Latest news

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  15 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  20 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Миржалол Қосимов: "Осиё ўйинларига борадиган учта ёши катта футболчи маълум" News

Миржалол Қосимов: "Осиё ўйинларига борадиган учта ёши катта футболчи маълум"

Хабарингиз бор, шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида Осиё Ўйинлари бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақанинг футбол мусобақаларида 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этиши белгиланган. Ундан ташқари ҳар бир жамоа сафида уч нафардан ёши катта футболчи қатнашиши мумкин.

Олинган маълумотларга кўра, мана шу учта футболчи номи маълум бўлган.

Терма жамоа устози Миржалол Қосимов бу борада ўз фикрларини билдирди: "Ҳақиқатдан ҳам Осиё ўйинларига борадиган уч нафар ёши катта футболчини аниқлаб олдик. Булар "Локомотив" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев, "Ал Шабаб" ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров ва "Сеонгнам" вакили Сервер Жепаров. Ҳозирга қадар Тўхтахўжаев билан якуний келишувга эришиб бўлдик. Биласиз, Ҳайдаров ва Жепаров легионер ҳисобланишади. Шу боис барча гап уларнинг клубларида қолди. Мусобақа ФИФА кунлари вақтида бўлмайди, шу боис клублар футболчиларимизни қўйиб юбормасликлари ҳам мумкин".

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 20 август куни Бокудаги "Bakcell Arena" стадионида бўлиб ўтади. Томонлар келишувга кўра баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика