Latest news

16:33Майкл Олисе "Бавария"га ўтишни якунлаш учун Мюнхенга келди  0 16:05Эшитдик-да! "Ланс" Евро-2024 қаҳрамонларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 15:25"Интер" "Бавария" футболчисини ижарага олмоқчи  0 14:54Де Лигт АПЛ клуби билан келишувга эришди  3 14:28"Реал"да Луниннинг ўрнини ким эгаллайди?  2 13:57"Челси" "Тоттенхэм"га рад жавобини берадими?  0 13:28"Реал" Дэвиснинг трансфери бўйича янги музокаралар бошламоқчи  2 12:45"Челси" Осимхен учун "Наполи"га Лукаку ва Казадеини таклиф қилишга тайёр  1 12:14"Челси" "Атлетико" футболчиси бўйича янги музокараларни ўтказди  2 11:41А Серия клуби Хуммельсни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:17МЮ 40 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр. Форвард жамоаси билан Евро-2024 ярим финалига йўл олди  2 10:50Италия термаси аъзоси «Арсенал»га ўтади. Футболчининг трансфер тафсилотлари маълум  5 10:23Криштиану Роналду «Евро»даги мағлубиятдан сўнг португалиялик мухлисларга мурожаат қилди  40 10:15Копа Америка. Уругвай - Бразилия 0:0 (пенальтилар 4:2), Родригони "чопишди", Уругвай ярим финалда  3 09:55«Манчестер Сити» афсонаси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришига яқин  13

Михаил Наумов: “Оқ-тепа”га кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун келдим” News

Михаил Наумов: “Оқ-тепа”га кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун келдим”

Бундан бир неча йиллар олдин “Машъал” сафида порлаб чиққан Михаил Наумовнинг келажагини кўпчилик порлоқ дея баҳолаганди.

30 ёшли посбон муборакликлар таркибида ўзини кўрсатиб, кейинчалик бир гуруҳ собиқ жамоадошлари билан “Насаф”га кўчиб ўтганди. Аммо сўнгги пайтларда у “аждарлар”нинг захира ўриндиғинига “михланиб” қолганди. Мураббийлар штаби кўпроқ ишончни маҳаллий Элдор Суюновга билдиргач, Наумов асосан захирада ўз вақтини келишини кутиб ўтирди. Аммо ҳадеганда бу амалга ошмади ва жорий мавсум бошида маҳоратли дарвозабон жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Даврон Файзиев бошқарувидаги “Сўғдиёна” билан келишувга эришгач, Михаил аввалига дарвозани ўзи қўриқлаб келаётганди. Аммо биринчи давранинг 3-4та ўйини ўтгач, у ерда ҳам захирага ўтириб қолди. Ёзги давралар оралиғида эса Михаил жиззахликлар билан хайрлашди ва тақдирини биринчи лига иштирокчиси “Оқ-тепа” билан боғлади. Ҳозирча у жамоасининг асосий дарвозабони сифатида гавдаланмоқда. Кеча биринчи лига доирасидан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Оқ-тепа” баҳсида Наумовнинг жамоаси мағлубиятга учради. Бунинг сабабларини билиш ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Михаил билан суҳбатда бўлдик. Дарвоқе, Наумов рус миллатига мансуб бўлсада, биз билан суҳбатда ўзбек тилида равон сўзлаша олгани билан эътиборимизни тортди.

- Миша, кеча жамоангиз “Локомотив-БФК”га қарши ўйинда тайёр ғалабани қўлдан чиқариб, аламли тарзда мағлубиятга учради. Аввало ушбу учрашув тўғрисида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Ҳақиқатдан ҳам кеча ҳисобда олдинга чиқиб олган холда, якунда мағлуб бўлдик. Бу жуда аламлидир. Биласизми аслида баҳсга бўлган тайёргарлик юқори даражада эди. Рақибни хурмат қилган холда, унга қарши жиддий ҳозирлик кўргандик. Аммо шу куни негадир бутун жамоани ўйини чиқмади. Менимча мағлубиятга бутун жамоа айбдор. Футбол – жамоавий ўйин. Ютса бутун жамоа ютади. Аксинча холатда ҳам бир кишини айблаш ноўрин деб биламан. 

- “Локомотив-БФК” таркибида асосан ёшлар харакат қилаётганини инобатга олсак, ўйиндан олдин “Оқ-тепа” футболчилари рақибни ютиб бўлганмиди?

- Йўқ, менимча ундай эмас. Юқорида айтганимдек, рақибга жиддий қарагандик. Билардикки, ёшлар ўзини кўрсатиш учун етакчи жамоага қарши баҳсда астойдил ўйнашини. Шахсан ўзим йигитларга ҳам бу борада уқтиргандим. Чунки бу каби жамоалар, хусусан “Локомотив-БФК”, “Машъал-2”, “Пахтакор-2” каби клублардаги футболчилар турнир пешқадамидан очко олиш учун астойдил ўйнайди ва асосий жамоага ўтиш учун мураббийларда илиқ таассурот қолдириш мақсадида ҳам пухта тайёргарлик қилади. Шахсан менга бундай жамоалар ёқади. 


- Демак сиз “темирйўлчилар”дан жиддий қаршилик кутган экансизда?

- Ҳа, шундай. Кутилгандек ўйинда рақиб футболчилари астойдил ўйнади ва ўз майдонида очко олиш учун жиддий ташвиш туғдирди. Яна бир бор таъкидлайман, мағлубиятда бутун жамоанинг айби бор.

- Аламли мағлубиятдан кейин футболчилар ҳам руҳий ўрага тушиб қолган бўлса керак? 

- Футболда ғалаба билан мағлубият доимо ёнма-ён юради деган гап бор. Балки бу яхшиликкадир. Мағлубият ҳам баъзида бўлиб туриши керак. Фақат ундан тўғри хулоса чиқариб олмоқ даркор. 

- Энди жамоангиз кейинги турда “Зомин”ни қабул қилади...?

- Ҳа, ҳар қандай вазиятда ҳам энди кейинги турда ютмасак бўлмайди. Чунки олдимизга жиддий вазифа қўйилган. Рақобатчиларимизнинг илгарилаб кетишига йўл қўймаслик учун ғалаба бизга жуда зарур. “Зомин” ҳам яхши жамоа. Улар ҳам сафардан имкон қадар очко олиб қайтишга уриниши табиий. Боз устига зоминликлар ҳам кеча ўз майдонида мағлубиятга учради. 

- Энди “Оқ-тепа” ҳақида гаплашсак. Сир бўлмаса бу жамоага келиб қолишингиз қандай амалга ошди?

- Билсангиз керак бунгача “Сўғдиёна”да эдим. Жиззахликлар билан хайрлашгач, ўзимга янги жамоа қидира бошладим. Ростини айтсам, “Насаф”га қайтиш ниятида эдим. Шунингдек “Олмалиқ” ва “Андижон” клублари билан ҳам музокара ўтказилди. Аммо юбу жамоалар билан аниқ бир тўхтамга келинмагач, олдимда турган сўнгги вариант “Оқ-тепа” эди. Бош мураббий Ильдар Сакаев мени ўз жамоасида кўришни истаётганини билдиргач, ҳаммасини гаплашиб олдик

- Бу жамоа нимаси билан эътиборингизни тортди?

- Энг аввало “Оқ-тепа”ни олдида аниқ бир мақсад бор. Яъни элитага чиқиш вазифаси қўйилган. Қолаверса сўнгги пайтларда билсангиз кам ўйин амалиётга эга бўлаётгандим. Шу боис кўпроқ ўйнаш мақсадида “Оқ-тепа”га ўтишга қарор қилдим. 

- Янги жамоа қандай таассурот қолдирди?

- Жуда яхши. Таркибдаги футболчиларнинг кўпи маҳоратли ва илгари олий лигада ўйнаган йигитлардир. Насиб қилса раҳбариятни ишончини оқлаймиз ва олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз. 

- Клубда яратилган шароитлар сизни қониқтиряптими?

- Албатта. Кўпчилик менга савол беради бу борада. Мен доим уларга шароитлар аъло даражада эканлигини айтяпман. Очиғини айтганда, биринчи лиганинг бошқа клубларида бундай шароитлар йўқ деса ҳам бўлади. Клуб қароргоҳи, тренажёр зал ва стадиони мавжуд бўлиб, у ерда барча қулайликлар яратилган. База ҳам жуда шинам қурилган. Нолишга ҳаққимиз йўқ. Бундай шароитлар билан олий лигага чиқмасак бўлмайди. 

- Ўзингиз адашмасак, сурхондарёликсиз. Тошкентда уйингиз борми ёки клуб қароргоҳида истиқомат қиласизми?

- Тўғриси, Сурхондарёга сўнгги пайтларда деярли бормай қўйдим. Футболда ишлаб топган пулларимга Тошкентдан уй олганман. Оилам билан шу ерда яшаб келмоқдамиз. 


- “Сўғдиёна”даги фаолиятингиз узоқ давом этмади. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз? 

- (Бироз ўйланиб) Ҳа, биринчи даврада бу жамоада бор йўғи, 3-4та ўйинда майдонга тушдим холос. Биласизми аввалига Жиззахда ишларим яхши кетаётганди ва ўзимга ишонардим асосий таркибда ўйнаш учун. Аммо “Қизилқум” билан ўйинда ўз дарвозамиздан 4та гол ўтказиб юборганимиздан сўнг, бош мураббий кейинги учрашувда мени захирада қолдирди. Аввалига буни тўғри қабул қилдим ва яна имкон беришини кутдим. Лекин биринчи даврани сўнгги турига қадар у ерда ҳам асосий вақтимни захирада ўтказдим. Бу билан мураббийлар штабига эътироз билдирмоқчи эмасман. Чунки натижага улар жавоб беради. Давралар оралиғида муҳитни ўзгартириш қарор қилдим ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида бошқа клубга ўтдим. 

- Умуман олганда, охирги йилларда фаолиятингизда сезиларли даражада пасайиш кузатилди. Нима учун бундай бўляпти деб ўйлайсиз?

- Ҳа, “Насаф”да ҳам икки йилни асосан захирада ўтказдим. У ерда мен кўпроқ мураббийга ишондим ва ўз устимда астойдил ишлаб, яна аввалгидек ўйин амалиётига эга бўламан деб юравердим. Бироқ воқеалар ривожи мен ўйлагандек чиқмади. Кейин чуқур ўйлаб кўрдим ва “Насаф”ни ўша пайтдаёқ тарк этишим кераклигини тушуниб етдим. 

- Ҳозир биринчи лигадасиз. Айтингча яна олий лигага қайтишингизга ишонасизми?

- Бўлмасам-чи?! Энг аввало “Оқ-тепа” билан олдимизга қўйилган вазифани бажаришимиз керак. Кейин ўзим ҳам олий лига клубида ўйнаш учун астойдил харакат қиляпман. Айни дамда машғулотларда ҳам икки ҳисса куч билан ишлаб келмоқдаман. 

- Биринчи лигада ўйнаш қандай бўлмоқда?

- Ўзимга ёқмоқда. Биринчи лигада ҳам ҳақиқий кураш кечади. Ҳар бир жамоа майдонга ғалаба илинжида тушмоқда. Осон ўйиннинг ўзи йўқ. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика