Монтойянинг "Барселона"даги тақдири кейинги ҳафтада ҳал бўлиши мумкин
05 dec 2014 10:23
News
Монтойянинг "Барселона"даги тақдири кейинги ҳафтада ҳал бўлиши мумкин
"Барселона" ҳимоячиси Мартин Монтойя ўз келажаги борасида тезроқ бир қарорга келмоқчи.
Футболчини клубдаги ҳозирги ўрни қониқтирмаяпти ва у қишки трансфер ойнасида ўз жамоасини ўзгартирмоқчи. Монтойя агенти кўк-анорранглилар вакиллари билан учрашган. Ҳимоячи бошқа клубда асосий таркибда ўйнамоқчи, лекин "Барселона" футболчини ижарага бериш илинжида. Келаси ҳафтада томонлар яна учрашишади ва бу сафар Монтойянинг тақдири аниқ ҳал бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Монтойя бу мавсумда Испания чемпионатида бор-йўғи битта ўйинда майдонга тушган.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments