмон эмас. Насиб қилса келаси йил чемпион бўлармиз.

- Адашмасам “темирйўлчилар” билан амалдаги шартномангиз шу йилнинг охирида ўз кучини йўқотади. Кейинги тақдирингиз ҳақида нима дейсиз?
- Яқин кунларда бунга ойдинлик киритилади. Тўғри, “Локо” билан тузган битим якунига етиб бормоқда. Аммо клубда қолиш қолмаслик масаласи раҳбарият билан гаплашилгач маълум бўлса керак. Ўзимга қолса Тошкент клубида қолган бўлардим.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика