Latest news

00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  0 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  19 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  9 22:50"Реал Вальядолид" — "Барселона". Ансу Фати асосий таркибда  52 22:46А Серия. "Наполи" меҳмонда ғалабага эришди, "Интер" "Верона" билан куч синашади  1 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  46 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7 22:15"Сурхон" ўз уйида 22 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди  95 21:59"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди  0 21:39Олмалиқда ҳақиқий драма! Хуршид Ғиёсовнинг бенифисига айланган учрашувда ОКМК "Андижон" билан 1:3 ни 4:3 га айлантирди!  185

Миржалол Қосимов Олимпия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга номзод News

Миржалол Қосимов Олимпия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга номзод

Куни кеча ЎФФ вакиллари ва олий лиганинг айрим мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.

Унда ЎФФ вакиллари лига мураббийларидан терма жамоага номзод футболчилар борасида суҳбат олиб борганлар. Ҳар бир мураббий легионерларни қўшиб ўз таркибларини тақдим этишлари керак бўлган.

Айни пайтда терма жамоамизга хориждан мураббий изланмоқда. Катта эҳтимол билан у топилган ва шартнома борасида музокара кетаётган бўлиши керак.

Энг сўнгги маълумотларга кўра Миржалол Қосимовга олимпия терма жамоаси топширилиши мумкин. "Бунёдкор" эса олимпия терма жамоасининг базаси сифатида шакллантирилади.

Токио-2020да Олимпия терма жамоасининг иштирок этишини таъминлаш йўлида ПФЛга 2018 йилги мавсумда ҳар бир олий лига жамоаси сафида 1997 йилда таваллуд топган футболчи (21 ёш) тушиши шарт қилиб қўйилиши ҳакида таклифлар берилаяпти. Мазкур таклифни сайтимиз ҳам бир неча маротаба мақола кўринишида бериб борган.

Шунингдек, куни кеча Чиғатой ўқув йиғин машғулотлари базасида фаолият юритган гуруҳ аъзолари ўз вазифасидан озод этилган. Чиғатой базаси ҳам янгидан реконструкция қилиниш учун ёпилиш эҳтимоли мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, узоқ танаффусдан сўнг 2008 йил Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини Осиё чемпионатида муваффақиятли тўп тепиши ва финал йўлланмасини қўлга киритишида, 18-19 ёшли футболчиларни "Шайхонтохур" клуби сафида биринчи лигада иштирок этгани фойда берган эди.


Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика