Latest news

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  20 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  3 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  1 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  1 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  0 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  23

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистон кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз" News

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистон кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз"

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган ОКМК - "Хоразм" баҳсидан сўнг, ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўзбекистон кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз. Қуръада бизга қулай Про лига жамоаси тушган эди. Шу боис ҳам чорак финалда ғолиб чиқишимиз шарт эди. Лекин омад бошқа нарса, амалда исботлаш бошқа нарса. Етакчи футболчиларни баъзиларига дам беришга қарор қилдик. Шунга қарамай биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш этиб йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Иккинчи бўлимда имкон даражасидаги барча бешта ўзгаришларни амалга ошириб ротацияга қўл урдик. Бир томондан йигитлар ўйинда бироз бўшашишди. Шунинг учун ҳам дарвозамиздан 2 бор гол ўтказиб юбордик. Муҳими ғалаба эди ва бунга эришдик. Ярим финалга йўл олганимиз билан шогирдларимга ҳам раҳмат айтаман ва жамоа муҳлисларини табриклайман. Насиб қилса кейинги босқичларда ҳам яхши ўйинларни намойиш этиб бош совринни ўзимизники қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз", -дейди Миржалол Қосимов.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика