Latest news

00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  0 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  5 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27

Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман" News

Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"

Про лига 5-туридан ўрин олган "Олимпик" – "ФарДУ" (2:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Мирко Йеличич фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун мураккаб ўйин бўлишини билардик. Ҳозир Про лигада деярли ҳамма жамоаларнинг даражаси бир хил. Жисмоний жиҳатларга урғу қаратилган курашлар бўлишидан хабардор эдик. Биз 80-дақиқагача ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. 2:0 дан сўнг йигитлар бўшашишди ва уларнинг ўйинига мослашишимизга тўғри келди. Болалар ёш бўлишларига қарамай, астойдил курашди ва ғалаба қозонди. 

- "Олимпик" биринчи таймда ёрқин ўйин кўрсатди, иккинчи бўлимда эса вақт асосан курашларга сарфланди...

- "ФарДУ" таркибида асосан бўйи узун ва жисмонан кучли футболчилар йиғилган. Улар 2:0 дан кейин шунақа футбол ўйнашга ўтди. Узун пасларни кўп амалга оширишди. Биз ўз футболимизни кўрсатишга уриндик, эпизодларда курашдик, бошқа иложимиз ҳам йўқ эди. Рақиб ҳам кучли томонини кўрсатишга ҳаракат қилади. Бироқ Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман. Техник футболчилари бўлмагани учун улар узун паслар ва жисмоний тарафга урғу қаратишди. Таркибимизда уч нафар ёши катта футболчи бор, бошқалар академиядан чиққан ва катталар даражасида футбол ўйнамаган. Академиядан чиққан йигитлар бундай курашларга ҳали мослашмаган, бу уларга дарс бўлмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика