Latest news

18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  1 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  32 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0

Мочинов ва Курлаев тандеми энди “Обод”да News

Мочинов ва Курлаев тандеми энди “Обод”да

Олий лига дебютанти “Обод” жамоасида янги мураббийлар иш бошлади.
Мухлисларимизга яхши таниш бўлган Александр Мочинов ва унинг ёрдамчиси Анатолий Курлаев маълум муддатлик мажбурий таътилдан сўнг яна мураббийлик соҳасида иш бошлади.

Айтишларича, “Обод” ўз уйида “Шўртан”га имкониятни бой бергач,клуб раҳбарияти мураббийлар штабига Мочинов ва Курлаев тандемини киритишга қарор қилган.
Бунгача жамоа натижаларига масъул бўлиб келган Бобур Зуҳриддинов ҳам жамоада қолиб, ўз фаолиятини давом эттираётганини ҳам айтиб ўтиш лозим. Кеча машғулотларга Мочинов бошчилик қилган.

Мураббий сифатида бунгача “Оқ-тепа”, “Бунёдкор”, “Бухоро” ва “Сўғдиёна” каби жамоаларда бош мураббий ва ёрдамчи сифатида фаолият юритган Александр Владимировични яқинда Россиянинг “Краснодар” футбол академиясида ишлаш учун жўнаб кетгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлганди. Бироқ мана кўриниб турибдики, Мочинов юртимизда.  

Эслатиб ўтамиз булардан сал аввал дарвозабонлар билан ишловчи мураббий Игорь Михайлов ҳам “Обод” таклифини қабул қилганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика