Latest news

18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  16 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  52 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5

Мирзоҳид Ғофуров: “Нефтчи”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман” News

Мирзоҳид Ғофуров: “Нефтчи”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман”

Ўтган мавсумда Про лигада ғолиб чиқиб Суперлигага йўлланма олган "Нефтчи" таркибини кучайтиришга эътиборни қаратмоқда.

Клуб янги мавсум олдидан ўз сафига "Навбаҳор" футболчиси Мирзоҳид Ғофуровни қўшиб олди. Куни кеча клуб билан расман шартнома имзолаган футболчи билан алоқага чиқиб бу борадаги фикрларини тингладик. 

- “Нефтчи”га ўтиши борасида

- Ўзингизга маълум, “Нефтчи” ҳам юртимиз футболида ўз ўрнига эга, совриндор жамоа ҳисобланади. Аммо сўнгги йилларда фарғоналикларнинг омадлари келмай,”Нефтчи” 3 мавсум давомида Про-лигада ўйнади. Хабарингиз бор, жамоа ўтган мавсумда Суперлига йўлланмасини қўлга  киритди ва бу йил кучлилар сафида ўйнайди. Жамоа бўлажак  мавсумда ўз олдига шонли тарихини тиклаш вазифасини қўйган. Қолаверса, “Нефтчи”ни бир пайтлар “Навбаҳор”да фаолият юритган Илҳом Мўминжонов бошқармоқда. Унинг қўл остида  “Навбаҳор”да 2 мавсум ўйнаганман.   Шу  боис, “Нефтчи”дан тушган таклифни қабул қилиб, фарғоналиклар таркибига қўшилдим ҳамда янги мавсумда жамоанинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман. 

- Фарғоналиклар билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?

- “Нефтчи” билан бир йиллик шартнома имзоладим.

- “Навбаҳор”ни тарк этишингиз осон кечмагандир? Ахир, бу клубда 5 мавсум тўп тепдингиз...

- Албатта,  “Навбаҳор” вилоятимизнинг бош ва мен учун анча қадрли жамоа. Сўнгги 5 мавсумни “лочинлар” таркибида ўтказдим. Шу боис, “Навбаҳор”ни тарк этиш мен учун осон бўлмади. Лекин жамоани тарк этишимга бир қатор омиллар сабаб  бўлди. Келинг, бу ҳақда тўхталмай қўяқолай. Фурсатдан фойдаланиб, “лочинлар” таркибида ўйнаган пайтимда мени қўллаб-қувватлаб турган “Навбаҳор” клубининг барча ходимлари, раҳбариятдан тортиб, ишчиларигача, шунингдек, жамоанинг барча мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман ҳамда янги мавсумда “Навбаҳор”га ҳам омад ёр бўлиб, ўз олдига қўйган мақсадига  эришишини тилаб қоламан.

- “Нефтчи”га ўтиш олдидан сизда қандайдир иккиланиш бўлмадими? 

- Таъкидлаганимдек, “Нефтчи” ўзбек футболида шонли тарихга эга кам сонли жамоалардан бири ҳисобланади. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабининг янги мавсумдаги асосий мақсади, “Нефтчи”нинг олдинги мавқеси ҳамда шонли тарихини қайтариш. Айнан шу жиҳатлар фарғоналиклар сафига қўшилишимда муҳим роль ўйнади. 

- Айтингчи, бошқа жамоалар ҳам сизга таклиф билан чиқдими?

-Албатта, бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлди. Аммо “Нефтчи” варианти ўзимга маъқул келганлиги боис, янги мавсумни фарғоналиклар сафида ўтказишга қарор қилдим. Мақсадим, жамоага ўз ниятини амалга оширишида ёрдам бериш.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика