Latest news

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Миржалол Қосимов: "Рўзиқул Бердиев мени футбол ўйнашга чақирмагани учун жароҳат олди" News

Миржалол Қосимов: "Рўзиқул Бердиев мени футбол ўйнашга чақирмагани учун жароҳат олди"

Олмалиқнинг АГМК жамоаси Суперлиганинг иккинчи турида "Насаф" майдонига сафар уюштирди.





Муросасиз кечган учрашувда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало ўзбек халқини яқинлашаётган наврўз байрами билан ўзимни ва жамоам номидан табриклайман. Бугун ҳақиқатдан ҳам майдонда бир-бирига мос жамоа ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда "Насаф" яхши тўп тепди. Голдан ташқари яна хавфли вазиятлар яратди. Иккинчи бўлимда ўйин ташаббусини қўлимизга олдик. Менимча, биз учрашувнинг навбатдаги қисмида рақибдан яхшироқ ҳаракат қилдик. Натижада гол уриб ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқа олдик. Умуман олганда дурангга мос ўйин бўлди. Фурсатдан фойдаланиб Рўзиқул Бердиевга соғлик тилайман. Мени футбол ўйнашга чақирмагани учун жароҳат олди (ҳазил маъносида). Гарчи жамоани бир нечта футболчи тарк этган бўлсада, захирадаги ёшлар ҳисобига кетганларнинг ўрнини тўлдира олди",- дея гап бошлади Миржалол Қосимов.

- Жорий мавсумда фаворит сифатида кимни кўрсата оласиз?

- Ўзбекларда: "Жўжани кузда санаймиз" деган ажойиб гап бор. Олдиндан гапиришни истамайман. Бу - футбол, унда ким омадли бўлса, ўша ғалаба қозонади. Мавсум давомида жароҳатлар ва бошқа йўқотишлар юз беради. 5-6та жамоа чемпионлик учун курашса керак.

- Жамоадаги легионерлардан қай даражада кўнглингиз тўляпти?

- Мураббийнинг кўнгли ҳеч қачон тўлмайди. Кўнгли тўлган куни футболни тугатиши керак. Чунки ўсишдан тўхтайди.

- Ҳозирги таркиб билан АГМКнинг халқаро майдондаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Саволингизни тушундим. Бизни апрель ойида "Ал Гарафа" билан ўйин кутмоқда. Мақсадимиз ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олиш. Чемпионат ўйинлари орқали тайёргарлик кўрамиз. Қолаверса бизда мавсум энди бошланди. Барчаси ўша куни майдонда ҳал бўлади. Ҳозирги қўл остимдаги шогирдларимга ишонаман. Таркибга бошқа футболчи жалб қила олмаймиз.

- Трансфер ойнаси кеча ёпилди. Сизнинг режангизда бўлган, лекин жамоага олиб кела олмаган футболчи бўлдими?

- Бусиз иложи йўқ. Хабарингиз бор, жамоамизни қишда тўққиз нафар футболчи тарк этди. Умумий олиб қаралганда таркибнинг 50-60 фоиз қисми ўзгарди. Кетганларнинг ўрнини имкон қадар тўлдиришга ҳаракат қилдик. Режамизда футболчилар бор эди. Аммо улар сир бўла қолсин.


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика