Latest news

22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  0 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  21 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  20 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  10 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  242 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  19 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9

Миржалол Қосимов: "Насаф" жиддий қаршилик қилди" News

Миржалол Қосимов: "Насаф" жиддий қаршилик қилди"

Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги "Насаф" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иккинчи бўлим Миржалол Қосимов қатнашди.
"Жуда қизиқарли ва қийин ўйин бўлди. "Насаф" бугун тўртинчи марта финалда ўйнади. Бугунги ўйинга мураббийлар рақиб футболчиларини яхши тайёрлашгани кўриниб турди. Ўйинда шогирдларимда ҳаяжон бор эди, кутилмаган хатолар кўп бўлди. "Насаф" яхши ҳужумлар ташкил қилди. Бироқ шундай қийин ўйинда ғалаба қозониб кубокни ўзимизда сақлаб қолганимиздан хурсандман. Кеча ҳам айтиб ўтгандим, бу кубок ОЧЛ йўлланмасини келтирди. Шу сабабли икки карра хурсандман".

"Захирадан майдонга тушган Блажич ҳам, Алибобо Раҳматуллаев ҳам қўлларидан келганича ўйнашди. Улар майдонга тушгач ўйин сифати пасаймади".

"Яқин вазиятдан дарвозани ишғол қила олмаслик бу ҳис-ҳаяжон туфайли бўлди. Рашидов ўша вазиятда тўпни шеригига ошириши керак эди. Лекин унутмайликки бу бола биринчи марта кубок финалида майдонга тушди".

"Ўйин Тошкентда бўлиб ўтгани бу ЎФФнинг қарори. Клуб бу ерда ҳеч нима қила олмайди, агар қарор қабул қилинса биз унга бўйсунар эдик. Кубок финалида охирги марта қачон стадион тўлганини эслай олмайман".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика