Мойес: "Руни сотилмайди"
05 jul 2013 20:24
News


Мойес: "Руни сотилмайди"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Дэвид Мойес жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни ҳеч қаёққа кетмаcлигини таъкидлади.
Айни вақтда "МЮ" янги бош мураббийи иштирокида биринчи матбуот-анжумани ўтказилмоқда. Журналистларни энг қизиқтирган саволлардан бири бу Уэйн Рунининг келажаги ҳақида эди. Бу мавзуга тўҳталар экан у шундай деди:
"Руни - сотилмайди. У "МЮ" футболчиси бўлиб қолади".
Аввалроқ унинг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида жуда кўп хабарлар чиққанди. Унга "Челси", "Арсенал", "ПСЖ", "Реал" ва "Барселона" клубларидан қизиқишлар бўлаётганди.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments