Latest news

20:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  3 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  6 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  13 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  16

Миср дарвозасига супергол урган Ғаниев флешмобни давом эттирди ёхуд Турсуновга "жавоб" News

Миср дарвозасига супергол урган Ғаниев флешмобни давом эттирди ёхуд Турсуновга "жавоб"

Ўзбекистон ОТЖ ҳамда "Насаф" клуби аъзоси Азизжон Ғаниев Миср устидан қозонилган ғалабадан сўнг "championat.asia" сайти орқали акалари ва мухлисларга раҳмат айтди.

"Бугунги ўйиндан олдин дўстларим, акаларим Достон Турсунов, Одил Ҳамробеков, Жавоҳир Сидиқов гол уришимни айтиб, омад тилашганди. Худога шукур, ниятлари ижобат бўлиб Миср дарвозасига гол уришга муваффақ бўлдим. Шу боисдан бугунги голимни Одил Ҳамробеков, Достон Турсунов ва Жавоҳир Сидиқовга бағишлайман. 

Бугунги ўйин давомида бизларни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга катта раҳмат дейман. Андижондаги стадионда чинакамига чиройли муҳит ҳукмронлик қилди. Айнан уларнинг далдаси мени илҳомлантириб юборди. Келгуси ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Азиз Ғаниев.

Қайд этиш керакки, куни кеча Ўзбекистон терма жамоаси сафида дебют голини КХДР дарвозасига урган Достон Турсунов ҳам сайтимиз орқали голини Ҳамробеков, Ғаниев ва Сидиқовга бағишлаб, ўйиндан аввал айнан улар Достонга гол уриши ҳақида ишонч билдиришганини гапирганди. Энди эса Азиз Ғаниев мазкур ўзига хос флешмобни давом эттирган ҳолда Достон Турсуновга қайсидир маънода жавоб қайтарди. 

Умид қиламизки, бу ёқимли анъана, флешмоб терма жамоаларимиз иштирокидаги ўйинларда ҳали узоқ давом этади.


Эслатиб ўтамиз, бугун Андижонда ўтган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон ҳамда Миср олимпия терма жамоалари ўзаро куч синашишди ва мазкур беллашувда вакилларимиз "Насаф" аъзолари Бобир Абдихолиқов ва Азизжон Ғаниевнинг голлари эвазига ғалаба қозонишди.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика