Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  28 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  8 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  3 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  100 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Миржамол Қосимов ва ОЧЛдаги бошқа дебютантлар News

Миржамол Қосимов ва ОЧЛдаги бошқа дебютантлар

Ўзбекистон чемпиони “Бунёдкор” кеча Осиё Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида Саудия Арабистонининг “Ал-Фатҳ” клубини қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган паллада “Бунёдкор” сафида ўзгариш бўлди. Ўйин давомида фаол ҳаракат қилиб, битта голга муаллифлик қилган Воҳид Шодиев ўз ўрнини 18 ёш футболчи Миржамол Қосимовга бўшатиб берди.

Айнан “Ал-Фатҳ”га қарши баҳс Миржамол Қосимовнинг Осиё Чемпионлар лигасидаги дебют учрашуви сифатида тарихда қолди. Эътиборлиси, Миржамолни қўшиб ҳисоблаганда “Бунёдкор” жамоаси билан ОЧЛда дебют қилган футболчилар сони 31 нафарга етди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 44-рақамли футболчи “Бунёдкор” тарихида ОЧЛда дебют учрашувини ўтказган энг ёш футболчи бўлиб олди.

2014 йилги мавсумга катта ўзгаришлар билан кириб келган “Бунёдкор” сафида бу йил ОЧЛда жами олти нафар футболчи дебют қилди. Булар – Воҳид Шодиев, Сардор Собирхўжаев, Бобиржон Акбаров, Акбар Тўраев, Ҳасан Асқаров ва Миржамол Қосимов.

2008 йилги турнирда “Бунёдкор” сафида жами 13 нафар футболчи ОЧЛдаги дебютларини нишонлашган.

Қуйидаги жадвалда “Бунёдкор” билан Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида дебют учрашувини ўтказган футболчилар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

Футболчи

Туғилган санаси

Дебют учрашуви

1 Миржамол Қосимов 24.09.1995 2014. “Бунёдкор” – “Ал-Фатҳ” 3:2 (С.Арабистони)
2 Ҳасан Асқаров 17.04.1994 2014. “Фулад” (Эрон) – “Бунёдкор” 1:0
3 Акбар Тўраев 27.08.1989 2014. “Фулад” (Эрон) – “Бунёдкор” 1:0
4 Бобиржон Акбаров 14.02.1989 2014. “Ал-Фатҳ” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 0:0
5 Сардор Собирхўжаев 06.11.1994 2014. “Ал-Фатҳ” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 0:0
6 Воҳид Шодиев 09.11.1986 2014. “Ал-Фатҳ” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 0:0
7 Сардор Рашидов 14.06.1991 2013. “Бунёдкор” – “Бейцзин Гоань” 0:0 (Хитой)
8 Дилшод Жўраев 21.04.1992 2012. “Ульсан Хёндэ” (Ж.Корея) – “Бунёдкор” 2:0
9 Алибобо Раҳматуллаев 08.02.1991 2012. “Аделида Юнайтед” (Австралия) – “Бунёдкор” 0:0
10 Артём Филипосян 06.01.1988 2012. “Поханг Стилерз” (Ж.Корея) – “Бунёдкор” 0:2
11 Лутфулла Тўраев 30.03.1988 2012. “Бунёдкор” – “Аделаида Юнайтед” 1:2 (Австралия)
12 Жавлон Иброхимов 10.12.1990 2011. “Бунёдкор” – “Пирузи” (Эрон) 0:0
13 Акмал Шораҳмедов 10.05.1986 2011. “Бунёдкор” – “Ал-Иттиҳод” 0:1 (С.Арабистони)
14 Яннис Мандзукас 08.05.1984 2011. “Ал-Ваҳда” (БАА) – “Бунёдкор” 1:1
15 Александр Ковалёв 24.09.1986 2010. “Ал-Ваҳда” (БАА) – “Бунёдкор” 1:2
16 Анвар Раҳимов 20.02.1988 2010. “Ал-Ваҳда” (БАА) – “Бунёдкор” 1:2
17 Камолиддин Мурзоев 17.02.1987 2009. “Бунёдкор” – “Поханг Стилерз” (Ж.Корея) 3:1
18 Руслан Мельзиддинов 26.03.1985 2009. “Бунёдкор” – “Сепаҳон” (Эрон) 2:2
19 Баҳодир Пардаев 26.04.1987 2008. “Бунёдкор” – “Аделаида Юнайтед” (Австралия) 1:0
20 Шавкат Раимқулов 07.05.1984 2008. “Сепаҳон” (Эрон) – “Бунёдкор” 1:1
21 Хайрулла Каримов 22.04.1978 2008. “Бунёдкор” – “Сепаҳон” (Эрон) 2:0
22 Анвар Ражабов 23.01.1988 2008. “Бунёдкор” – “Сепаҳон” (Эрон) 2:0
23 Саҳоб Жўраев 19.01.1987 2008. “Бунёдкор” – “Сепаҳон” (Эрон) 2:0
24 Муроджон Зухуров 23.02.1983 2008. “Бунёдкор” – “Сепаҳон” (Эрон) 2:0
25 Шавкат Саломов 13.11.1985 2008. “Ал-Иттиҳод” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 1:0
26 Сергей Лушан 14.06.1973 2008. “Ал-Иттиҳод” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 1:0
27 Азизбек Ҳайдаров 08.07.1985 2008. “Ал-Иттиҳод” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 1:0
28 Виктор Карпенко 07.09.1977 2008. “Ал-Иттиҳод” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 1:0
29 Александр Хвостунов 09.01.1974 2008. “Ал-Иттиҳод” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 1:0
30 Улуғбек Бақоев 28.11.1978 2008. “Ал-Иттиҳод” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 1:0
31 Павел Бугало 21.08.1974 2008. “Ал-Иттиҳод” (С.Арабистони) – “Бунёдкор” 1:0

Баҳодир Мирзаев
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика