Latest news

21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2 21:16ОЧЛ2. Барчаси "Андижон" учун: "Аркадағ" ва "Ал Аҳли" Ашхободда дуранг қайд этишди  1 21:00ОЧЛ-2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон" (матнли трансляция)  27 20:51Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида киядиган либосини тақдим этди  5 20:29ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон". Бошланғич таркиблар аниқ!  17 19:55U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади  191 19:3320 ёшгача бўлган дунёдаги энг қиммат футболчининг нархи 349,6 млн евро экан  9 19:00Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлади, лига ғолиби кейинги турда аниқланади  2 18:42Криштиану Роналду: "Арсенал"ни рақиб сифатида қабул қилмайман, улар ғалаба қозонса хурсанд бўламан"  34 16:5823 ёшли дарвозабон, ОКМКни ютган мураббий ва футболчи, "Бунёдкор"га супергол урган ҳимоячи — Суперлигада 27-турнинг энг яхшилари  2 16:44Хебай, Марушич, Холдорхонов, Алижонов... Суперлига 27-тур рамзий терма жамоаси  2 15:50Криштиану Роналду Жоржина билан тўйи қачон бўлишини эълон қилди  27 15:04Қурол билан таҳдид қилинган АПЛ футболчиси кимлиги маълум бўлди  0 14:36Ўзбекистон U-15 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши асосий таркиби маълум  2

Мирзоҳид Ғофуров: "Иккита дурангдан сўнг "Андижон" билан ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт" News

Мирзоҳид Ғофуров: "Иккита дурангдан сўнг "Андижон" билан ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт"

ОКМК билан ўйиндан кейин "Нефтчи" клуби ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуровнинг фикрларини тингладик.

- "Нефтчи" жамоаси 17-тур доирасидаги навбатдаги учрашувини "ОКМК" жамоасига қарши ўтказди ва дуранг қайд этди. Ушбу қизиқарли учрашув ҳақида нима дея оласиз?
- Учрашув оғир ўтди, жамоамиз мавсум бошидан буён мағлубиятга учрамай келаётганлиги, шу сабабли бизга қарши барча жамоалар икки ҳисса куч билан ҳаракат қилиб, мағлубиятга учратишни хоҳламоқда. ОКМК билан учрашувда "Нефтчи" рақибдан анча фаол ва ҳужумкор ўйнади. Аслида ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, лекин айрим сабабларга кўра муваффақиятга эриша олмадик.

- Учрашувнинг 53-дақиқасида сизга нисбатан рақиб ҳимоячиси қўпол равишда қоидани бузди, аввалига бош ҳакам тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатиб футболчини майдондан четлатди. Бироқ VAR тизими орқали вазиятни ўрганиб, қизил карточкани бекор қилди. Ушбу вазият бўйича фикрингиз...
- Ўша вазиятдаги қўполликни иккинчи даражага қўйиб турайлик, агар шу вазиятда мен Ислом Тўхтахўжаевдан ўтиб кетганимда биз учга бир вазиятга чиқиб бориб гол уришимиз мумкин эди, шу вазиятдаги кичик фолни ўзи ҳам сариқ карточкага тенг вазият бўлганди. Лекин у ерда рақиб ҳимоячиси қўполлик билан бир қаторда оёқнинг ҳимояланмаган жойига бутсининг таг қисми билан зарба берди. Бу вазиятда бош ҳакам қизил карточка кўрсатиши керак эди.

- “Нефтчи” Суперлигада мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди, ғалабага етаклаб келаётган бош мураббий Виталий Левченко ҳақида нима дея оласиз...

- Қўлга киритаётган ижобий натижаларимизда бош мураббийимиз Виталий Левченконинг ҳиссаси катта. Тажрибали мутахассис ўз футбол фалсафасини сингдириб, бизни аҳил жамоага айлантирди, умуман олганда яхши мураббий. Ўйлайманки, ушбу мутахассис ўзбек футболига янгиликлар олиб кирмоқда. Жамоамизнинг мағлубиятсиз ўйинларни давом этираётганлиги бош мураббийнинг қандай савияда эканлигини кўрсатиб турибди.




- Сиз Лутфулла Тўраевдан кейин "Нефтчи" жамоасини сардори ҳисобланасиз, бу қанчалик масъулият талаб этмоқда.

- Жамоамизда масъулиятни ҳамма бирдек тушуниб турибди, албатта сардорлик боғичи остида ўйнашнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Учрашув ҳаками билан мулоқот қилиш ва ўйинчиларни олдинга чорлаш каби босимлари мавжуд.

- "Нефтчи" жамоаси кейинги турда водий дербисида "Андижон" жамоасини қабул қилади, жамоа суперлигадаги мағлубиятсиз сериясини давом эттира оладими?

- Водий дербиларида жамоалар Суперлиганинг қайси поғонада бўлишидан қатъий назар бор кучлари билан ҳаракат қилишиб, мухлисларини хурсанд қилишни хоҳлашади, навбатдаги дерби ҳам шундай ўтишига аминмиз. Ўйлайманки, ушбу учрашуда жамоамиз ғалаба қозона олади. "Нефтчи" сўнги икки турда дуранг қайд этиб, муҳлисларни хафа қилган бўлиши мумкин, шу туфайли ғалаба қозонишимиз керак бўлади.

- "Нефтчи" жамоаси жонкуяр мухлисларига эга, ҳар бир ўйинда қўллаб-қувватлаб келаётган ишқибозларга тилакларингиз...

- Албатта, жамоамизнинг қайд этаётган натижаларда уларнинг ўрни беқиёсдир. Шу ўринда мухлисларимиздан 31 августдаги "Андижон" жамоаси билан бўлиб ўтадиган водий дербисида қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан.


Нодирбек Абдуллаев
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика