Latest news

20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  2 20:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  12 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  15 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2

Миржалол Қосимов: "Дуранг натижадан қониқдим" News

Миржалол Қосимов: "Дуранг натижадан қониқдим"

"Ал Фатҳ" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қизиқарли бўлди. Аввало бизни стадионда қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Бугун худди ўз майдонимизда ўйнагандек бўлдик. 3 ойдан кейинги дастлабки расмий ўйинни ўтказдик, менимча бундай ҳолат учун ёмон ҳаракат қилмадик. Ўйинга келсак бизда имкониятлар бўлди. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Дуранг натижага нормал қарайман", - деб гап бошлади Қосимов.

- Бугун қайси жамоа ғалабага лойиқ эди?
- Вазиятлар бўйича олиб қаралса, бизда иккита ўта қулай вазият бўлди. "Ал Фатҳ"да эса яққол имконият бўлгани йўқ. Умуман олганда ўйин асосан майдон марказида кечди.

- Ҳимояда яхши ҳаракат қилдинглар. Керак вақтда ҳужум ташкил қилдинглар. Бу олдиндан режалаштирилганмиди?

- Бир нарсани тушунинглар. Бу бизнинг илк расмий учрашувимиз эди. Жамоа футболчилари 70 фоизга тайёрлар. Шу боис очиқ ўйин намойиш эта олмасдик.

Баҳодир Мирзаев.
Ал Ҳаса, Саудия Арабистони
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика