Latest news

22:49Виталий Денисов фаолиятини Россияда давом эттиради  1 22:30"Сени ва оилангни ўлдирамиз, каламуш". Ижтимоий тармоқда мураббийга таҳдид қилишди  1 21:34Футзал. Олий лиганинг 5-тур баҳсларига старт берилди  0 21:01"Қўқон-1912" икки 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди  1 20:44Неймар ва "Ал Ҳилол" шартномани бекор қилишни хоҳлаяпти, аммо бразилиялик 65 млн. доллардан воз кечмоқчи эмас  5 19:59Карло Анчелотти мавсум охирида кетади  13 19:33Эшитдик-да! Суперлиганинг 16-жамоаси аниқ бўлди   43 19:19"Сурхон" ўртоқлик ўйинида "Железничар" билан муроса кўчасини танлади  0 18:59Эрон чемпионати. "Истиқлол" ўз майдонида аутсайдер "Шамс Азар Қазвин"га имкониятни бой берди, Машарипов жароҳат олди  7 18:27"Қўқон-1912" навбатдаги йиғин учун Тожикистонга етиб борди  2 18:05"Наполи" "Ювентус" сардорини ўз сафига қўшиб олади  0 17:28Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Хоразм" нурсиз дурангга имзо чекди  2 16:53"Астон Вилла" ҳимоячиси "Фенербахче"га йўл олади  1 16:25Маъносиз йиғин  31 16:00Дортмунднинг "Боруссия" вингери инглиз грандлари нигоҳида  1

Миржалол Қосимов: "Олдимиздаги икки ўйин биз учун жуда керак" News

Миржалол Қосимов: "Олдимиздаги икки ўйин биз учун жуда керак"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойининг сўнгги кунларида Жанубий Корея ва Японияда ушбу давлат миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Шу боис бугун терма жамоамиз Тошкентда йиғилди ва дастлабки машғулотни ўтказгани ҳақида хабар бердик.

Машғулотлардан сўнг бош мураббий Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Иккита ўртоқлик учрашувидан олдин Тошкентда йиғилдик. Сервер Жепаров ва Анзур Исмоилов Кореянинг ўзида жамоага қўшилишади. "Насаф" ва "Олмалиқ"дан чақирилган 4 нафар футболчи эртага иҳтиёримизга етиб келишади.

- Александр Мерзляковнинг жароҳати жиддий эмас. У сафарга биз билан бирга кетади. Виталий Денисовни бу сафарги йиғинга чақирмадик. Унинг ўрнида Мерзляковни синаб кўрамиз.

-  Корея ва Японияга қарши ўйинлар биз учун жуда муҳим. Сабаби июнь ойида ЖЧ-2018 саралашидаги иштирокимизни бошлаймиз. Бундан кейин ФИФА кунлари бўлмайди. Шу боис имкониятдан унумли фойдаланиб иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиб оламиз.

- Абдукарим Муҳамедовни йиғинга чақиришга қарор қилдим. Сабаби у ёш ва қобилиятли посбон. Лекин бу дегани эртага майдонга тушади дегани эмас, аста-секин терма жамоа муҳитига ўргатиб борамиз. Масалан, Ислом Тўхтахўжаевни ҳам ўз вақтида ҳеч ким танимаган. У олий лигада ўйнамай туриб термада дебют қилган. Ёки бўлмаса Шоҳруҳ Гадоевни олайлик. Ёшларга ишонч билдириш вазифамиз. Улар эса меҳнат қилишда давом этишлари лозим.

- Эртага эрталаб яна бир машғулот ўтказамиз. Кечқурун эса Жанубий Кореяга учиб кетамиз.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика