Latest news

00:17Кейинги турдан бошлаб Германияда ҳакамлар ВАРдан сўнг қарорларини бутун стадионга тушинтириб беради  0 23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  192 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  4 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  0 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  7 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  75 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  12 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  6

Мисрдаги мусобақага тайёргарлик қандай кетяпти? Мақсадлар қандай? - Дмитрий Ким билан интервью News

Мисрдаги мусобақага тайёргарлик қандай кетяпти? Мақсадлар қандай? - Дмитрий Ким билан интервью

31 май куни сайтимиз орқали Мисрда U-20 Араб Кубоги мусобақаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.

Ушбу мусобақада 2003 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U-18 терма жамоаси U-20 сифатида иштирок этади. Бу йилги турнир 20 июнь куни старт олади ва 6 июлга қадар давом этади. Вакилларимиз "D" гуруҳида Яман, Тунис ва Саудия Арабистонига қарши ўйнайди. Жами иштирокчилар 8тани ташкил этяпти. Дмитрий Ким бошчилигидаги ёшларимиз айни пайтда Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Кеча терма жамоа аъзолари "Олимпик" U-18 клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушишди. Биз эса мазкур баҳсдан сўнг терма жамоа бош мураббийи Дмитрий Кимнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Дмитрий Макарович Мисрдаги халқаро мусобақага тайёргарлик қандай кетяпти? 

- Шуни айтишим мумкинки, Мисрдаги турнирдан биз жуда кеч таклиф олдик. Шу боис тайёргарлик учун олдимизда вақт кам эди. Бунга қадар фақат ўтган йили бир маротаба йиғин ташкил қилинганди. Уларнинг қандай ҳолатда эканлигини билиб олиш бироз қийин эди. Йиғинни 30 нафар футболчи билан бошладик. Қисқа фурсатда таркибни аниқлаб олиш ва тактик ишланмаларни кўздан кечиришда айрим муаммолар юзага келди, дея оламан. 

- Биламиз бунга қадар "Чиғатой" футбол мактабида фаолият олиб бораётган эдингиз. Лекин терма жамоа бу ўз номи билан терма жамоа...

- Ҳа бу - терма жамоа. Унда турли клублардан йиғилган футболчилар бор. Лекин ҳали юз фоиз шулар ўйнайди, дегани эмас. Яна номзодлар бор. Халқаро турнирдаги тажриба бизга кейинги ишларимизда катта ёрдам беради. Футболчилар ўзларида ишонч ҳосил қилиш учун ҳам бундай мусобақалар керак. Бизга эса уларнинг катта аренада нималарга қодирлигини ва имкониятларини янада яхши билиб олиш имконини беради. 

- Бундай ёш ўйинчи учун катта футболга ўтиш жараёни ҳисобланади....

- Ҳа, буни ўзига яраша қийинчиликлари бор. Терма жамоада 30 нафар футболчи бўлса, ҳар бирининг характери турлича. Футболни тушуниши ҳам бошқа даражада. Ўйлайманки, улар биздан нимани талаб қилаётганимизни билишади. Энг қийин нарса эса барқарорликни таъминлаш. 

- Терма жамоадаги аксарият футболчилар U-18 чемпионатида иштирок этишади. Бугунги кунда ушбу чемпионат ҳақида фикрингиз қандай? Боиси Мисрдаги турнир U-20 остида ўтказилади...

- Мисрда ташкиллаштириладиган мусобақада иштирок этадиган жамоаларнинг даражаси кўпроқ ўринбосарлар чемпионатига яқин. Бизнинг терма жамоада эса кўпи U-18 чемпионатида, Биринчи лигада тўп тепади. Кимдир захирада, яна кимдир асосий таркибда ўйнайди.  

- 17-рақамдаги футболчи тезлиги ва техникаси ҳамда индивидуал маҳорати эътиборимни тортди...

- Ҳа, унинг исми Шоҳжаҳон Умаров, "Бунёдкор" клуби футболчиси. Ўйин сифати яхши. Лекин янада ишлаши керак бўлган жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Умуман олганда барча йигитлар иқтидорли. Фақатгина уларга вақт ва кўпроқ имконият керак. Терма жамоа эшиги ҳамма учун очиқ. Ҳар бир номзодни диққат билан ўрганиб чиқамиз. 

- ЎФА билан бўлажак режалар ҳақида гаплашиб олдингизми? 

- Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилади. Масъулияти юқори бўлган мусобақага муносиб тайёргарлик кўришимиз талаб қилинади. Бош мақсад - Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика