Latest news

07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  0 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  22 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  20 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  2 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  7 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0

Мисрда Мессини ҳақорат қилишди News

Мисрда Мессини ҳақорат қилишди

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси кутилмаганда можароли воқеа иштирокчисига айланиб қолди.

Месси яхши ниятда Мисрнинг MBC MASR тижорат телеканалига берган интервьюсидан сўнг баъзи мисрликларнинг танқиди остида қолди.

Месси интервьюда ўз бутсаларини аукционга қўйиб, ундан тушган маблағни Мисрда хайрия учун сарфлашни сўраган. Аммо бу сўзлардан баъзи кишилар ўзини ҳақоратлангандек ҳис қилди.

"Биз 7 минг йиллик тарихимиз давомида бунчалик ҳақоратланмаган эдик. Месси сени туфлиларим билан ураман. Мана менинг оёқ кийимим, уни Аргентинага қурбон қиламан" - дейди Миср парламенти депутати Саид Асасин.

"Бизнинг камбағаллар бунга муҳтож эмас. Бутсалар унда ҳаракат қилиш учун ишлаб чиқарилган. Агар у бизни ҳақорат қилмоқчи бўлса, бу оёқ кийимни бошига қўйсин, уни қўллайдиганларга ҳам шуни айтаман. Бизга унинг бутсалари керак эмас, уларни аргентиналикларга берсин, у ерда камбағаллар етарлича" - дейди Миср футбол федерацияси матбуот-котиби Азми Мегаҳед.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика