Latest news

08:10МЛС. "Интер Майами" иродали ғалаба қозонди. Месси гол урди, Алба 89-дақиқада ҳал қилувчи голга ассистентлик қилди  0 07:53Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:25А Серия. "Ювентус" ва "Лацио" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Интер" эса сафарда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 05:25Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум  27 03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  3 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  1 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  6 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  185 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  7 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  12 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  32 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1

Михаил Наумов: “Ҳаммасини пул ҳал қилмайди!” News

Михаил Наумов: “Ҳаммасини пул ҳал қилмайди!”

Ўтган мавсум олий лига билан хайрлашган “Динамо” шу йилнинг ўзидаёқ кучлилар сафига қайтишни режалаштирган.
Гарчи жамоанинг келажаги март ойига қадар мавҳум бўлиб турган бўлса-да, “Динамо”ни қисқа вақт ичида  биринчи лиганинг энг етакчи клубига айланишига шубҳа йўқ. Бир ҳафта олдин жамоага Илҳом Шарипов бош мураббий этиб тайинланганидан хабарингиз бор. Клуб янги устоз қўлида илк учрашувини ўтказишга ҳам улгурди. Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичи доирасида “Нефтчи”ни қабул қилган “Динамо” кичик ҳисобда мағлубиятга учради. Биз учрашувдан кейин март ойи аввалида жамоага келиб қўшилган дарвозабон Михаил Наумов билан суҳбатлашдик.

- Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларига тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Тайёргарлигимиз режа асосида кетмоқда, деб бемалол айта оламан. Мураббийлар штаби ишлаб чиққан режадан хабаримимиз бор. Самарқанддаги базамизда кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз. “Нефтчи”га қарши ўйиндан кейин қисқа муддатли таътил берилди. 23 мартдан бошлаб яна Самарқандда йиғиламиз ва яна кунига икки маҳаллик машғулотларга киришамиз. Ҳозирги режага кўра, 28 мартга қадар ўз базамизда йиғин ўтказамиз.

- Олган маълумотларимизга кўра, Ўзбекистон Биринчилигининг 1-туридан ўрин олган “Цементчи”га қарши ўйинга Тошкентда тайёргарлик кўрар экансизлар?
- Ҳозирги режага кўра, ҳақиқатдан ҳам “Цементчи”га қарши ўйинга Тошкентда тайёргарлик кўрамиз ва у ердан Фарғонага йўл оламиз. Аммо бунга чоршанба куни бошланадиган йиғинда ойдинлик киритилади.

- Ёш мутахассис Илҳом Шарипов мураббийлигида илк учрашувни ҳам ўтказдинглар. Жамоанинг янги устози ҳақида қандай фикрдасиз?
- Илҳом Шарипов ишни бошлаганига кўп бўлмаган бўлса-да, яхши олиб бормоқда. Футболчилар билан алоҳида ишлаяпти. Ҳар бир ўйинчининг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда алоҳида кўрсатмалар бермоқда. Жисмоний ҳолатимизни инобатга олмаса, жамоанинг умумий ҳолати ёмон эмас. Янги бош мураббий билан тез тил топишиб кетдик. Илҳом ака, футболчиларнинг кўнглига йўл топа оладиган мураббийлар қаторига киради. Бундан ташқари, мураббийлар штабида Учқун Қобилов ҳам бор.   

- Жамоа билан неча йиллик шартномага имзо чеккансиз?
- 1+1. Яъни, йил охирига қадар “Динамо” шарафини ҳимоя қиламан. Агар йил якунида келиша олсак, келаси йилни ҳам шу жамоа сафида ўтказаман.

- Сизни жамоага янги бош мураббий этиб тайинланишидан аввал таклиф қилишган эди. Илҳом Шарипов “Динамо”га ўзи билган ва таниган дарвозабонни олиб келса, захирада қолиб кетишдан қўрқмайсизми?
- Тўғри, мени жамоага Илҳом Шарипов эмас, бошқа мураббийлар таклиф қилган. Лекин Илҳом ака билан суҳбатлашиб олдик. Фикримиз бир жойдан чиқди. У киши мени, камина бош мураббийимизни ҳурмат қиламан. Насиб қилса, “Динамо” билан олий лигага чиқиш вазифасини уддалай олсак, келаси йил ҳам клубда қолиб, жамоа шарафини ҳимоя қилмоқчиман.

- Аксар инсонлар ҳали биринчи лигада мавсум старт олмаган бўлса-да, “Динамо”ни олий лигага чиқариб бўлди. Ҳақиқатдан ҳам жамоангизни олий лигада десак бўлаверадими?

- Йўқ. Буларнинг барчаси миш-миш. Эртага нима бўлишини Яратганнинг ўзигина билади. Оддий мисол, мавсумлар оралиғида “Пахтакор”ни кўплаб етакчилар тарк этди. Шундан кейин амалдаги чемпионга қийин бўлишини айтишганди. Ҳозир нима бўляпти? Таркиб ёшарган бўлишига қарамасдан жамоа олий лигада ҳам, Чемпионлар Лигасида ҳам ёмон ўйин кўрсатаётгани йўқ. Тўғри, “Динамо”нинг мақсади олий лига ва биз кучлилар сафида ҳеч қандай ўтиш ўйинисиз, тўғридан-тўғри чиқишни мақсад қилганмиз. Яъни, биринчи ўринни эгалламоқчимиз. Аммо биринчи лигада олий лигани кўзлаётган клублар кўп. Улар ҳам ўтиш ўйинида ўйнашни хоҳламайди ва ўз-ўзидан биринчи ўрин учун курашишади. Демак, чемпионатда олий лига йўлланмаси учун кураш қизғин кечади. Бу “Динамо” олий лигада дегани эмас!

- Бундай гап-сўзлар кўпайишининг асосий сабаби, “Динамо”нинг йиллик сметаси бошқа рақибларига нисбатан кўп эканлиги билан боғлиқ?!
- Футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилмайди! Футбол майдонда ўйналади ва ғолиб номи ҳам майдонда аниқ бўлади. Узоққа бормайлик, олий лига дебютанти “Обод”нинг йиллик сметаси у қадар катта эмаслиги ҳеч кимга сир эмас! Улар ўтган мавсум ҳам унчалик катта бўлмаган смета билан олий лигага чиқишни уддалашди. Олий лигада эса, аҳил таркиби билан ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Буни ҳамма кўриб турибди. Шунинг ўзиёқ футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилмаслигига исбот бўла олса керак?!

- Мана иккинчи мавсум биринчи лигада тўп суришга яқин турибсиз. Қуйи лига тўғрисидаги фикрларингиз?
- Олий лига билан биринчи лига клубларининг бюджетини таққослаб бўлмаса-да, қуйидаги ўйинлар анчагина оғир ўтади. Қайси маънодаки, биринчи лигада футболчилар ҳар доим ўзини кўрсатиш учун ҳаракат қилади. Майдонда борини беради. Шу орқали олий лига клубларининг эътиборига тушгиси келади. Шунинг учун биринчи лигада тўп суриш оғирроқ.


Фурқатбек НИШОНОВ суҳбатлашди.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика