Latest news

00:26Абдуқодир Ҳусанов тиббий кўрикдан ўтди  7 00:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" яна очко йўқотди  0 23:59Аёллар ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон Австралияга мағлуб бўлган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:54А Серия. "Рома" - "Женоа". Асосий таркиблар маълум!  5 23:43Бундеслига. "Айнтрахт" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  0 23:00Янгиланаётган "Пахтакор" ёхуд Педру Морейра йиғаётган португал забон "банда"  5 22:47"Милан"га "Челси" футболчиси керак  0 22:11Ўзбекистон U20 Сурия билан дуранг ўйнади  1 21:56Неймар "Барселона"дан кетиши сабабини айтди  5 21:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтади!  22 20:47"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди  16 20:15Гарначо Лондон жамоасига ўтиши мумкин  5 19:50ОК-2025 саралаши. Футзалчиларимиз Австралияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди  13 19:28Ўзбекистон U-20нинг Сурияга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 19:20Неймар Мессининг ПСЖга келиши унинг Мбаппе билан келишмовчилигига сабаб бўлганини айтди  3

Миржалол Қосимов: “БАА ҳам ёмон ўйнагани йўқ” News

Миржалол Қосимов: “БАА ҳам ёмон ўйнагани йўқ”

БАА - Ўзбекистон (0:4) учрашувидан сўнг терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов баҳс ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги ўйинда легионерларимиз жамоамизни анча кучайтиришди. Қатар билан баҳсда асосан ёшлар ўйнаганди, Баҳрайнга қарши учрашувда эса легионерлар энди келишганди. Ёдингизда бўлса, Янги Зеладияга 8 кун тайёрлангандик. Бугун ҳам БАА билан бошқача ўйин бўлишини кутгандим. Йигитлар бир-бирларига кўникишлари учун бироз вақт керак эди. Бу вақт ўтди ва биз ўз ўйинимизни кўрсата олдик", - дея гап бошлади Қосимов.

- Ўтган ўйинга нисбатан ўзгаришлар бўлди. Ўйин эса аввалгисидан тезкорроқ кўриниш олди...
- Ўртоқлик учрашуви бўлганлиги учун ўзгаришлари бўлиши аниқ эди. Ўтган сафар Сайфиевни биринчи марта Баҳрайнга қарши чап қанотда синаб кўргандим, бугун ҳам уни айнан шу ерда ўйнатдим. Сабаби БАА кучли рақиб.

- Биринчи голдан сўнг жамоамиз негадир тўпни марказда ушлашга ҳаракат қилди. Бундан рақиб фойдаланиб ҳужумга ўтди.
- Тўғри, голдан сўнг футболчилар марказда тўпни жуда тез рақибга бериб қўйяверишди. Бу хатолар устида ишлашимиз керак. Режага кўра тўпни кўпроқ ушлаган ҳолда, ўзимизнинг жисмоний ҳолатимизни  меёрида ушлашимиз керак эди, аммо бироз ўхшамай қолди. Шунадан кейин яна ҳужумга ўтдик.

- БААдан шундай ўйин кутганмидингиз? Ўз уйида, азалий рақибга қарши...
- Умуман олганда ёмон ўйин бўлгани йўқ. БАА жуда кучсиз ўйнади деб айтмаган бўлардим. Ўйинни кўрмасдан туриб ҳисобни эшитганлар Ўзбекистон жуда зўр ўйнабди деб ўйлаши мумкин, лекин кўрдинглар қийин ўйин бўлди. БАА ҳам гол уриши мумкин эди, биз эса ўзимизга берилган имкониятларни кўкка совурмадик.

- 3-5-2, 3-6-1 тактикаларини фақат мана шу ўртоқлик учрашувларида синаб кўрдингизми ёки кейинчалик ҳам шундай ўйнашда давом этамизми?
- Ўртоқлик учрашувлари айнан мана шунинг учун ҳам керак. Декабрь ойидаги ўртоқлик учрашувларида 5-4-1 ва 5-3-2 каби тактикаларни ҳам синаб кўришимиз мумкин. Осиё Кубогида кучли рақиблар ўйнайди, шу боис турли тактикаларга тайёр туришимиз керак. Масалан, Австралия терма жамоасини олайлик, улар кўпинча иккинчи қаватда ўйнашади, табиийки ҳужумлар қанотдан уюштирилади. Бундай пайтда, қанот ҳимоячиларимизни ўйинидан фойдаланамиз, рақиб бизга қандай ўйин таклиф этса, шунга қараб ҳимояланамиз.

- Эндиги режалар қандай?
- Ноябрь охирида Тошкентда бир ҳафталик йиғин ўтказамиз. Декабрь ойи бошида қайси легионерларимиз чемпионатларини тугатишса аввалроқ сафимизга қўшилишади. Масалан, Анзур Исмоилов, Жепаров. Россия ва Украинадаги легионерларимиз эса кечроқ йиғинга қўшилишади. Улар йи сўнггида сафимизни тўлдиришлари керак.


Нодирхўжа Юлдашев
Абу Даби
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика