Latest news

13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0 12:46"Қўқон-1912" "Сурхон" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:22Ришарлисон Роналдонинг юзи туширилган суратни жойлаштирди — энди у "Олтин тўп"ни мақсад қилган  1 11:54Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди  4 11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  2 10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0 10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  3 09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  2 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  1 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  5 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  13 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1

Моуриньюнинг шорт-листидан ўрин олгани, "Ювентус"нинг қизиқиши, "Штутгарт"дан тушган жиддий таклиф, совға сифатида iPhone олгани, кўрсатган сахийлиги — барчаси Элдор Шомуродов ҳақида News

Моуриньюнинг шорт-листидан ўрин олгани, "Ювентус"нинг қизиқиши, "Штутгарт"дан тушган жиддий таклиф, совға сифатида iPhone олгани, кўрсатган сахийлиги — барчаси Элдор Шомуродов ҳақида

Россиялик видеоблогер, "КраСава" YouTube канали бошловчиси Евгений Савин Ўзбекистонга, хусусан, Элдор Шомуродов ўсиб-улғайган Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманига келди.

У Ўзбекистон терма жамоаси ва "Женоа" ҳужумчиси иштирокида кўрсатув суратга олди. Элдор Шомуродов иштирокидаги "КраСава"нинг махсус сонидаги эътиборга молик савол-жавобларни ёзма шаклда эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


- Ўтган мавсумда Эдин Жеко ва Алексис Санчесдан кўпроқ гол урганингизни биласизми?

- Йўқ, буни билмасдим. (Шомуродов 8 та, Жеко ва Санчес 7 тадан – championat.asia)


- Жозе Моуринью "Рома"га келгач, унинг шорт-листидан жой олганингиздан хабардормисиз?

- Ростини айтсам, буни эшитмагандим. 


 

- Ростан?

- Ҳа. Лекин "Ювентус"дан бўлган қизиқишдан хурсандман, кейинги қадамни у ерда ташлаш ажойиб бўларди. 


- "Женоа" спорт директори Франческо Маррокку сиздан кўп нарса кутаётганини яшириб ўтирмаяпти. Яхши таклифлар бўлса, клуб сизни қўйиб юборишга тайёр. Янги чемпионатда олдингизга қандай мақсадларни қўйгансиз?

- Мен ҳеч қачон ўз олдимга мақсад қўймаганман, аксинча, ҳар бир ўйинда яхши ўйин кўрсатишга интиламан. Масалан, 10 та гол урсам, бундан қониққан бўлардим.


- "Машъал" "Бунёдкор"ни ўз майдонида қабул қилганида Ривалдо билан қўл ушлашиб майдонга тушган экансиз. Ўшанда амакингиз (Илҳом Шомуродов) билан чиқишингиз лозим бўлган экан. Ўша воқеа тарихини гапириб беринг.

- Мен ҳар доим ўйиндан олдин амаким билан чиқиб келардим. Ўшанда шундай бўлдики, жамоамиз бошқа тарафда туришига тўғри келди. Кейин айнан мен турган жойга Ривалдо келиб қолди. 


- Сизнинг талқинингизда А Сериядаги ТОП-3 футболчи?

- Мен ҳужумчиларни санайман: Криштиану Роналду ("Ювентус"), Ромелу Лукаку ("Интер"), Златан Ибрагимович ("Милан").


- Сизни италиялик мухлислар жуда ёқтириши бизга маълум. "Женоа" мухлислари билан боғлиқ ҳайратланарли воқеалардан бирини айтиб беринг.

- "Сампдория" билан ўйин олдидан меҳмонхонада йиғилдик. Кечки овқат пайти эди. Меҳмонхонада шовқин бўлиб кетди, ўшанда 3-4 минг мухлис бор эди. Улар дерби олдидан жамоани қўллаб-қувватлаш учун келишган экан. 


- Италияга мослашишингиз қийин кечгани табиий. Шунга ўхшаш 3 та ҳолатни сананг. 

- Биринчиси, инсонлар. Менталитет бошқача. Иккинчиси, тил. Учинчиси, икки ой бир ўзим яшаганим бўлган.


- "Ростов"да 10 та гол урганингиздан кейин "Галатасарой", "Штутгарт", "Севилья", "Валенсия" ва "Гент"дан қизиқиш бўлган. Энг жиддий таклиф қайси жамоадан эди?

- "Штутгарт".


- Нега Германия эмас, Италияга йўл олдингиз?

- Чунки улар мени қишда сотиб олмоқчи бўлган, "Ростов"га эса бу маъқул келмаган.


- Сиз "Челси"нинг мухлиси эканлигингиз ҳеч кимга сир эмас. Агентингиз Ткаченконинг "Челси" хўжайини Роман Абрамович билан ҳам алоқалари бор. Бу ҳақда агент билан гаплашганмисиз?

- Ҳа, мен "Челси"га мухлислик қилишимни айтганман. Режамиз бўйича охирги босқич "Челси" бўлишини гаплашганмиз.


- Сизга Дрогба ёқади. Уни учратиб қолганингизда нима қилардингиз?

- Билмадим. У билан расмга тушган бўлардим, лекин бундан озроқ хижолат чекаман.


- Миржалол Қосимов Ўзбекистондаги энг кучли футболчи сифатида қаралади. Ундан ўзиб кетиш учун нима қилишингиз керак?

- Ўйлашимча, жаҳон чемпионатига чиқишим лозим.


- Миржалол Қосимов, Максим Шацких, Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов... Ҳар бир авлодда топ-футболчилар бор. Нега терма жамоа ҳеч қачон жаҳон чемпионатига чиқмаган? Нима етишмайди?

- Тажрибали футболчилар, яхши чемпионатларда ўйнайдиган футболчилар кўп бўлиши керак. Кучли чемпионатда ўйнасангиз, тажриба ортиб боради ва футболчи сифатида ўсасиз. Ўшанда ҳаммаси ўхшайди. Бунга вақт керак. Футболчиларда ҳам ўзига бўлган ишонч ошиб бормоқда.


- Мамлакатнинг асосий футбол юлдузи сифатида сиз ўзбекистонлик футбол мухлисларидан ҳайратланган бирор воқеани айтиб беринг.

- Бир куни "Бунёдкор"да ўйнаб юрганимда ОЧЛ доирасидаги ўйинлардан бири олдидан ўша пайтдаги фан-клуб бошлиғи Абдураҳмон ака Фозилов олдимга келиб, "эртага ютсанглар ва гол урсанг, iPhone совға қиламан", деди. Биз ғалаба қозондик, гол ҳам урдим. У киши ваъдасида турди.


Шундан сўнг Евгений Савин Абдураҳмон Фозиловга мурожаат қилди ва бир нечта саволлар берди:

- 4 та iPhone совға қилганингиз ростми?

- Ҳа, 4 та гол учун 4 та замонавий iPhone совға қилгандим. 

- Фан-клуби бўйича Ўзбекистондаги ТОП-3 клубни санаб беринг. 

- "Андижон", "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Бунёдкор". Умуман олганда, Россиядан фарқли ўлароқ, мухлисларимиз маданиятли ва улар тажовузкор эмас.

- Элдор Шомуродовга алоқадорлиги бор, ҳурматга сазовор ҳолат ҳақида айтиб бера оласизми?

- Мухлисларнинг унга бўлган ҳурмати юқори. Пандемия даврида "Бунёдкор" ёшлар жамоаси Краснодардаги мусобақада иштирок этди. Турнир тўсатдан тўхтаб, карантин бўлиб қолди. Делегацияда эса пул қолмаган, ҳамма жой ёпиқ. Футболчилар озиқ-овқатсиз қолишди ва жуда қийналишди. Шомуродов Ростовдан Краснодарга зудлик билан етиб келиб, 1,5 ой ичида меҳмонхона тўловини-ю, барча харажатларни тўлаб берди. Кейин эса уларни Ростовга олиб кетган ва махсус бортда Ўзбекистонга қайтишларига катта ҳисса қўшган. У бу ҳақда на Instagram'да, на YouTube'да айтган. Мутлақо ҳеч қаерда айтиб ўтмаган. 

Rating: +73   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика