Моуриньюнинг 30 ёшли янги ёрдамчиси ҳеч қачон футбол ўйнамаган. Аммо Бельса ва Жардим билан ишлашга улгурган
25 nov 2019 16:21
News
Моуриньюнинг 30 ёшли янги ёрдамчиси ҳеч қачон футбол ўйнамаган. Аммо Бельса ва Жардим билан ишлашга улгурган
Мутахассис бутун фаолиятини таҳлил қилиб, аввалгиданда кучлироқ бўлиб қайтди. Жозедаги ўзгаришларнинг биттаси - унинг атрофидаги янги инсонлар. Португалияликка Лондонда янгиланган мураббийлар жамоаси ёрдам беради.
Жозе "Лилль"ни ўмарди: дарвозабонлар мураббийи ва Европанинг энг иқтидорли ассистентини ёрдамчи қилиб олди
Мураббийлар штабига "Лилль"даги икки мутахассис таклиф этилди. Улар португалиялик: 30 ёшли Жоау Сакраменту ва дарвозабонлар мураббийи Нуну Сантуш. Жозе 11 ой ишсиз юрганида уни тез-тез "Лилль" иштирокидаги ўйинларда кўришган эди.
Сакраменту "Лилль" бош мураббийлигига асосий номзодларда бирига айланганди. Уни иқтидорли мураббий деб ҳисоблашади.
Сакраменту Моуринью каби футболчи бўлмаган. Жоау Уэльсга янги программа бўйича мураббийликни ўрганишга йўл олади - бўлажак мутахассис уни интернетдан қидириб топган эди. Сакраменту илмий раҳбарининг айтишича, португалиялик ўша пайтдаёқ Моуринью услубига қизиқиш билдирган: Жозе Англияга олиб келган машғулотлар концептида жисмоний тайёргарлик бўйича алоҳида бўлим бўлмаган, уни тўп билан ишлаш ва тактикага қўшиб юборишган. Ўша йиллар Уэльсда Брендан Рожерс "Суонси"да шу услубни қўллашни бошлади.
Ўқиш тугаганидан сўнг Сакраменту Уэльс терма жамоасида таҳлилчи, "Монако"да скаут (2014-2017 йилларда) ва "Лилль"да Бьелса ҳамда Кристоф Галтье ёрдамчиси бўлиб ишлади. Бельса билан яхши чиқиша олмаган Сакраменту унинг истеъфосидан сўнг бош мураббий лавозимига асосий даъвогар бўлди, бироқ бундай бўлмади.
Сакраменту аввалига рақиб услубини ўрганади, кейин бу таҳлил бўйича машғулот жараёнини ишлаб чиқади. "Лилль" ўтган йили Лига 1да иккинчи ўринни эгаллади, жорий мавсум эса топ-жамоаларга яқин ҳудудда. Бунда Жоаунинг меҳнатини эътироф этишмоқда.
"Лилль"дагилар Сакраменту ва Нуну кетганидан хурсанд бўлишмади. Бош мураббий Кристоф Галтье ПСЖга қарши баҳс олдидан ўтказилган матбуот-анжуманида бу воқеадан ҳайрон бўлганини айтди.
"Ҳа, хафаман ва ғазабландим, чунки кетиш учун жуда ноқулай вақтни танлашди. Икки ходим янги чақирувларни истаб, кетишни хоҳлаётган бўлса клуб президенти нима ҳам қила оларди?
Ҳамманинг ўзини иш юритиш услуби бор. Йўқ, Моуринью менга қўнғироқ қилгани йўқ, у спорт директори Луис Кампосга қўнғироқ қилди. Ажойиб иш, жуда зўр" - деди Галтье.
Айтганча, Сакраментуни "Реал"га ҳам чақиришган - "Лилль" устози ёрдамчисининг иши Зиданда яхши таассурот қолдирганди. Аммо Кампос ёш мураббийни Моуринью бошқараётган "Тоттенхэм"га қўйиб юборди. Кампоснинг ўзи "Реал"да Жозе мураббийлар штабида бўлган, улар яқин дўст.
Мадриддан сўнг Луис Кампос "Монако"да маслаҳатчи бўлди, кейин Сакраментуни олиб "Лилль"га йўл олди. Эҳтимол, уларнинг бари Лондонда йиғилар?
Штабда эски танишлар кўп
Бироқ штабнинг катта қисми Моуриньюнинг аввалги билан жамоаси.
- Жисмоний тайёргарлик бўйича бош мураббий Карлос Лалин. 49 ёшли венесуэлалик Жозе билан "Реал"да танишган. Лалин бунгача 10 йил "Депортиво"да ишлаган ва жисмоний тайёргарлик бўйича энг кучли мутахассислардан бири бўлган.
Лалин туфайли Диего Коста "Челси"да деярли жароҳат олмаган. Жозе кетишидан сўнг Диегода жароҳатлар пайдо бўлди.
- Яна бир эски таниш - скаут ва таҳлилчи Рикардо Формосинью. У ҳам "Манчестер Юнайтед"даги Жозе штабида ишлаган ва жамоани португалиялик билан тарк этган. У "Тоттенхэм"гача ишсиз ўтирди. Қизиқ маълумот: Рикардо МЮгаа 21та жамоада бош мураббий бўлган.
- Штабнинг учинчи вакили - "Юнайтед"дан келган таҳлил хизмати раҳбари Жованни Серра. У Microsoft компаниясида ишлаган, Жозе жамоасида эса ўйинга режа тузиш ва рақибни таҳлил қилишга жавоб берган.
У билан энг эсда қоларли вазият 2016 йил содир бўлган. Ўшанда "Заря" ўз ўйин услубини ўзгартирган ва "Юнайтед" бунга тайёр бўлмаган. Моуринью учрашув вақтида мураббийларни уришиб берган. Аммо ҳозир улар ўртасидаги муносабатлар яхши.
Руй Фария қаерда?
Моуринью жамоасига назар ташлашингиз билан Руй Фария йўқлигини пайқайсиз. Улар 2001 йилда "Лейрия"да бирга ишлашни бошлаган, Фария фитнес-мураббий бўлган, аста-секин ёрдамчига айланган. У ва Моуринью деярли ажралишмаган - "Порту", "Челси", "Интер", "Реал" ва МЮда бирга ишлашган. 18 йиллик ҳамкорликдан кейин Жозе олдида Фарияни кўришга ўрганиб қолгандик.
Аммо 2018/19 мавсум олдидан Фария Моуринью штабини тарк этди.
"Кетишим қийин бўлди. Жозе билан дўстлигимиз йўқолмади. Аммо кўпроқ оилам билан бўлишни истайман. Балки ўзим бош мураббийга айланарман" - деганди Фария.
Фария айни дамда "Ал-Дуҳайл"ни бошқармоқда. Унинг жамоаси Қатар чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Comments