Latest news

17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  5 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  9 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0

Моуриньо: "16 нафар футболчининг 15 нафаридан қониқдим. 16-футболчига эса бошқа клуб топишини айтдим" News

Моуриньо: "16 нафар футболчининг 15 нафаридан қониқдим. 16-футболчига эса бошқа клуб топишини айтдим"

Жозе Моуриньо А Серия доирасида "Сассуоло"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдирди.

"Ўйлайманки, биз ўз имкониятларимиз даражасида яхши ўйнай олдик. "Сассуоло" - қийин рақиб, улар қарши ҳужумда тез ҳаракат қилишади. 

Афсуски, биргина футболчи нопрофессионал ҳаракат қилди. Сиз "Лацио"га қарши ўйинда Ибанесега ортиқча гапирганимни кўрмадингизку? Чунки унинг ишга бўлган муносабати юқори даражада. Футболчилар хато қилиб қўйишлари мумкинлигини яхши биладилар. 

Бугунги ҳолатда эса нопрофессионал тарзда муносабат билдирилди. Клубдошларга нисбатан. Мен мана шундан кўпроқ афсусдаман. Аммо биз сафарда очкога эга чиқдик, буни ёмон натижа дея олмайман. 

Жамоамнинг кайфиятидан мамнунман, биргина футболчидан ташқари. Мен бу ҳақида кийиниш хонасида айтдим. Менда 16 нафар футболчи бор эди, уларнинг 15 нафаридан қониқдим, биттасидан ташқари. 

Ким у? Айтмайман. Январда у ўзига янги клуб топиши лозим", - деди Моуриньо. 

Rating: -28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика