Latest news

02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  59 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  3 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  3 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  3 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  14 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2

Михаил Лаудруп: "Бугун жуда муҳим ғалабага эришдик" News

Михаил Лаудруп: "Бугун жуда муҳим ғалабага эришдик"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Лаҳвия" ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Михаил Лаудруп иштирок этди.

"Яхши ўйин бўлди. Ғалабадан хурсандман. Биринчи бўлимда тактик жиҳатда яхши ўйнадик. Рақибга имкон қолдирмадик. Бугунги ғалаба биз учун жуда муҳим бўлди", - дейди Лаудруп.


- "Бунёдкор" жамоасининг бунчалик кучсиз ўйин кўрсатишини кутганмидингиз?

- Биринчи бўлимда рақиб мен кутганимдек яхши ўйнади. Ҳужум қилишга уринди. "Бунёдкор" кучсиз ўйнамади.


- Нима учун "Бунёдкор" ҳимояда хатога йўл қўйганида қарши ҳужумлардан сўнг иккинчи голни уришга уринмадинглар. Сизларда бундай имкониятлар бўлганди. 

- Биз ҳужум қилишга уриндик. Таркибимизда жароҳат олганлар кўп. Бугун ҳам сардоримиз жароҳат олди.


- Фикрингизча "Бунёдкор" жуда ҳам қўпол ўйин намойииш этмадими?

- Рақиб биринчи бўлимда кутилганидек яхши ўйнади. Иккинчи бўлимда эса улар шошишди ва кўп хатога йўл қўйишди. Ўтган сафар "Персеполис"га қарши ўйин каби кўп ҳужум қилди. Кетма-кет уйдаги ўйинда ютқазиб қўйди.


- Кеча сиз "Бунёдкор" Россия клубларига ўхшайди деган эдингиз. Бугунги ўйиндан кейин ҳам фикрингиз ўзгармадими? 

- Рақиб жисмонан кучли жамоа ҳисобланади. Ҳар қандай ҳолатда "Бунёдкор"ни ҳурмат қиламан.


- "Бунёдкор" гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди деб ўйлайсизми?

- Йўқ, ҳали олдинда 3та ўйин бор. Ўша ўйинларда ғолиб бўлишса гуруҳдан чиқишади.



Нарзулла Сайдуллаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика