Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  14 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4

Миржамол Қосимов: "Олмалиқ"да кўрикдан ўтаяпман" News

Миржамол Қосимов: "Олмалиқ"да кўрикдан ўтаяпман"

"Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Миржамол Қосимов бугун "Олмалиқ" сафида "Шўртан"га қарши майдонга тушди.

Ўйин якунлангач Миржамолга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Бугунги ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?
- Янги мавсумга тайёргарлик қизғин кетяпти, шунинг учун ҳар икки уч кунда ўртоқлик ўйинлари ўтказиляпти. Кўрган бўлсангиз бугун ҳам Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши майдонга тушдик, жуда қизиқарли ва курашларга бой учрашув бўлди деб ўйлайман. Баҳс асосан майдон марказида кечди, ҳар икки жамоа ҳам мавсумга яхши тайёргарлик кўряпти. Жамоаларга келадиган бўлсак икки томон ҳам янги футболчиларни кўрикдан ўтказмоқда шу жумладан ҳозирча мен ҳам кўрикдаман. 



- Тайёргарликда нималарга кўпроқ эътибор қаратяпсизлар?
- Тайёргарлик жараёни яхши кетяпти, ўзингиз билсангиз керак ҳар бир жамоа қишки йиғинларда асосан жисмоний тайёргарликка кўпроқ эътибор қаратади. Чунки футболчиларни аввалги спорт формасини тиклаш керак. Замонавий футболда биринчи ўринда жисмоний ҳолат туради. Бизда ҳам худди шундай жараён кетяпти, аввалги спорт формамизни секин – аста тиклаяпмиз. Машғулотларда техникавий ва тактикага ҳам эътибор қаратяпмиз.

- “Олмалиқ” жамоаси билан келишувга эришдингизми?
- Ҳозирча машғулотларда қатнашяпман, ҳозирча ҳеч қандай келишув бўлгани йўқ. Яқин орада барчаси маълум бўлади.
 

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика